Сунъий материал-сунъий материал Комбинатцияси. Компонентларининг бири ишлов берилиш қобилиятига эга бўлган полиэтилэндан иборат Комбинатциялар кенг тарқалган. Қўлдасига кўра полиэтилэнга экструзия йўли билан полиамид қопланади. Бундай Комбинатция юқори газ ўтказмаслик, ёғга чидамлилик, чуқур сўрилиш ва қадоқлаш воситасининг керакли қайишқоқлигига эга бўлади ва шунинг учун вакуум остида қадоқлашда кенг қўлланилади. Худди шу хоссаларда ва юқори ҳароратга бардошлиликка полиестерполиэтилэн ва полиестер-полипропилен Комбинациялари эга бўлади. Охирги Комбинация стерилизатсиялаб қадоқлаш учун ҳам яроқли ҳисобланади.
Пакетлар ва халтачалар. Пакетлар ва халтачаларнинг асосий афзалликлари - массаси ва эгаллаб турган ҳажмининг кичиклиги, паст таннархидир. Бу қадоқлаш қолиплари қўлда ҳам, машиналар ёрдамида ҳам маҳсулотларни жойлаш имконини беради. Пакетлар ва халтачаларга маълумотлар ва реклама матнларининг босмаси ҳам яхши қабул қилинади. Сочилувчан ва донадор маҳсулотларни қадоқлашда иккиси ҳам бир хилда яроқли ҳисобланади. Пакетнинг халтачадан фарқи шундаки унинг ёнлари букланмаган, тўлдирилган ҳолатда текис ҳолатда бўлади.
Халталар. Кўп қатламли қоғоз халталар (2 дан 6 қаватгача) 1м2 нинг массаси 70-80 г бўлган картон қоғоздан тайёрланади. Уларнинг мустаҳкамлиги 25-50 кг гача маҳсулотни жойлаш имконини беради. Қоғоз халталар бир ёки бир неча қават синтетик материалдан, ёки бу материалларнинг қоғоз билан Комбинациялари билан алмаштирилиши мумкин. Бундай халталар намликка чидамли, озгина буғ ўтказувчанликка эга бўлади. Қоғоз халаталар икки турда ишлаб чиқарилади: очиқ ва ёпиқ (клапанли). Сўнггиси кукунсимон маҳсулотларни қадоқлашда ишлатилади. Очиқ халталар қия ва букланган тубли бўлади. Бундай халталар халтачалар каби тикилади ва пайвандланади. Сунъий материаллардан тайёрланган халталар асосан намлиги юқори бўлган маҳсулотларни қадоқлашда яроқли ҳисобланади.
Тўқимачилик саноатида табиий (зиғирпоя-жут-каноп толаларидан) ва сунъий толалардан халталар тайёрланади.
Тўрхалта. Тўрхалта синтетик ипларга мўлжалланган тўқимачилик калавасидан тайёрланади. Тўрхалта маҳсулотларни механик таъсирлардан ҳимоялай олмайди. Тўрхалталар кўпинча мева-сабзавот маҳсулотларини жойлаш учун қўлланилади.
Қаттиқ қадоқлаш ва жойлаш воситалари. Қаттиқ қадоқлаш воситаларининг фазовий шакли қадоқланган маҳсулотнинг ўлчами ва хоссаларига таъсир кўрсатмайди. Ташқи механик таъсирларда қаттиқ қадоқлаш воситасининг шакли жуда кам ўзгаради ёки умуман ўзгармайди ва шу билан шикастланишларга сезгир бўлган маҳсулотларни самарали ҳимоялайди.
Қаттиқ қадоқлаш воситалари қоғоздан, картондан, сунъий материаллардан, металл, шиша, ёғоч материаллардан тайёрланиши мумкин.
Қутилар (яшиклар). Қадоқлаш воситаларининг бу турдаги конструкциясига картон қутиларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Картон қутилар турли конструкцияларда ва турли ишлаб чиқариш технологиялари бўйича тайёрланади. Ишлатиладиган материалидан келиб чиқиб қутилар ишлов берилмаган ва юзаси силлиқланган бўлиши мумкин.
Маҳсулотларини қадоқлашга мўлжалланган яшиклар қуруқ бўлиши керак (яшик материалининг намлиги 12 % дан ошмаслиги керак). Бу қути ва яшиклардан кўп марта фойдаланиш мумкин.