3. КОМПЕТЕНТЛИК ЁНДОШУВИ – ТАЪЛИМ МАЗМУНИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШНИНГ АСОСИ
Йигирма биринчи асрда постиндустриал ва глобаллашув шароитида жамиятда яшаши ва меҳнат қилиши керак бўлган олий таълим муассасаси битирувчиси эга бўлиши керак бўлган асосий сифатларни қуйидагича таърифлаш мумкин:
келажакда ҳаётда ўз ўрнини топа олиши учун керакли билимларни мустақил равишда эгаллаб борадиган ва амалий фаолиятида турли муаммоларни ҳал этишда улардан моҳирона фойдалана оладиган, ҳаётнинг ўзгарувчан вазиятларга тез мослашадиган бўлиши;
мустақил равишда танқидий мушоҳада юрита оладиган, ҳаётида вужудга келадиган қийинчиликларни кўра биладиган ва уларни муваффақият билан ҳал этиш йўлларини излашда замонавий технологияларни қўллай билиши, янги ғояларни амалга ошира оладиган, ижодий фикрлайдиган бўлиши;
ахборот билан ишлай оладиган бўлиши (тадқиқот учун керакли бўлган масалалар, фактларни йиға биладиган, уларни таҳлил қила оладиган, муаммоларни ҳал этиш фаразларни қўя оладиган, зарур бўлган ахборотни умумлаштириш ва бирбирига ўхшаш ёки муқобил вариантларини таққослашларни амалга ошира оладиган, статистик қонуниятларни аниқлай оладиган, асосланган хулосаларни шакллантира оладиган ва улар негизида янги муаммоларни аниқлай биладиган ва ҳал эта оладиган бўлиши);
турли ижтимоий гуруҳларда осон мулоқатга киришиб кета оладиган, ҳар хил зиддиятли вазиятларнинг олдини ола биладиган ва бундай вазиятлардан оқилона чиқиб кета оладиган, турли соҳаларда ҳамжиҳатликда ишлай оладиган бўлиши;
шахсий ахлоқий, интеллектуал ва маданий даражасини такомиллаштириш устида мустақил ишлай оладиган бўлиши.
Шу билан бирга, талабаларнинг бундай сифатларга эга бўлишидан уларнинг ўзлари ҳам, жамият ҳам, давлат ҳам тенг баробар манфаатдордир, демак, ушбу сифатлар у ёки бу даражада таълимнинг шахсга, жамият ва давлатга оид эҳтиёжларини ифодалайди.
ХХ асрнинг охирларида таълимнинг инқирози глобаллашиб кетганлиги очиқойдин намоён бўлди. Инқирозни олдини олиш мақсадида Европа мамлакатлари таълим вазирлари зарур чоратадбирлар қаторида қуйидагиларни қабул қилдилар: билим жиҳатидан, ҳам методлар жиҳатидан ҳам бир хил бўлган малакаларни эгаллашларини қўллабқувватлаш; компетенциялар ва янги кўникма ва малакаларни эгаллашга қодирликни, касбий таълимнинг ролини ошириш; узлуксиз таълим тайёргарлиги ва асослари ҳамда янги малакаларни эгаллашни янада мустаҳкамлаш; расмий ва норасмий таълимнинг турлича даражалари орасидаги чегараларни олиб ташлаш бўйича аниқ чоратадбирларни амалга ошириш.
Инқироздан чиқиш бўйича таклиф этилган чоратадбирларнинг концептуал асоси сифатида, таълим соҳаси ва жамият ривожланишидаги қарамақаршиликларни ҳал этишнинг энг самарали йўллардан бири сифатида хориж ижтимоий назария ва амалиётида шаклланган таянч компетенциялар ғояси олиб чиқилди.
Таянч компетенциялар концепцияси ислоҳатлар йўналишларига тўла мос келади, негаки, компетенцияларга таълим сифатига янгича баҳо бериш имкониятини берадиган, унинг умумий мақсадларини аниқлаштиришнинг муҳим босқичи сифатида унинг қаралиши мумкин.
Айнан шунинг учун компетентлик ёндошуви таълимни модернизациялашнинг давлат стратегияси асосига қўйилган. Олий таълим муассасаларининг модернизацияси таълимнинг базавий қисми сифатида, таълимнинг нафақат талабалар томонидан маълум бир билимлар йиғиндисини ўзлаштирилишига йўналтирилганлигини, балки, шахснинг камолотини, унинг билимларни эгаллаш ва яратувчанлик қобилиятларини ривожлантиришни назарда тутади.
Олий таълим тизимида тайёрланаётган бўлажак ўқитувчилар томонидан ўзлаштириладиган барча мутахассислик фанлари ўзида асосан фақат маълумот берувчи, ўргатувчилик функцияси билан чегараланиб қолмасдан талабаларни мустақил креатив фикрни ривожлантирувчи, тарбияловчи функциялари орқали бакалаврларнинг компетентлигини шакллантиришга хизмат қилиши зарур. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир фан ўқитувчисига таълим олувчиларни нафақат шу фан тузилмасида мавжуд бўлган илмий маълумотлар билан қуроллантириш, балки улар эгаллаган илмий тушунчаларни ривожлантириш ва бошқа тушунчалар билан интеграллашувини таъминлаш ҳамда уларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш вазифалари ҳам қўйилган. Шунинг учун ҳам ҳар бир ўқитувчи навбатдаги ўқув машғулотига тайёргарлик кўришида ўқув материалини юқорида санаб ўтилган талаблар ва тамойилларга риоя қилган ҳолда танлаши ва уни таълим олувчиларнинг эътиборига ҳавола қилишида тегишли тушунчалардан унумли фойдаланиши орқали улардаги касбий компетентлигини шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўринда Давлат таълим стандартидаги мажбурий минимум талаблар ва қоидалар муҳим аҳамиятга эга.
Давлат таълим стандартларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий компетентлигини шакллантиришга қўйилган талаблардан ўқитувчиларни тайёрлаш сифат ва самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий босқичларини келтириш мумкин:
- бўлажак мутахассисларда шундай билимлар тизимини таркиб топтириш керакки, у бир вақтнинг ўзида политехник ва педагогик жиҳатдан замон талабларига жавоб берадиган касбий саводхонликни таъминлаш, яъни ўқув-билиш ва ахборот олиш компетентликларини шакллантириш;
- мутахассиснинг истиқболдаги фаолияти ва касбий компетентлигини шакллантириш учун зарур бўлган билим ва касбий иш-ҳаракат усуллари, шахсий фазилатларни, яъни амалий фаолиятга оид компетентликни таркиб топтириш;
- илгари номаълум бўлган шарт-шароит ва фавқулоддаги вазиятларда тўғри хулоса чиқариш учун мустақил фикр юритишга, яъни ижтимоий-маданий компетентликка ўргатиш;
- талабаларни имкон қадар, мустақил ишларга йўналтирувчи илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш. Реферат, курс иши ёзиш асосида битирув малакавий ишларини бажаришга ўргатиш.
Янги тасдиқланган Касб таълими (5610100 – Хизматлар соҳаси (Сервис) ва 5610100–Либос дизайни) таьлим йўналишлари давлат таьлим стандартларида бакалавр умумий малакавий компетенцияларга эга бўлиши билан биргаликда касбий компетенцияларга ҳам эга бўлиши лозимлиги таькидланиб, унда жумладан, умумкасбий компетенциялар бўйича: назарияни амалиётга татбиқ этишни, метод ва технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этишни, илмий-методик ишларни амалга оширишни, маънавий-маърифий ишлар, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришни билиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Бакалавр касбий маҳорат бўйича ўз билими ва кўникмасини эгаллаган лавозимида мустақил фаолият кўрсатиш талабларига ва касбий компетенция талабларига жавоб бериши, яъни ишлаб чиқариш-технологик фаолиятни, ташкилий-бошқариш фаолиятни, ЎМКҲТ тизимида педагогик фаолиятни олиб бориш компетенцияларига эга бўлиши керак. Шунингдек, бакалавр хусусан, “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” ихтисослик фани бўйича қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- одам танасининг ўлчов белгиларини олиш усуллари;
- кийимларни бошланғич чизмаларини қуриш усуллари;
- эркаклар, аёллар ва болалар кийимларини лойиҳалаш;
- замонавий мода йўналиши асосида кийимларни техник моделлаш асослари ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак.
- модел танлашда одам қиёфасига, гавда тузилишига, ёшига қараб мода элементларини қўллай олишни, уни газламага мослаш ҳамда кийилиш жойига мослашни;
- одам гавдасидан ўлчов олиш ва уларни тўғри белгилай олишни;
- турли бичимдаги кийимлар асос конструкциясини чизиш ва уларни таҳлил қила олишни;
- кийимни эскизларини юқори дид билан тасвирлай олиш ва техник моделлаш, буюм андозасини тайёрлашни;
- эркаклар, аёллар ва болалар кийимларини лойиҳалашни;
- замонавий мода йўналиши асосида кийимларни техник моделлаш асосларини;
- кийим андозаларини тайёрлаш ва уларни тўғри расмийлаштиришнинг техник талабларини;
- кийим андозаларини газламага тежамкорлик билан жойлаштиришни билишлари керак.
- одам қоматида кийимнинг асосий деталларини шакллантиришни билиши ва улардан фойдалана олиш;
- турли бичимдаги кийимлар асос конструкциясини чизиш ва уларни таҳлил қила олиш;
- кийимни эскизларини юқори дид билан тасвирлай олиш ва техник моделлаш, буюм андозасини тайёрлай олиш;
- одам гавдасидан ўлчов олиш ва уларни тўғри белгилай олиш;
- турли бичимдаги кийимлар асос конструкциясини чизиш ва уларни таҳлил қила олиш;
- кийимни эскизларини юқори дид билан тасвирлай олиш ва техник моделлаш, буюм андозасини тайёрлаш, уни тўғри расмийлаштира олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
5111000 – Касб таълими (5610100 – Хизматлар соҳаси (Сервис)) ва 5111000–Касб таълими (5610100–Либос дизайни) ўқув режаларида “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фанидан 188 соат аудитория, 72 соат мустақил таълимга ажратилган.
Талабаларнинг “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фанини ўзлаштиришлари учун таьлимнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги педагогик ва ахборот технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни талабалар томонидан ўзлаштирилишида плакатлар, чизмалар, намуналар, йўриқнома технологик хариталар, кўргазмали техник воситалардан “Компьютер техникаси, кинофильм, видеофильм, диафильм, слайд ва электрон версиялардан” янги дидактик воситалар асосида, билим, кўникма ва малакаларни, шунинг асосида педагогик ва ишлаб чиқариш фаолият давомида касбий компетентликни шакллантириш кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда замонавий таьлим мазмунини яратилган янги педагогик шарт-шароитлар асосида педагогик ва ахборот технологияларини амалиётга жорий этиш тажрибаларидан фойдаланиб, талабалар билимларини мунтазам равишда ривожлантиириб бориш ва бунда самарали инновацион услубларни ўзлаштириб олиб уларни амалиётга жорий қилиш устида ишлашлари лозим. Бу борада замонавий ижодкор ўқитувчи олдида қуйидаги вазифаларни мақсадга мувофиқ ҳолда ҳал қилиб олиш туради:
- таьлимнинг ҳар бир босқичида, яъни ўқув режасидаги ҳар бир фанлар блокларида таълим мазмуни (фан дастури, ўқув режасидаги фанлар бўйича горизантал ва вертикал узлуксизлик ва узвийлик, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, методик кўрсатма ва тавсиялар)ни аниқлаб олиш;
- таълим-тарбиянинг шакллари, услублари ва уларга инновацияларни қўллаш имкониятлари мавжудлигини баҳолай олиш;
- ўқув жараёнининг мотив компонентини рўёбга чиқариш мақсадида фаннининг мазмунига киритиш учун қўшимча равишда муаммоли-вазиятли матнлар, тест-саволлари тайёрлаш;
- касбий сифатлар ва педагогик малакаларни аниқлашга йўналтирилган компьютер дастурларини ишлаб чиқиш;
талабалардаги ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва унинг мониторингини олиб бориш учун эса мезонлар ҳамда билим ва малакаларнинг эгалланиш сифатини холисона баҳолаш учун тест- топшириқларини тайёрлаш;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда ўрганиладиган фанлар бўйича мақсадлар кетма-кетлиги аниқланиб, ундаги якуний мақсадга эришиш учун ҳаракатчан моделларни қўллай олиш ва шу кабилар.
Бу қайд этилган вазифалар фан ўқитувчисида тўлиқ мужассам этилган бўлса, у ҳолда ундан таълим олаётган талабалар ижодий фикрлашга ўрганадилар, далилларни изоҳлаш кўникмаларига эга бўладилар ва натижаларни таҳлил қилиш, қарорлар қабул қилишни ўргатиш орқали талабаларда янгича тафаккур пайдо бўлади.
Касб таълими (Хизматлар соҳаси (Сервис)) ва (Либос дизайни) таълим йўналишлари талабалари олий таълим муассасасига қабул қилинган даврдан эътиборан унга касбий тайёргарлик жараёнида давлат таълим стандартлари асосида яратилган ўқув режа, дастурлар бўйича тўлиқ билим, кўникма ҳамда малакаларини шакллантириш учун зарур бўлган педагогик шарт-шароитлар яратилади, ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилади, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб бориш учун моддий техник база яратилади, таьлим жараёнига юқори малакали профессор-ўқитувчилар жалб қилинади, таълим жараёни илғор педагогик, шунингдек, замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил этилади.
Талабада касбий компетенция шаклланиши учун умумкасбий, махсус фанлардан назарий, интеллектуал билим ҳамда амалий кўникмалар, автоматлаштирилган кўникмалар мажмуи ишлаб чиқилиши, талабаларнинг ўзлаштириши доимий назорат қилиниши, шунингдек, мониторинги юритилиши зарур. Бу давр мобойнида талабалар томонидан фанлардан ўзлаштирилган назарий билим ва амалий кўникмалар интеграциялашиб фаолият давомида бўлажак ўқитувчининг касбий компетенциясининг шаклланишига олиб келади.
Замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда самарали техник ечимларни ишлаб чиқиш учун нафақат ахборот ва маълумотлардан, балки фандаги энг янги қарашлардан, интернет янгиликларидан ҳам фойдаланиш зарурати юзага келмоқда. Янги ахборот технологиялари воситасидан фойдаланиш ақлий меҳнат сарфининг тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш, янги илмий-техникавий ахборотлар, энг янги маълумотлар билан тезкор танишиб бориш, уларни қидириш ва таҳлил қилишнинг самарали усулларини жорий қилиш, амалга оширилган вазифани бошқа бир изланувчи томонидан қайта бажарилишини бартараф қилиш имконини беради. Шунинг учун талабаларнинг мустақил ишлашларини ташкил қилиш керак. Талабаларга берилган техник-технологик топшириқ вариантлари бажариши учун глобал интернет тизимидан фойдаланиш йўллари кўрсатилади. Топшириқ муаммоларини ҳал қилишда одатдаги усул ёзма манбалардан фойдаланиб бажарилганда, катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлашни ва демак, жуда кўп вақт сарфлашни талаб этади. Шунинг учун катта ҳажмдаги ахборотларни автоматлаштирилган ўқув ахборот тизимидан фойдаланиб, қайта ишланганда эса ижодкорлик фаолияти юқори савияда бўлишига, самарали техника ва технологияларни ишлаб чиқишда қабул қилинадиган техник ечимларнинг тузилмавий ва фаолият мезонлари жиҳатидан илмий асосланишига сарфланадиган вақтнинг тежамлилигига эришилади.
Юқоридаги фикрлардан шундай хулосага келиш мумкин, таълим жараёнига ахборот технологияларини ва ўзида кўплаб таълим шакли, усул ва воситаларини қўлланган ўқув услубий мажмуалардан фойдаланиш, мустақил техник-технологик топшириқ вариантларини ўз вақтида бажариш яхши самара беради, яъни талабаларининг назарий билимларни пухта ўзлаштиришига, малака ва кўникмаларини, яъни касбий компетентликларини шаклланишига ҳамда уларни амалиётда мустаҳкамлашга имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |