Комбинацияланган плёнкали материаллар. Ҳимоялаш хоссаларини яхшилаш ва маҳсулот сифатини сақлаш учун қадоқловчи материалланинг бутун юзасига ёки унинг бир қисмига бошқа, хоссалари турли хил бўлган икки ёки уч материаллар (қоғоз, картон, алюминийли фолга, сунъий материаллар) қопланиши мумкин.
Комбинацияланган қадоқлаш материалларининг кенг ассортименти уларнинг тавсифини тўлиқ ёритиш имкониятини бермайди ва қуйида асосий комбинацияларнинг шарҳини келтирамиз.
Қоғоз - сунъий материал. Бундай материал кенг тарқалган Комбинация ҳисобланади. Қоғоз мустаҳкамлик, ёзув ва расмларни яхши қабул қилишни таъминласа, плёнка кичик ўтказувчанлик ва термик пайвандланиш имкониятини яратади. Қоғоз-полиэтилэн Комбинацияси яхши термик пайвандланишхоссасига эга.
Қоғоз-поливинилиденхлорид кимбинатсияси. Дисперсия усули билан тайёрланади. Сув, газ ва ҳидни ўтказмайдиган материал бўлиб, юқори ҳароратда яхши пайвандлани.
Қоғоз - полиэтилэн - поливинилиденхлорид комбинатциясида полиэтилэннинг осон ишлов берилиш хоссаси ва кам миқдорда қўшиладиган поливинилиденхлориднинг юқори герметиклик хоссалари умумлашади.
Иссиқлиқ таъсирида қоплама билан қопланган қоғоз. Қоплаш учун таркибида катта миқдорда синтетик материаллар мавжуд бўлганлардан фойдаланилади. Парафинланган қоғозларнинг юқори ўтказмаслик хусусияти букланган жойларининг синиши натижасида кескин ёмонлашади, аммо мустаҳкамлик ва тайёрлаш таннархининг пастлиги уларни қадоқлашдаги аҳамиятини пасайтирмайди. Бу материалларнинг кўпчилиги яхши термо пайвандланиш ва ўтказмасликни таъминлайди.
Сунъий материаллар билан бўлган барча комбинатцияларида қоғозни картон билан алмаштириш мумкин. Бундай комбинатциялаштиралган материал ярим қаттиқ ва қаттиқ қадоқлаш воситалари тайёрлашда қўлланилади. Кенг тарқалган картон-полиэтилэн комбинатцияси билан бир қаторда картоннинг полипропилен билан бўлган комбинацияси ҳам қўлланилади.
Вискоза плёнкаси билан Комбинатциялар. Лак билан қоплаш усул билан вискозанинг намликка сезгирлигининг камайиши, ўтказмаслик ва иссиқлик билан пайвандланиш қобилиятларининг ортишига эришилади. Қопловчи материал сифатида нитроселлюлоза ва поливинилиденхлориддан фойдаланилади. Лак бир ёки икки томондан суркалади.
Нитроеллюлоза қопланган вискоза плёнкасининг лакланган томони яхши пайвандланади. Бу материалнинг буғ ва намга чидамлилиги соф плёнканинг чидамлилигидан юқори бўлади. Вискоза плёнкасининг сунъий материаллар билан бўлган Комбинциялари ичида яхши ишлов берилиш қобилиятига эга бўлган вискоза-полиэтилэн Комбинатцияси кенг қўлланилмоқда. Бу материал маҳсулотни яхши ҳимоя қилади ва таннархи ҳам унчалик баланд эмас.