18 - ВАРИАНТ
1. Кийим ҳақида маълумот:
А) Кийимга қўйиладиган талаблар.
Б) Кийимларнинг синфланиши.
2. Қуйидаги тестни ечинг:
1. Чакалоқлар кўйлаги кенглиги нимага тенг?
КЯА: 2
КК: 2
КА: 2
КК: 2,5+2
КК
2.Одам гавдаси тузилиши жиҳатидан қандай қисмларга бўлинади?
Бош, кўл, тана
Тана, қўл – оёқ
Бош, тана, қўл--оёқ
Қўл-оёқ, бош
Тана, бош, оёқ
3.Аёллар шимида поча кенглиги қандай қиймат?
Модага боғлиқ қиймат
Абсолют қиймат
Нисбий қиймат
Доимий қиймат
Қўшимча қиймат
4.Кийим одам ташқи қиёасини неча фоизга ўзгартиради?
40%
50%
60%
70%
80%
5.Гигиеник талабда кийимнинг нимаси асосий роль ўйнайди?
Безаги
Ташқи кўриниши
Чидамлилиги
Газламаси
Бичими
3. Аёллар реглан енгли кўйлагини масштаб 1:4 да 52 размерда конструкциялаш ва масштаб 1:1 да андозасини тайёрлаш.
4
. Аёллар енгил пальтосини масштаб 1:4 да моделлаштириш.
5. Кроссворд жавобларини топинг.
Бўйига:
1. Одам гавдасини ва унинг қисмлари-
ни ўлчаш йўли билан ҳосил қилиш.
2. Даврнинг бадиий тили ва тавсифи.
3. Ишлаб чиқариш кийими тури.
4. Қадимги ўзбек аёлининг ёпинчоқ
кийими.
5. Моделлаштиришнинг йўналишла-
ридан бири.
Энига:
1. Одам танасининг асосий морфоло-
гик белгиси.
2. Кийимхона.
3. Кийим шаклининг текисликка туширилган энг ифодали проекцияси.
4. Қадимги Грецияда эркаклар устки кийими.
5. Реглан бичим варианти.
19 - ВАРИАНТ
1. Одам гавдаси ҳақида маълумот:
А) Одам гавдасининг турлари.
Б) Гавданинг антропометрик нуқталари ва уларнинг вазифаси.
В) Гавданинг антропометрик чизиқлари ва уларнинг вазифаси.
2. Қуйидаги тестни ечинг:
1.Аёллар кийимида ўтказма енг кенглиги нимага тенг?
ЕлА
ЕлА+ҚелА
ЕлА+ҚК
ЕўУ+Қеўу
КЯАII
2.Кийим услуби ечимининг асосий турлари қайси бандда тўғри кўрсатилган?
Бадиий услуб, ишбоп услуб, аралаш услуб
Спорт услуби, романтик услуб, сафари услуби
Классик услуб, спорт услуби, фантази услуби
Классик услуб, авангард услуби
Классик услуб, спорт услуби, романтик услуб
3.Ўзбекча кокеткали кўйлаклар қачон русм бўлган?
XVII аср охирида
XVIII аср охирида
XIX аср охирида
XX аср охирида
XVI аср охирида
4.Тикувчилик буюмларини конструкциялаш ва моделлаш фанининг асосий мақсади.
Кийим асосий андозаларини тайёрлаш ва моделлаш
Кийим асосий андозаларини тайёрлаш, модел яратиш, асосий андозалардан модел андозаларини чиқариш ва унга безаклар танлаш.
Гавдадан ўлчовларни тўғри олиш ва кийим андозаларини тайёрлаш.
Гавдага мослаб кийим безаклари ва кийим турини тўғри танлаш.
Кийим газламасига мослаб фасон танлаш.
5.Қайси кийим турида унга кирган кийимлар йиғиндисини бир – биридан ажратиб бўлмайди?
Либос
Комплект
Гарнитур
Ансамбль
Гардероб
3. Аёллар блузкасини масштаб 1:4 да 50 размерда конструкциялаш ва масштаб 1:1 да андозасини тайёрлаш.
4. Аёллар фантазия шимини масштаб 1:4 да моделлаштириш.
5
. Кроссворд жавобларини топинг.
Бўйига:
1. Кийимни конструкциялаш усули.
2. Реглан бичим тури.
3. Аёллар елкали кийими.
4. Кийимлар йиғиндиси.
5. Кийим кўриниши, шакли, бе-
заги ва бошқа хусусияти ян-
гича бўлган намуна.
Энига:
1. Кийим қисмларининг ўлчамларига биноан бир-бирига ва одам
гавдасига таққосланган нисбатлар.
2. Кийим бичими тури.
3. Реглан бичим тури.
4. Очиқ систеамли кийимлар йиғиндиси.
5. Одам организми тузилиши ва формаси ҳақидаги фан.
20 - ВАРИАНТ
1. Кийим ҳақида маълумот:
А) Костюмдаги айрим терминларга тушунча.
Б) Кийим тарихидан мълумот
2. Қуйидаги тестни ечинг:
1.Чақалоқлар қалпоқчасининг орқа томони кенглиги нимага тенг?
a) БшЯА: 2+5
БшА: 2+3
БшЯА: 2+3
БшЯА: 2+1
БшЯА: 2-1
2.Одам гавдаси қисмларининг бир-бирига мутаносиблиги жиҳатидан неча турга бўлинади?
Нормал гавда, калта гавда, ўрта гавда
Нормал гавда, ўрта гавда, узун гавда
Нормал гавда, букчайган гавда, узун гавда
Нормал гавда, узун гавда, калта гавда
Нормал гавда, узун гавда, кеккайган гавда
Do'stlaringiz bilan baham: |