АСАЛАРИ ТАНАСИНИНГ ИЧКИ ТУЗИЛИШИ
Асалариларнинг овқат хазм килиши. Асалариларда ҳазм килиш органлари ҳазм килиш ва сўриш билан биргаликда яна вактинча шарбат йигиш ва уяга олиб келиш вактида шарбатни жойлаш учун идиш (халтача) ролини ҳам бажаради.
Мураккаб шакарни ва бошка озикларни оддий шакарга парчаланиши кекирдакдан бошланиб, олд, ўрта ва орка ичакнинг ингичка кисми оркали давом этади. Арининг ичаклари 3 кисм: олд, ўрта ва орка ичаклардан ташкил топган. Олд ва орка ичаклар арилар эмбрионал ривожланиши даврида пушт эндигина пайдо бўлаётган пайтда, пуштнинг ташки қатлам қобиги (эктодерма) кисмидан ташкил топади. Эктодерма грекча сўз бўлиб, эктос - ташки, дерма - тери маъносини билдиради. Шунинг учун \ам эктодерма кисмдан ташкил топган аммj ичаклар ички томонидан хитин билан копланган бўлади. Ўрта ичак эса эндигина пайдо бўлаётган пуштнинг ички катламидаги энтодерма кисмдан ташкил топади ва бу қисмда хитин бўлмайди. Энтодерма энтос - ички, дерма - тери демакдир.
Олд ичак кекирдакдан бошланади, кейин кизилўнгач.
асал копчаси ва оралик ичак, яъни клапан ҳамда енгсимон найча келади (9-расм). Кекирдак кучли мускулли деворчалардан ташкил топган бўлиб, мускуллар кискарганда суюк озик сўрилади.
Қизилўнгач узун ингичка найча шаклида бўлиб, бутун кўкрак бўйлаб ўтиб, корин кисмининг бошида асал копчасига уланиб кетади. Ўсимлик гулларидан йигилган шарбатлар шу асал копчасида тўпланиб уяга олиб келинади. Уяда олиб келинган шарбат шарбатни кабул килиб олувчи арилар хартумига узатилади, улар ўз навбатида кайтадан кусиб беради. Асалариларнинг асал копчасига 55-60 мг шарбат-асал сигади. Лекин асосий асал тўплаш даврида арилар уяларига 35-40 мг шарбат билан кайтадилар. Асал копчасида шарбатларга кекирдак безлари ишлаб чикарган суюклик ферментлари - инвертаза кўшилиб, шарбатлар мураккаб шакардан оддий шакар ҳолига келтирилади. Асал копчасидан сўнг ўрта ичак, яъни ошкозон бошланади. Ўрта ичакда озиклар хазм бўлади (сўрилади). Ўрта ичак асал қопчасига махсус оралик найча, яъни клапаннинг бош қисми ва унинг енгсимон ўсимтасидан ташкил топган органлари оркали туташган бўлади. Мана шу клапан ёрдамида озик асал копчасидан ўрта ичакка тушади. Ишчи асаларининг ўрта ичаги узунлиги 10 мм, она ариники 13 мм, эркак ариники 19 мм бўлади. Ўрта ичакнинг деворлари бир оз калин бўлиб, кўзга кўринарли даражада катлам-катлам (50-90 тагача) бўлиб жойлашган. Ўрта ичакнинг ичкари тарафида овкат хазм килиш шарбатини ишлаб чиқарадиган махсус тўкималар бўлиб, улар овкат хазм килиш шарбатидаги ферментлар, углеводлардан ташкари оксил ва ёгларни хам парчалайди. Протеаза ферменти эса мураккаб оксил моддаларни оддий кисмларга, яъни аминокислоталарга парчалайди. Липаза ферменти эса ёгларни парчалайди. Овкат хазм бўлиш пайтида ўрта ичак деворлари ўзидан доимо махсус шилимшиксимон модда ажратиб чикаради. Ўрта ичакда сўрилмаган озиклар