Збекистон республикаси


-модда. Аҳоли пунктларининг



Download 2,36 Mb.
bet91/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

64-модда. Аҳоли пунктларининг
умумий фойдаланишдаги ерлари


Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига қуйидагилар киради:
майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва шу каби ерлар;
аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар);
коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва улардан фойдаланиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар).
Умумий фойдаланишдаги ерлар муайян юридик ва жисмоний шахсларга бириктириб қўйилмайди ҳамда бевосита шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг ихтиёрида бўлади.
Аҳоли пунктларидаги сув ҳавзаларининг соҳил бўйи ерлари ва қирғоқ минтақасидан биринчи навбатда дам олиш ва спорт мақсадларида фойдаланилади.
Умумий фойдаланишдаги ерларда бу ер қайси мақсадга хизмат қилса, фақат шунга мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилади.
Йўллар ва ариқ тармоқлари эгаллаган ерлардан ташқари умумий фойдаланишдаги ерлардан туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига биноан юридик шахслар ва фуқароларга енгил иморат ва иншоотлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуришда вақтинча фойдаланишга ижара шартлари асосида ер участкалари берилиши мумкин.

Аҳоли пунктлари ерлари таркибида фуқароларнинг оммавий тарзда фойдаланиши учун мўлжалланган ерлар мавжуд бўлиб, шарҳланаётган моддада бундай ерларнинг ҳуқуқий ҳолати ёритилган. Умумий фойдаланишдаги ерларга ер қонунчилигида белгиланган тушунча асосида турлича таърифлар келтирилган бўлишига қарамай, уларни бирлаштирувчи умумий хусусият, ушбу тоифа ер участкаларининг аҳолининг кенг оммаси фойдаланиши учун мўлжалланганлигидадир.


Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари деганда, аҳолининг транспорт қатнови юзасидан ҳамда маданий-маиший эҳтиёжлари учун хизмат қилувчи ерлар тушунилади. Бу турдаги ерларга майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйи кўчалари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиш учун фойдаланиладиган ўрмон-боғлар, хиёбонлар эгаллаган ерлар, коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар, яъни қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш жойлари киради. Шаҳар ичидаги ариқлар (ирригация шахобчалари) ўтадиган ерлардан дарахтларни, гулзорларни, боғларни, паркларни, кўчаларни, майдонлар ва шу кабиларни суғориш, шунингдек, микроиқлим яратиш, шаҳар аҳолисининг меҳнат қилиши, дам олиши ва маиший шароитини яхшироқ уюштириш мақсадларида фойдаланилади.
Сув таъминоти манбалари ва сув қувурлари иншоотларининг санитар муҳофазаси ва санитар-ҳимоя зоналари Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қабул қилинган ҚМҚ 2.04.02 – 97 “Сув таъминоти. Ташқи тармоқ ва иншоотлар”да белгиланган талабларга мувофиқ белгиланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 49-моддасида махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар тушунчаси берилган. Унга кўра фойдаланилиши аҳоли пунктлари ҳудудий зоналарининг бошқа турларидан фойдаланишга тўғри келмайдиган қабристонларни, ўлаксалар кўмиладиган жойларни, маиший-рўзғор чиқиндилари ташланадиган аҳлатхоналар ва бошқа объектларни жойлаштириш учун махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар ажратилади.
Махсус мақсадларга мўлжалланган зоналарнинг ҳудудларидан фойдаланиш тартиби шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг, шунингдек махсус нормативларнинг талаблари инобатга олинган ҳолда қуриш қоидалари билан белгиланади.
Қайд этиш керакки, аҳоли пунктларида асосан маиший чиқиндиларни жойлаштириш назарда тутилади. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида маиший чиқиндиларни жойлаштириш учун шаҳарнинг 0,2 гектар ер майдони ажратилиши лозимлиги кўрсатилган 25. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ҳудудида 159 та маиший чиқиндиларни жойлаштириш полигонлари мавжуд.
Аҳоли пунктларидаги экологик ҳолатнинг талаб даражасида бўлишини таъминлашда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини тўғри ҳал қилиш, ҳудуднинг санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаб олиб кетиш ишларини ўз вақтида амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунининг (05.04.2002 й.) 12-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари кўрсатилган. Унга кўра фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этадилар;
аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашадилар;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширадилар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Умумий фойдаланишдаги ерларни аҳоли пунктларининг ҳар икки турида - шаҳар, посёлка ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларида учратиш мумкин. Шунингдек, бундай тоифа ерлардан фойдаланиш тартиби ва мақсадлари қишлоқда ҳам, шаҳарда ҳам айнан бир хил бўлади.
Шарҳланаётган моддада аҳоли пунктлари умумий фойдаланишдаги ерларининг таркиби ва ундан фойдаланиш тартиби кўрсатилган. Бу ерларга нисбатан умумий фойдаланиш ҳуқуқий режимининг ўрнатилишига сабаб ушбу тоифа ерларнинг бутун шаҳар (посёлка ёки қишлоқ) аҳолиси томонидан умумий тартибда фойдаланиши билан изоҳланади. Бу ерлардан фойдаланиш учун шаҳар (туман) ҳокимияти томонидан рухсат олиш талаб этилмайди, ҳеч қандай ер бериш билан боғлиқ бўлган жараёнлар амалга оширилмайди. Демак, аҳоли пункти умумий фойдаланишидаги ерларидан умумий тартибда омма томонидан фойдаланилади. Шу сабабли инсоннинг ердан фойдаланишдаги табиий ҳуқуқи энг аввало фуқароларнинг айнан ушбу тоифадаги ерлардан фойдаланиши орқали ифодаланади. Бу эса умумий фойдаланишдаги ерларнинг аҳоли пунктлари ерлари таркибидаги бошқа тоифа ерларга нисбатан аҳамиятлилик даражасини белгилайди.
Ер кодексида белгиланишича, аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари юридик ва жисмоний шахсларга бириктириб қўйилмайди, бу ерлар бевосита шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг ихтиёрида бўлади. Умумий фойдаланишдаги ерларни корхона, муассаса, ташкилотлар, масалан, транспорт, маиший хизмат, таълим-тарбия, спорт муассасаларига бириктириб қўйиш мумкин эмас, юридик ва жисмоний шахслар бу ерларни эгаллаб олишлари мумкин эмас, бу ерлар шаҳар ва туман ҳокимликлари ихтиёрида бўлади, яъни ҳокимият органлари бу ерларни тасарруф этадилар. Бу ерлардан самарали, мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича ҳокимликлар масъул ҳисобланадилар. Шунингдек, ушбу тоифа ерлардан солиқ ундирилмайди.
Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари шаҳар аҳолисининг маданий-маиший, гигиеник ва бошқа турли хил эҳтиёжларни қондириш учун асосан текинга фойдаланишга хизмат қилувчи ҳаммабоп бино-иншоотлар, қурилишларни жойлаштириш учун мўлжалланган бўлади.
Умумий фойдаланишдаги ерларда бу ер қайси мақсадга хизмат қилса, фақат шунга мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилади. Шунингдек, бу ерлардан туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига асосан юридик шахслар ва фуқароларга енгил иморатлар, яъни савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари қуриш учун вақтинча фойдаланишга ижара шартлари асосида ер участкалари берилиши мумкин.
Мамлакатимизда барча тоифа ерлари, хусусан, аҳоли пунктлари умумий фойдаланишдаги ерларининг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш уларнинг ҳақиқий ҳолати ва улардан фойдаланилишига қараб ер участкалари ва майдонлари, аҳоли пунктлари, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу ерлардан тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар қуриш учун) ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади:

  • бунда ер ижараси шартнома асосида амалга оширилади; ерни ижарага бериш ер эгаси бўлган маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга оширилади;

  • субъектлар ушбу ерлардан белгиланган тартиб-қоидаларга зид бўлмаган равишда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар;

  • бундай ерлар ижарага маълум муддатга берилади;

  • бундай ерлар ижараси ҳақ бараварига амалга оширилади;

  • бундай ерлар ижараси фуқароларнинг маданий-маиший эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.

Умумий тарзда ижара асосида ердан фойдаланиш ҳуқуқи (1 йил муддатга) ижарачиларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ доирасида ерни эгаллаш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишидан келиб чиқади. У ижарачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи, ердан фойдаланиш қоидаларини бузганда жавобгарлик чораларини назарда тутувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги қонунининг (19.11.1991 й.) 1-моддасида ижара тушунчаси келтирилган бўлиб, унга кўра ижара шартнома асосида ерга, бошқа табиий ресурсларга, шунингдек хўжалик фаолиятини ва ўзга фаолиятни мустақил равишда амалга ошириш учун ижарачига зарур бўлган мол-мулкка ҳақ эвазига муддатли эгалик қилиш ва ундан фойдаланишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 537-моддасида кўрсатилган мулк ижарасининг объектлари жумласига ер участкалари киритилган бўлиб, фуқаролик қонунчилигидаги мулк ижарасига оид умумий қоидалар мазмунан аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларида жойлашган ер участкалари ижарасига мос келганда қўлланилади.
Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларидан фақат тегишли мақсадларда фойдаланилади. Бу ерларда турар-жой бинолари, гараж, омборхоналар қуришга йўл қўйилмайди, фақат дам олиш, спорт билан шуғулланиш учун махсус қурилмалар, соябонлар қуришга рухсат этилади. Бу қурилмалар умумий фойдаланишдаги ерлардан фойдаланиш мақсадларига мос келиши лозим, акс ҳолда улар бузиб ташланади.
Сув ҳавзаларининг соҳил ва қирғоқ бўйларидан асосан аҳолининг дам олиши, спорт тадбирлари ўтказиш мақсадларида, оромгоҳлар ташкил этиш учун фойдаланилади.
Бу ерларда юридик ва жисмоний шахсларга енгил иншоотлар, яъни савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари қуришга йўл қўйилиши мумкин. Бу қурилмаларни жойлаштиришга фақат туман, шаҳар ҳокимиятининг рухсати билангина йўл қўйилади.
Демак, аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари фуқароларнинг асосан маданий-маиший эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлишига қарамай, уларнинг иқтисодий эҳтиёжларини ҳам қондиришга мўлжалланган бўлади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish