Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади


Атирсовун асосига ишлов бериш ва қадоқлаш



Download 24,3 Mb.
bet52/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

Атирсовун асосига ишлов бериш ва қадоқлаш
Атирсовун асосига ишлов бериш хўжалик совунига ўхшаб вакуум-қуритиш камераси ва механик ишлов бериш учун бир қатор кетма-кет ишлайдиган шнекли машиналар ёрдамида амалга оширилади. Бизнинг корхоналарда унумдорлиги 2 т/соат ЭЛМ линиялари кенг қўлланилади. Баъзиларда эса унумдорлиги 4 т/соат бўлган «Массони» линияси жорий қилинган. ЭЛМ линиясида атирсовун асосига ишлов бериш технологик чизмаси (5-расм). Атирсовун асоси совун йиғгич 1 дан таъминловчи насос 2 ёрдамида филтр 3 орқали таъминловчи идиш 4 га ҳайдалади. У ердан меъёрловчи насос 5 орқали иссиқлик алмашув колонкаси 6 га юборилади. Бу ерда 80-85 0 C дан 120-1600 C гача иситилади. Қиздирилган совун 0,5 МПа босим остида вакуум-қуритиш камераси 7 га келиб тушиб, форсункалар орқали пуркалади. Камерадаги қолдиқ босим 15-40 мм сим.уст.га тенг. Совун қириндиси вакуум остида ишлайдиган иккиламчи шнек-пресс 8 га келиб тушади. У ерда совун қириндиси икки марта зичланади, пластикланади, қуритилади, панжарадан сиқилиб чиқариб, пичоқлар ёрдамида майда доналарга кесилади. Совунли вермишел бункер 19 га юборилади.
Буғ-газли аралашма биринчи сиклонга бориб тушади, у ерда марказдан қочма куч таъсири ва тезлик фарқида совунли чанг ажралиб, сиклоннинг пастки қисмига ўтириб қолади ва шнек-пресс 11 ёрдамида чиқариб юборилади. Сўнгра буғ-газли аралашма назорат сиклони 12 га узатилиб, у ердан барометрик совитгич 13 га юборилади. Совитгичда 14-16 0 C ли совуқ сув билан аралашади. Сув барометрик қувур орқали 15 қудуққа оқиб тушади. Конденсацияланмаган газлар ва ҳаво вакуум-насос 17 ёрдамида томчи ажратгич 14 ва тутгич 16 орқали сўриб олинади. Совунли қиринди бункер 19 дан шлузли затвор 20 орқали аралаштиргич шнек-пресс 21 га келиб тушади. У ерда ҳид берувчи моддалар, бўёқлар билан яхшилаб аралашиб, зичланади, панжарадан сиқилгандан сўнг пичоқ билан кесилиб, вермишел ҳосил бўлади. Вермишел транспортёр 22 орқали икки поғонали вакуум шнек-пресс 23 га узатилади. У ерда охирги ишлов берилади ва у ердан тўрт брусок ҳолида сиқиб чиқарилади.
Сўнгра совун кесиш машинаси 24 га бориб, совун бўлаклари шамол пуркаш туннели 25 да иссиқ ҳаво билан қуритилади. Совуннинг юзасида ҳосил бўлган қаттиқ қатлам штамп тиниқлигини оширади.
Совун икки жилғали штамп-пресс 26 га узатилишдан олдин икки оқимга айиргич ёрдамида тақсимланади. Штампланган совун ўрайдиган автоматдан ўтиб, қадоқлашга юборилади.

6-расм. Узлюксиз ишлайдиган ЭЛМ линиясида атирсовун асосига ишлов бериш технологик схемаси.


Ўралмаган совун ишлаб чиқаришда, совун бўлаклари штамп-прессдан кейин дарҳол қадоқлашга узатилади. (Массони линиясида атирсовун асосига ишлов беришнинг технологик схемаси (2.17-расм). Бу қурилманинг унумдорлиги 4 т/соат, автоматлаштириш ва механизатциялаштириш даражаси юқори, таркибида 80% ёғ кисłотаси бор атирсовун ишлаб чиқаришга имкон беради. Циркулатсияланадиган сув билан совитиладиган юза конденцаторларининг мавжудлиги оқовасиз технологияни таъминлайди. Ретцептурага мувофиқ қуруқ ва суюқ ингредиентларни дозалаш ва аралаштириш махсус мослама ёрдамида амалга оширилади. Чиқиндилар (бузилган совун, ортиқча маҳсулот)ни қайта ишлашга узатиш механизатсиялашган. Ишлатилган ҳавони тозалаш учун пневмотранспорт кўзда тутилган. Ҳамма ускуналар зангламайдиган пўлатдан ясалган. Қурилма қуйидагича ишлайди.
Таркибида камида 62% ёғ китłота ва ҳарорати 85-900 C бўлган атирсовун асоси совун йиғгич 1 дан насос 2 ёрдамида фильтр 3 орқали 3,5 м3 ҳажмли дўлмий сатҳли сиғим 4 га узатилади. Совун асоси сиғим 4 дан насос 5 билан 0,6 МПа босим остида иккита кетма-кет уланган иссиқлик алмаштиргичлар 6 орқали атомизатор 11 га узатилади. Иссиқлик алмашиш юзаси 81,4 м2 бўлган иссиқлик алмаштиргичларда 0,6 МПа босимли буғ билан, совун 140-145 0 C гача қиздирилади.
Атомизатор (қуритиш камераси) вакуум остида пуркаш усули билан совунни қуритишга хизмат қилади. Камерадаги қолдиқ босим 5,03 кПа (40 мм сим. уст.)га тенг.
Қиздирилган совун пуркагичлар билан камера деворларига сепилади, пичоқ-қиргичлар ёрдамида қириб олинади ва қиринди ҳолида 34-35 0 C ҳароратда бирламчи икки шнекли экструдер 10 га тушади, сўнгра қиринди вакуум-камера орқали тугал экструдер 9 га ўтади, бу ерда совун асосини зичлаш, пресслаш, пластификатциялаш ва тешикларининг диаметри 12 мм бўлган панжарадан зўрлаб ўтказиш содир бўлади. Атомизатордан чиққан сув буғи, совун чанги ва газлар циклон-сепараторлар 12 ва 13 га боради.

7-расм. «Массони» линиясида атирсовун асосига ишлов бериш технологик схемаси.





Бу ерда газ оқими билан илашиб кетган совун заррачалари марказдан қочма куч таъсирида ва газ оқими тезлигининг ўзгариши натижасида сиклоннинг тубига чўкади. Тўпланиб қолган чўкма шнеклар 14 ва 15 ёрдамида экструдер 10 га берилади. Сув буғлари ва газлар юза конденсатори 16 га боради, бу ерда конденсатсияланади ва барометрик қувур бўйлаб барометрик қудуқ 17 га оқиб тушади. Бу ердан таркибида совун бўлган сув совун пишириш қозонларига юборилади. Ҳаво ва конденсатсияланмаган газлар томчи тутгич орқали вакуум-насос 18 билан сўриб олинади.


Юза конденсатори 16 ни совитиш учун линия мажмуасида мавжуд бўлган фреонли совитиш қурилмасида совитилган, ҳарорати 18 0 C дан юқори бўлмаган сувдан фойдаланилади.
Тугал экструдер 9 дан совун вермишели Вентури қувури мавжуд бўлганюклаш воронкаси 8 га келади ва пневмоўтказгич 7бўйлаб ажратиш сиклони 20 орқали совитилган совунни сақлайдиган бункер 19 га узатилади.
Таркибида совун чанглари бўлган ҳаво ҳаво ўтказгич 21 бўйлаб филтрлаш юзаси 284 м2 бўлган енгчали филтр 22 га боради. Филтрни łозалаш автоматик ҳолда, босими 0,5-0,75 МПа бўлган сиқилган ҳаво билан амалга оширилади. Пневмотранспорт тизими учун ҳавони сийраклаштириш ҳаво пуфлагич билан ҳосил қилинади. Тозаланган ҳаво ҳаво ўтказгич 23 орқали атмосферага чиқариб юборилади.
Совунга ишлов бериш, унумдорлиги 2 т/соатдан бўлган иккита оқимда Олиб борилади. Бу оқимлар ускуналари бир хил ёки ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, бир хил совун асосидан фойдаланиб икки хил навли совун ишлаб чиқариш керак бўлса, оқимларда компонентларни дозалаш учун турли ускуналар ва атирсовун массасига ишлов бериш учун турли усуллар танланади.
Фирма тавсия қилган вариантлардан бири бўйича совун вермишели бункер 19 дан БДМ русумли аралаштиргич 24 га келади. Бу ерда қўшимча компонентлар (ҳид, ранг берувчи моддалар, антиоксидант, пластификатор ва бошқалар) қўшилади. БДМ узелида суюқ ва кукунсимон қўшимчаларни алоҳида дозалаш, уларни совун массаси билан аралаштириш имконияти яратилган.
Суюқ ингредиентлар ҳароратни 50-60 0 C ушлаб туриш учун иситувчи (ТЭН)лар ва аралаштиргичлар билан таъминланган резервуарларда тайёрланади. Қўшимчаларни керакли миқдори насосдозаторлар ёрдамида узлюксиз ҳолда аралаштиргичга узатилади, у ердан совун асоси тилишлаш учун бир шнекли экструдер 25 га берилади.
Диаметри 8 мм бўлган совун вермишели экструдер 25 дан лентали транспортёр 26 ёрдамида уч валикли янчиш ускунасига узатилади. Бу ерда «Баргсимон» совун ҳосил қилиш билан тилишлаш давом эттирилади. «Баргсимон» совун лентали транспортёр орқали совун массасига тугал ишлов бериш, брус ҳолида қолиплаш учун экструдер «Дуплекс» 29 га берилади. Эконусидан чиқаётган иккита совун бруси унумдорлиги минутига 200 совун бўлаги бўлган кесувчи машина 30 билан бўлакларга кесилади. Совун бўлаклари транспортёр 31 ёрдамида икки йўналишли штамп-пресс 32 га берилади. Бу ерда совунни 100 ва 200 гр. массали тўртбурчак, 150 гр. массали овал ва фигурали шакллари ҳосил қилинади.



Совун бўлагига ялтироқ тус бериш ва матрицани юзасига ёпишиб қолишини олдини олиш учун матритса 55%ли этилен гликол эритмаси билан фреонли совитгич ёрдамида совитилади. Совитувчи суюқликнинг ҳарорати совун титри ва қўшимча моддаларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Масалан, қўшимчасиз, юқори титрли совунлар учун ҳарорат паст титрли ёғловчи қўшимчали совунлар учун бўлиши керак.
Кесиш ва штамплашдан кейин совуннинг ортиқча ва яроқсиз бўлаклари транспортёр ёрдамида экструдер 29 га қайтарилади.
Штампланган совун бўлаклари иккита транспортёр ёрдамида бир, икки ва уч қават қилиб ўрайдиган («Акма-711») фирмасининг ўровчи машинаси 34 га берилади. Совун бўлагининг массаси 100 ва 150 гр. бўлса, уч қаватли ўрам зарур, 200 гр ли совунга бир ёки икки қаватли ўрам кифоя қилади. Машинанинг унумдорлиги 100 гр. массали бўлаклар учун минутига 170+ 180, 150 гр. ли бўлаклар учун 140 ва 200 гр. лилар учун 120 бўлакни ташкил қилади.
Ёрлиқларни ёпиштириш учун поливинилацетат эмулциясидан фойдаланилади. Ёпиштирилган ёрлиқларнинг қуришини тезлаштириш мақсадида совун бўлаклари иситувчи транспортёрга келади. Ўралган совунларнинг икки оқими тасмали транспортёр 36 ёрдамида гуруҳловчи тизим 37 га юборилади. Бу ерда битта оқим шакллантирилиб, («Акма-773-5-2Т») фирмасининг тахловчи автомати 38 совун бўлакларини қатма-қат картондан ясалган қутиларга тахлайди. Картон қутига 100 гр. ли совун бўлагидан 140 та, 150 гр. Иидан 96 та ва 200 гр. лидан 108 дона солинади.
Совун солинган картон қутилар машина 9 берилади.
Картон қутилар транспортёр 40 ва кўтарувчи ускуна 41 ёрдамида тайёр маҳсулот омборига юборилади.

Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish