Кўп қатламли полимер ва комбинирланган қадоқлаш материаллари.
Кўп қатламли полимер ва комбинирланган қадоқлаш материаллари. Кўп қатламли плёнкалар озиқа маҳсулотларини қадоқлаш амалиётида 1960- йилларда пайдо бўлган, лекин унинг турлари кўпаймоқда, чунки берилган хоссаларга эга бўлган қадоқлаш материалларини олишнинг чексиз имконияти бор, улар бирламчи полимер маҳсулотларни ўзаро ёки бошқа материаллар билан, масалан, қоғоз, картон, алюминий фолгаси билан бириктириш йўли билан олинади.
Кўп қатламли қадоқлаш плёнкаларни яратишда алоҳида таркиб қадоқни аниқ ишлатилиш соҳасига кўра аниқланилади: озиқа маҳсулотининг табиати, сақлаш шарўлти ва муддати, иқтисодий, технологик, экологик, истеъмол талабларига кўра бир томондан ва иккинчи томондан таркибига кирувчи алоҳида модданинг хоссаларига кўра.
Кўп қатламли қадоқлаш материаллари турли-туман бўлиб, уларни шартли равишда қуйидагича бўлиш мумкин: қоғоз ёки картон ва полимер асосдаги материал, алюминий фолгаси ва полимерли, металлаштирилган ва махсус кўп қатламли плёнкалар, кўп қатламли полимер плёнкалар.
Кўп қатламли полимер плёнкалар. Бу гуруҳга кўп сонли ламинантлар киради, улар фақат полимер материаллар қатламидан иборат.
Материалларни мутаносиблаштириб бошланғич маҳсулотларда ҳам мавжуд бўлмаган хоссаларга эришиш мумкин.
Қадоқлаш материаллари.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши кўп ҳолларда қадоқлаш материалига боғлиқ бўлади. Турли маҳсулотлар учун қадоқлаш материалини танлаш учун бу материалларнинг стандартларидан фойдаланилади.
Қадоқлаш материали маълум бир физик-кимёвий хоссаларга эга бўлиши керак: мустаҳкам ва эластик бўлиши (кўп маротабали қатлашга чидамли бўлиши), бузилишга ва чўзилишга чидамли бўлиши керак.
Озиқ-овқат маҳсулотларни қадоқлашда ишлатиладиган материалларда маҳсулотга ўтиши мумкин бўлган бегона ҳид, чанг, зарарли аралашмалар, бактериал зарарланганлик ва юқори намлик бўлмаслиги керак. Қадоқлаш материалларига расмлар ва ёзувларни муҳрлаш усули бўёқларнинг мустаҳкамлигига ва уларнинг маҳсулотга ва ишловчиларининг қўлларига ўтмаслигига кафолат бериши керак. Бундан ташқари маҳсулот билан бевосита таъсирлашадиган плёнкали ўровчи материалларга қўйиладиган асосий талаблардан уларнинг зарарсизлиги (озиқавий муҳит таъсирида ўзгарувчи ёки маҳсулотнинг ҳиди ва таъмига таъсир кўрсатувчи моддаларнинг бўлмаслиги) ҳисобланади.
У ёки бу полимер материални озиқ-овқат маҳсулотлари учун қадоқлаш материали сифатида ишлатишдан олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати керак.
Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлашда қадоқловчи материал сифатида қоғозларнинг турли хиллари, полимер материаллардан тайёрланган плёнкалар, алюмин фолга, рухланган пўлат ва бошқалар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |