Збекистон республикаси


-модда. Кўп квартирали уйлар



Download 2,36 Mb.
bet90/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

63-модда. Кўп квартирали уйлар
атрофидаги ер участкалари


Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари мазкур уйлар бошқарувини амалга оширувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш учун берилади.
Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Кўп квартирали уйлар шаҳар қурилиши ерларида жойлашади. Аммо ушбу уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар уйга кириб чиқиши ёки бошқача тарздаги ҳаётий эҳтиёжларини қондириши учун (масалан болалар ўйингоҳларини ташкил қилиш, оммавий тадбирлар уюштириш ва ҳ.) хизмат қиладиган ер участкалари умумий фойдаланишга мўлжалланган бўлади. Шу сабабли қонунчиликда кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларининг ўзига хос ҳуқуқий мақоми белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2005 йил 16 февралда «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг қабул қилиниши кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларига нисбатан қонунчиликда янгича ҳуқуқий мақом белигиланишига олиб келди 23.
Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларидан одамларнинг кириб-чиқиши учун йўлаклар қуриш, болаларнинг дам олиши учун спорт майдончалари ташкил этиш, оммавий тадбирлар ўтказиш учун қурилмалар барпо этиш, яшовчиларнинг манфаатларига зарар келтирмаса гаражлар қуриш, боғлар экиш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Ушбу мақсадларда кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларидан фойдаланишни назорат қилиб бориш мазкур уйлар бошқарувини амалга оширувчи ташкилотлар, яъни уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Маълумки, шаҳар ерларида, хусусан кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва иншоотлар ҳозирги пайтда бузилмоқда, улар ёнғин хавфсизлиги қоидалари, қурилиш нормалари ва сейсмик талабларга хилоф равишда қурилганлиги сабабли атрофдагилар учун жиддий хавф туғдиради. Шу соҳада уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти юзаки олиб борилаётганлиги, уй-жой фондидан фойдаланиш, ер участкаларини ободонлаштириш ва уларни сақлаш ниҳоятда қониқарсиз аҳволда эканлигини ҳисобга олиб, бу борада маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда шаҳар ва туманларни ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилинган 24. Ушбу қарорда «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини таклиф қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 12.04.2006 й. кунги “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонунининг (Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 22 февралда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2006 йил 24 февралда маъқулланган) 3-моддасида хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати тушунчасига таъриф берилиб, унга кўра хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.
Ушбу қонуннинг 8-моддасида ширкатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари ёритилган бўлиб, ширкатлар ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ташкил этилиши, кўп квартирали уйларда яшовчиларнинг уй-жой фондида яшаш қоидаларига риоя этиши масалалари ҳамда биргаликда ҳал этишни талаб қиладиган бошқа масалаларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қиладилар, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” тўғрисидаги қонуни 10-моддаси, II қисм, 5-бандида шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини ҳамда шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлаши, шунингдек, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва уларнинг санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириши белгиланган.
Мамлакатимиз қонунчилигида маҳалла зиммасига маҳалла ҳудуди табиатини экологик жиҳатдан муҳофаза қилишдек муҳим маъсулият юклангани бежиз эмас. Чунки мустақиллик йилларида маҳаллаларда ўтказиб келинаётган экологик тадбирлар, хусусан давлатимиз раҳбарининг махсус фармонлари асосида амалга ошириладиган “ҳашарлар” кўп минг йиллик тарихга эга. Демак, биз ҳуқуқий асосларга эга бўлган ҳашарларни юртимиздаги муҳим экологик тадбирлар сирасига киритишимиз мумкин. Бундай тадбирлар кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларининг экологик жиҳатдан яхши ҳолда сақланишини таъминлайди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида миллий анъаналар уйғунлиги асосида амалга ошириладиган экологик тадбирлар тобора анъанавий тусга эга бўлиб бормоқда. Фикримиз якунида 2007 йил 10-11 март кунларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони асосида умумхалқ ҳашари куни деб эълон қилинишини мисол тариқасида келтирмоқчимиз.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish