Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади


Ёғ-мой омборлари тузилиши ва вазифаси



Download 24,3 Mb.
bet44/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

2.Ёғ-мой омборлари тузилиши ва вазифаси.

Ёғ-мой маҳсулотларини сақлашга қўйиладиган талаблар
Ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш, уларнинг яроқлилик муддати ёки сақланиш муддати мобайнида хавфсизлигини ва бутлигини таъминлаш учун сақлаш шароити мавжуд бўлган омбор ва бошқа биноларда амалга оширилиши лозим.
Озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш шароити ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу маҳсулот яроқлилик муддати давомида сақланганда мазкур Техник регламент талабларига жавоб беришини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Омбор ва бошқа биноларда ўрнатилган технологик ускуналар сақлаш шароитини назорат қилиш учун ўлчов асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ёғ-мой маҳсулотлари сақланадиган омборларда ва бошқа биноларда, шунингдек, музлатгич камераларида санитария тозалаш ишлари (дезинфекция, дезинсекция ва бошқалар) олиб борилиши керак.
Ёғ-мой маҳсулотларининг сақланиши мобайнида уларнинг хавфсизлигини тасдиқловчи маҳсулотга илова қилинадиган ҳужжатлар бўлиши лозим.
Озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари сақланадиган бино ва иншоотлар конструкцияси ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига белгиланган сақлаш шароитларини таъминлаши лозим.
Ёғ-мой маҳсулотлари сақланадиган омборлар ва биноларда ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлайдиган шароитлар яратилиши керак.
Ёғ-мой маҳсулотлари ўз-ўзидан ёниб кетишининг олдини олиш мақсадида нефть маҳсулотлари, токсик ёнувчан кимёвий моддалар ва бошқа турдаги ёғ-мой маҳсулотлари зарарланишига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар билан бирга сақланишига йўл қўйилмайди.
Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларининг ташиш ва сақлаш давомида мазкур Техник регламент талабларига асосан сақлаш муддати мобайнидаги хавфсизлиги таъминланиши лозим.
Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш шароити ва сақлаш муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.
Корхонанинг мой ва ёғ омборлари қуйидагиларни таъминлайди:
сутка ва йилнинг исталган вақтида мой ва ёғларни қабул қилиш ва жўнатиш;
мой ва ёғларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишнинг барча жараёнларини механизациялаштириш;
сақланаётган мой ва ёғларни қабул қилиб олиш, сақлаш ҳамда жўнатишда йўқотиш ва сарфлар минимал даражада бўлгани ҳолда, уларнинг озиқа сифатларини максимал даражада сақлаб қолиш.
Бакларнинг зарурий ҳажми кўпгина омиллар билан белгиланади, уларга мой ва ёғлар ассортименти, ёғларнинг корхонадаги суткалик айланмаси, келиб тушиши ва жўнатилишидаги нотекислик, шунингдек, корхона фаолиятининг турли томонлари билан бог ълиқ бошқа шарт-шароитлар киради. Ана шунга мувофиқ корхона қуйидагиларга эга бўлиши керак:
темирйўл цистерналарида ташиладиган ёғларни қабул қилиш ва жўнатиш учун тўкиш-қуйиш қурилмалари;
автоцистерна ва бочкаларда ташиладиган ёғларни қабул қилиш ва жўнатиш учун тўкиш-қуйиш қурилмалари;
мой баклари;
темирйўл ва автомобил йўллари.
Қатор ҳолларда корхоналарнинг ўзида темирйўл ва автомобил цистерналарини тозалаш учун ювиш-буғлаш пунктлари мавжуд. Корхона ҳудудида алоҳида иншоот ва қурилмаларнинг жойлашиши маҳаллий шарт-шароитдан келиб чиқиб, турлича бўлиши мумкин. Баклар ёнғинга қарши ёриқларга риоя қилган ҳолда ўрнатилади. Бундан ташқари, қўшни иншоотларда авария ҳолати юзага келганда бакларга зарар етмаслиги ҳам кўзда тутилади. Ёнма-ён жойлашган иккита мой баки ўртасидаги энг кам масофа уларнинг энг каттаси диаметрининг ярмидан кичик бўлмаслиги зарур. Алоҳида турган мой баклари ва умумий ҳажми 10000 м3 дан ошмайдиган бак гуруҳлари жой релефини ҳисобга олган ҳолда яхлит ер кўтармаси, ёнмайдиган девор ёки иккаласи билан ҳам тўсилган бўлиши керак. Бу тўсиқлар мой балдарига зарар етганда ёғнинг корхона ҳудудига оқиб чиқишининг олдини олади.
Ер кўтармаси ёки девор мой бакларига зарар етганда қулаб кетмаслиги ва мой тўсиқдан ташқарига оқиб кетмаслигини ҳисобга олиб ўрнатилиши лозим. Ер кўтармаси ва тўсиқ девор ўз баландлиги бўйлаб зарар етган ва ағдарилиб кетган балдардан оқиб чиққан мойнинг динамик зарбасига бардош бериши керак. Кўтарма ёки девор баландлиги тўсилаётган майдон катталигини ҳисобга олиб белгиланади, тўсиқ баландлиги тўсилган баклардан оқиб чиққан ёғнинг кўтарилиши мумкин бўлган даражасидан 0,2 м баланд бўлиши, аммо 1м дан паст бўлмаслиги лозим.
Мой баклари уларнинг ер сатҳидаги қисми ҳажмидан кичик болмаган ҳажмдаги чуқурликка жойлаштирилиши мумкин. Чуқурлик баландлиги м дан паст бўлмаган тўсиқ билан ўралади.
Баклар жойлаштирилишининг тахминий чизмаси қуйидагича курсатилган: асфалт ёки бетон билан қопланган майдонда баклар жойлаштирилган; мой бакłари атрофидаги ҳудуд тўкилган мой ёки ёғни тутиб қолиш учун мўлжалланган мой йиғувчи томонга қараб қиялик (0,004 дан кам эмас) бўлиши керак, йиғилган ёғни тезлик билан тортиш учун насос станциясидан мой йиғувчи томонга мой қувури тортилади. Ер кўтармаси ёки тўсувчи девор билан ўралган бакларнинг ҳар бир гуруҳида тўсиқнинг юқорисидан камида иккитадан ўтиш жойи жиҳозланади.



Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish