Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади


Ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш ва қадоқлаш технологияси фанининг ривожланиши ҳақида



Download 24,3 Mb.
bet43/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

Ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш ва қадоқлаш технологияси фанининг ривожланиши ҳақида.

Замонавий қадоқлаш тизимларини ишлаб чиқаришга жорий этиш даражаси маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини ошириш, маҳсулотни тарқатиш жараёнини оптималлаштириш масалаларини ҳал қилиш учун етарли эмас. Молиявий ресурсларнинг етишмаслиги соҳага ресурс тежамкор, чиқиндисиз ишлайдиган технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни янада диверсификация қилиш ва экологик муаммоларни ҳал қилиш имкониятларини чеклайди. Ёғ-мой саноати Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатининг муҳим таркибий қисми бўлиб, мойли ўсимликларни етиштириш, ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш орқали турли хилдаги маҳсулотлар – озуқавий ва техник ўсимлик мойлари, маргарин, саноат мойлари, майонез, глицерин, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, ювиш воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи соҳа ҳисобланади. Шунингдек, ёғ-мой саноати чорвачилик хўжаликларига юқори оқсилли озуқа етказиб берувчи йирик тармоқ ҳамдир.Ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида Республикада йилига 3,6 миллион тонна пахта чигитини қайта ишлаш қувватига эга бўлган 19 та ёғ-мой корхонаси фаолият кўрсатар эди. Ишлаб чиқариш қуввати жуда катта бўлишига қарамай, ускуналарнинг етишмаслиги ва қайта ишлов бериш амалиётининг етарли даражада шаклланмагани сабабли корхоналар пахта мойидан бошқа турдаги ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконияга эга эмас эди.Бозор иқтисодиётининг жорий этилиши ва озиқ-овқат мустақиллиги дастури амалга оширилиши натижасида ёғ-мой саноатида ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилди, кўп тармоқли маҳсулотларни қайта ишлашга йўналтирилган технологияларни жорий этишда улкан ўзгаришлар амалга оширилди.Республика ҳукумати озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга катта эътибор қаратди. Корхоналаримиздаги мавжуд технологик ускуналар пахта чигитини қайта ишлашга йўналтирилганлигига қарамай, ҳукумат томонидан йирик ҳажмдаги соя дуккаги импорти амалга оширилиши натижасида корхоналарда сояни қайта ишлаш технологияси ўзлаштирилди. Маҳаллий ноанъанавий мойли ўсимлик хом ашёлари – махсар, кунгабоқар, зиғир, кунжут уруғлари ва мевалар данакларини етиштириш ва қайта ишлаш босқичма-босқич ривожланмоқда.Бугунги кунда ёғ-мой маҳсулотларининг ички истеъмол бозори юқори салоҳиятга эга ва динамик равишда ўсиб бормоқда. Қувватларнинг ўсиши аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган ёғ-мой маҳсулотлари ҳамда мамлакат аҳолиси ўсиши билан изоҳланади. Фақатгина мамлакат истеъмол бозорида ўсимлик мойининг ўртача истеъмоли киши бошига йилига камида 14 килограммни, қайта ишлаш саноатининг йиллик эҳтиёжи 250 минг тоннани ташкил этмоқда. Ҳар йили аҳолининг 3 фоиздан кўпайиши ўсимлик мойлари истеъмоли даражасининг яқин келажакда ўсиб бориши ва уни сотиш географияси кенгайтиришини белгилайди.Бугунги кунда Республикамизда қарийб 15 минг кишини иш билан таъминлайдиган 240 дан ортиқ ёғ-мой корхоналари мавжуд бўлиб, улар томонидан 2019 йилда 280 минг тоннага яқин ўсимлик мойи, 650 минг тонна шрот ишлаб чиқарилган.Ҳозирги кунда Республикамиздаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4,39 миллион тоннадан кўпроқни ташкил этмоқда Шундан 3,59 миллион тоннасини пахта чигити ва 0,80 миллион тоннасини соя дуккаги ва кунгабоқар донини қайта ишлаш қувватлари ташкил қилади. Соҳада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш суръатларини ҳисобга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки, келгуси йилларда қайта ишлаш қувватлари янада кенгаяди, аммо пахта чигитини қайта ишлаш қувватлари ҳажми қисқариб боради.Ёғ-мой саноати 2022 йилга қадар йилига 1,1 миллион тонна кунгабоқар донини қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Ушбу йўналишдаги ижобий тенденциялар асосан Фарғона водийси, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида кузатилиши кутилмоқда. Натижада кенг ассортиментдаги янги турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади, аҳоли томонидан пахта мойи истеъмоли ҳажми эса қисқаради. Бу ижобий омиллар ички истеъмол бозорида ўсимлик мойига бўлган талабнинг мувозанатини юзага келтиради, ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойлари таннархини пасайишига ва корхоналар даромадларининг бир маромда ўсишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 майдаги ПҚ-2692-сонли "Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган ускуна ва жиҳозларини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2017 йил 25 майдаги ПҚ-3012-сонли "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорларига асосан "Энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Дарвоқе, корхоналарнинг даромади ошишида эски, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва ишлаб чиқариш тармоқлари ўз ўрнини замонавий энергия тежамкор технология тизимларга бўшатиб бериши асосий омил сифатида қаралмоқда. Ҳозирги вақтда бундай ижобий натижага эришиш ҳамда юқоридаги қарорлар ижросини ўз вақтида таъминлаш чоралари кўрилмоқда, жумладан:
ҳудудларда жаҳоннинг илғор компанияларида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган корхоналарни барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда;
мавжуд бўлган ёғ-мой корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда;
меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича корхоналар томонидан энергия ресурсларини тежаш борасидаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда;
замонавий ва энергия тежайдиган ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари иштирокида конференциялар ва семинарлар ташкил этилмоқда;
корхоналарда ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш суръатларини кескин камайтириш бўйича доимий мониторинг олиб борилмоқда ва ушбу мониторинг натижалари юзасидан тежамкорликка эришиш чоралари кўрилмоқда;
энергетика менежменти тизимининг пилот дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жаҳон банки миссияси кўмагида ИСО 50001 энергия менежменти тизимини соҳага кенг кўламда жорий қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
2019 йилда уюшма таркибидаги ёғ-мой корхоналари томонидан 6 та лойиҳа доирасида 21,0 минг тонна маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 10 миллион доллардан ортиқроқ ҳажмда импорт ўрни қопланди. Кейинги йилларда маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кенгайиши кутилмоқда.
Ишлаб чиқариш технологияларни такомиллаштириш, маҳсулот турларини кўпайтириш корхоналаримизга экспорт бозориларига кириб бориш имкониятини беради. Соҳанинг экспорт салоҳияти таҳлили шуни кўрсатадики, қўшни давлатларда ўсимлик мойи, маргарин маҳсулотлари, ювиш воситаларига ва чорва моллари учун озуқаларга талаб катта.
Бироқ, маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига қарамай, мамлакатнинг айрим турдаги ёғ-мой маҳсулотлари импортига юқори даражада боғлиқлиги сақланиб қолмоқда. 2018 йилда ўсимлик мойи ресурсларининг 50 фоиздан ортиғи мамлакатнинг озиқ-овқат бозорида импорт ҳисобига шакллантирилди. Худди шу кўрсаткич 2019 йилда мойли ўсимликлар импортининг кўпайиши ҳисобига пасайди. Фоиз нисбатларининг пасайишига қарамай, кунгабоқар мойи импорти миқдори 80 минг тоннага ошди, бу ички бозорда талабнинг ўсиб бораётганин англатади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати истеъмолчиларнинг ёғ-мой маҳсулотларига ва чорвачилик хўжаликларининг тўйимли озуқаларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида катта имкониятлар мавжуд.
Бозор иқтисодиётини шакллантириш даврида ёғ-мой саноатининг техник ва технологик салоҳияти ички маҳсулот бозорларини ривожлантириш, ташқи бозорларда маҳсулотларни сотиш йўлларини излаш, шунингдек, мамлакатнинг ички озиқ-овқат бозорини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ турли омиллар таъсири остида шаклланди. Ушбу омилларнинг уйғунлиги ёғ-мой саноатининг техник базасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида қулай шарт-шароитларни яратади.
Ўсимлик мойларига асосланган маҳсулотлар (маргаринлар, махсус ёғлар – қандолат, новвойчилик, пазандачилик маҳсулотлари учун талаб этиладиган ёғлар, сариёғ ўрнини босадиган маҳсулотлар – какао мойининг эквивалентлари ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар) ёғ-мой саноатининг энг жадал суръатларда ривожланаётган сегментларидан биридир.
Қандолат, сут, нон маҳсулотлари, озиқ-овқат концентратлари, консерва ва озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари, шунингдек, умумий овқатланиш тармоқлари маргарин маҳсулотлари ва махсус ёғларнинг асосий истеъмолчилари ҳисобланади. Шу боис қисқа вақт ичида маргарин ишлаб чиқариш тармоғи инновацион технологиялар ва замонавий ускуналар асосида қайта жиҳозланди, ишлаб чиқариш диверсификация қилинди. Натижада бу соҳа корхоналари рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқишга муваффақ бўлди, бунга ушбу тайёр маҳсулотларнинг қўшни давлатларга экспортдаги улуши ошиб бориши ҳам гувоҳлик беради.
2015 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда етакчи корхоналар томонидан ўсимлик мойларини переэтерификация қилиш каби замонавий технологиялар жорий этилди, импорт ўрнини босувчи ёғ-мой маҳсулотларнинг янги турлари (махсус ёғлар, какао мойи ўрнини босувчи моддалар ва уларнинг эквивалентлари)ни ишлаб чиқариш бўйича замонавий техонологиялар ўзлаштирилди.
Сўнгги йилларда ёғ-мой саноатини модернизация қилиш асосан четдан олиб келинадиган технологик ускуналар асосида амалга оширилмоқда, бу эса соҳани ривожлантириш учун қўшимча хатарларни келтириб чиқармоқда. Шунингдек, ёғ-мой саноатидаги кўплаб корхона ва ташкилотларнинг моддий-техник базаси ва хом ашёни сақлаш ва ташиш инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги хом ашё ресурсларини комплекс қайта ишлаш имконини бермайди ва ресурсларни сақлашнинг мақбул шароитларини яратмайди, бу қўшимча йўқотишларга ҳамда маҳсулотлар сифатининг пасайишига олиб келмоқда.
Замонавий қадоқлаш тизимларини ишлаб чиқаришга жорий этиш даражаси маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини ошириш, маҳсулотни тарқатиш жараёнини оптималлаштириш масалаларини ҳал қилиш учун етарли эмас. Молиявий ресурсларнинг етишмаслиги соҳага ресурс тежамкор, чиқиндисиз ишлайдиган технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни янада диверсификация қилиш ва экологик муаммоларни ҳал қилиш имкониятларини чеклайди.
Мамлакатнинг демографик ҳолатини яхшилаш ва одамларнинг соғлигини мустаҳкамлаш масалаларини ҳал қилиш ижтимоий овқатланишни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда аҳолининг турли ёш қатламлари учун парҳез ва даволаш-профилактика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни талаб қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Республика ёғ-мой саноати учун хос бўлган асосий тизимли муаммолар қуйидагилардан иборат:
мойли хом ашёларни сақлаш, ташиш ва логистика инфратузилмаларининг ривожланмаганлиги;
маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилашни таъминлайдиган ўсимлик мойларини чуқур қайта ишлаш борасида технологиялар ва технологик тизимлар етишмаслиги;
ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ёғ-мой ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигининг пастлиги;
шротни оқсил билан бойитиш технологияларининг етишмасли (бу ҳолат ёғ-мой корхоналари ва паррандачилик хўжаликларининг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилади);
совун ва ювиш востиалари ишлаб чиқарувчи корхоналардаги мавжуд ускуналарнинг жисмонан ва маънан эскирганлиги.
Мустақилликка эришгандан кейин юртимизда юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат саноати шаклланиб, бугунги кунда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, янги қувватларни ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилмоқда. Ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишни рағбатлантириш ҳамда қўллаб- қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминламоқда.
Бу борада ҳукуматимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 19 январидаги ПҚ-3484-сонли “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳукумат раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур қарор ёғ-мой корхоналарини жадал ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган бўлиб, корхоналар фаолиятини янада такомиллаштиришнинг янги босқичини бошлаб беради. Ёғ-мой маҳсулотларининг ассортиментларини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, маҳсулот сифатини ошириш, аҳолининг эҳтиёжини кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.



“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти тизимидаги ёғ-мой корхоналари томонидан мавжуд технологияларни жадал ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқарилаётган олий навдаги пахта мойини сифатли тарзда аҳолига етказиш мақсадида корхонлар томонидан ПЭТ бутилкалар билан бирга шиша бутилкаларга Премиум класдаги пахта мойлари қадоқлаш йўлга қўйилди. Буларга мисол тариқасида Хоразм вилоятидаги “Урганч ёғ- мой” АЖ томонидан “МАРВАРИД”, Наманган вилоятидаги “Учқўрғон ёғ” АЖ томонидан “ИДЕАЛ”, Навоий вилоятидаги “Ванғози агро экспорт” МЧЖ томонидан “Гўзал тонг” ва Тошкент шаҳридаги “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖ томонидан Премиум класидаги олий навли пахта мойларини шиша бутилкаларга қадоқланган ҳолда аҳолига етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса “Ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш ва қадоқлаш технологияси” фанини ривожланишида катта аҳамият касб этади.



Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish