Œзбекистон республикаси



Download 1,01 Mb.
bet1/28
Sana20.04.2022
Hajmi1,01 Mb.
#566362
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ



БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


(“Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фани мисолида)

Методик қўлланма




Тошкент - 2013





Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг Касб таълими (Хизматлар соҳаси ва либос дизайни) йўналишларидаги талабаларнинг “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фанидан мустақил равишда фан мазмуни бўйича техник-технологик ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳар хил мураккаблик даражасидаги топшириқ вариантларини бажариш орқали касбий компетентлигини шакллантириш йўллари ва унинг шаклланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган тавсиялар берилган.
Мазкур методик қўлланма ИТД-1-148 «Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган.
Ушбу методик қўлланмадан Касб таълими (Хизматлар соҳаси ва либос дизайни) йўналишларидаги бакалаврлар, магистрлар ва мазкур йўналишдаги мутахассислик фанларидан дарс берадиган ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.
Муаллифлар: Н.А.Муслимов – п.ф.д., профессор;
Қ.М.Абдуллаева, Н.С.Гаипова – п.ф.н., доцентлар.



Тақризчилар:



Нигматова Ф.У. – т.ф.н., доцент
Қўйсинов О.А. - п.ф.н., доцент

Методик қўлланма Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқув-услубий кенгашида кўриб чиқилган ва нашрга тавсия қилинган.


2013 йил «20» июндаги 11 - сонли мажлис баёни.
М У Н Д А Р И Ж А



Кириш...........................................................................................................

4

1. Педагогик категория сифатида компетентликнинг моҳияти ва мантиқий жиҳатдан таҳлили ................................................................

6








2. Компетентликка йўналтирилган касбий таълимнинг илмий асослари ..................................................................................................

16








3. Компетентлик ёндошуви – таълим мазмунини модернизациялашнинг асоси ...............................................................

20








4. Касбий компетентликни шакллантириш методлари..........................

26







4.1.“Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фани бўйича техник-технологик топшириқ вариантлари...........................................................

28








5. Талабаларнинг касбий компетентлигини баҳолаш мезонлари..........

78







Умумий хулосалар......................................................................................

85







Адабиётлар рўйхати....................................................................................

87



КИРИШ
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан таклиф этилган узлуксиз таълимнинг тамомила янги тизими, кадрлар тайёрлаш Миллий моделининг яратилиши Ўзбекистоннинг халқаро талаблардаги замонавий тараққиётини таъминлай оладиган дадил, мустақил, ижодий тафаккурли, малакали, билимли, юқори даражада компетентликка эга мутахассис, айни пайтда шахсий инсоний сифатлари шаклланган баркамол кадрларни тайёрлаш мақсадини кўзлайди.
Таълим жараёнига замонавий педагогик ва таълим технологияларини қўллаш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш, янги билимларни мустақил эгаллаш қобилиятини ривожлантиришга эришиш мумкин. Чунки ўзгарувчан бозор иқтисодиёти шароитида фақатгина мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган шахсгина ўз муаммоларини ўзи ҳал қила олади ва жамиятда ўз мавқеига эга бўлади. Бундай қобилият эса таълим муассасаларида шакллантирилади.
Педагогик технологияни таьлим жараёнига фаол татбиқ этишда талаба таълим тизимига мослаштирилмай, аксинча, таълим тизими турли шахсга хос барча хусусиятлари (эркинликка интилувчанлик, мустақиллик, шахсий фикрларнинг мутлоқ ўзига хос-хусусиятга эга бўлиши, ўз-ўзини тасдиқлаш эҳтиёжининг мавжудлиги ва бошқа ҳолатлар)ни ҳисобга олган ҳолда, ўзлигини намоён этиш, ўз-ўзини ривожлантириш ҳамда ўз-ўзини назорат қилиш учун шароит яратиш лозим. Шунингдек, бу жараёнда талаба шахсига фаолиятли ёндашиш орқали шахсни “субъект” сифатида эркинликка интилиши, ўз-ўзини ривожлантириши, мустақил ўқиши, ўзлигини намоён этиши ва фаоллаштириши таъминланади.
Касб таълими (Хизматлар соҳаси ва либос дизайни) йўналиши ўқув режасидаги “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” ўқув фанининг мақсади талабаларга тикувчилик буюмларини конструкциялаш, уларни моделлаштириш, кийимга безак деталларини тўғри танлашни ўргатиб, исталган гавда ўлчамларини олиш, шу гавдага мослаб кийимни конструкциялаштириш қоидалари ва моделлаштириш асослари ҳақидаги билимлар билан қуроллантиришдан иборат. Бу фаннинг мақсади касб таълими ўқитувчиларини ўз касбининг моҳир устаси қилиб тарбиялаш, яъни уларнинг касбий компетентлигини шакллантириш, уларга тикувчилик буюмларини тайёрлашда катталар ва болалар гавда турларига қараб буюмнинг асос чизмаларини чизиш бўйича зарур билим ва амалий кўникмалар беришдан иборатдир. Фан юзасидан тузилган техник-технологик топшириқ вариантлари юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилган.
“Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фанидан тузилган техник-технологик топшириқ вариантлари талабаларга эркаклар, аёллар ва болалар кийимларини конструкциялаш жараёнида катталар ва болалар гавда турларини эътиборга олиш, якка тартибда буюм ишлаб чиқаришда кийимлар андозаларини босқичма-босқич тайёрланиш жараёнларини ўргатиш ҳамда талабаларда кийимларни конструкциялашнинг энг самарали усулларини танлай олиш кўникмаларини ҳосил қилишни назарда тутади.
Ушбу методик қўлланма Касб таълими (Хизматлар соҳаси ва либос дизайни) таълим йўналишлари талабаларини “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фани бўйича касбий компетентлигини шакллантириш учун асос бўлади. Методик қўлланмада фан бўйича назарий ва амалий машғулотларни чуқур ўрганишлари, мустақил, ижодий ишлашлари учун топшириқлар берилган.



Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish