Синтетик елимлар. Кейинги йилларда синтетик смолалар асосида тайёрланган елимлар кенг қўлланилмоқда. Уларнинг тез оммавийлашувига сабаб, улар қадоқлаш воситаларини елимлашга қўйилган барча талабларга жавоб беради. Синтетик елимлардан поливинилацэтат елими кенгроқ тарқалган. Бу елим оқ рангли эластик плёнка ҳосил қилувчи тез бошланғич елимлаш хоссаларига эга. Елимнинг хоссаларини яхшилаш учун пластификаторлар ва тўлдирувчилар қўлланилади. Синтетик елимлар қоғоз, картон, вискоза плёнкаси, алюминийли фолга ва синтетик материалларни елимлашга яроқли ҳисобланади, қутилар ва пакетларни тайёрлаш ва беркитиш, ёрлиқларни ёпиштиришда кенг қўлланилади.
Елимловчи қатламнинг юқори турғунлиги елимнинг турига боғлиқ. Синтетик елимларнинг ҳароратга бардошлилиги ўртача.
Поливинилалкагол - коллоидлардан тузилган ва сувли эритма кўринишида қўлланиладиган юқори сифатли елим. Унинг елимлаш кучи табиий манбалардан тайёрланган елимларга қараганда анча баланд.елимнинг камчилиги бўлиб, сувга чидамлилигининг пастлиги ҳисобланади. Латэкс сунъий каучукнинг сувдаги дисперциясидан иборат. У елимловчи моддасининг эластиклиги сабабли кенг қўлланилмоқда. Латекс намланганидан сўнг елимловчи хоссага эга бўладиган ленталар ва этикеткалар тайёрлашда ишлатилади.
Ёпишқоқ ленталар. Ёпишқоқ ленталар қадоқлаш ва жойлаш воситаларининг таркибий қисмларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Ленталарнинг ўзи елимланувчи, намлангандан ёки қиздирилгандан сўнг ёпишқоқ бўладиган турлари ҳам мавжуд.
Ёпишқоқ қоғоз ленталар. 1 м2 нинг массаси 40-50 ёки 70-90 г бўлган натрон қоғоздан тайёрланади. Қоғознинг 1м2 юзасига 20-24г суякдан тайёрланган елим суркалади.елимлаш кучи елимловчи қаватнинг сифати ва елимлаш шароитларига (масалан нисбий намликка) боғлиқ бўлади.
Булдюг - толаларни елимлаб тайёрланган камбар (энсиз) лента кўринишидаги сариқ, қизил ва яшил рангли боғлагичдир. У қандолатчилик корхоналарига ғалтакка ўралган 1000 ёки 2000 м узунликдаги лента кўринишида келтирилади. Ўзи елимланувчи ёпишқоқ ленталар - бир томонидан елимловчи моддали қаватга, иккинчи томонидан ажратувчи (қўлдасига кўра силикон қавати) қаватга эга бўлади. Лентанинг елимлаш кучи деярли ўзгармайди ва атроф муҳит шароитларига боғлиқ бўлмайди. Ўзи елимланувчи лентага вискоза, поливинилхлорид ёки полиэстер плёнка ва қоғоз материал бўлиб хизмат қилади. Боғлагичлар. Қандолат маҳсулотлари қадоқланган қутичалар, пакетлар ва халтачаларни безатиш ва боғлаш учун турли материаллар ишлатилади. Кўпгина ҳолларда булдюг ва ипак ленталар боғлагич сифатида қўлланилади.
Ипак тасма вискоза ипагидан тайёрланади ва уни эни 12 мм га тенг. Бу боғлагичнинг кўпинча очиқроқ ранглари ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |