Збекистон республикаси


-модда. Шаҳарлар ва посёлкалар ерларининг таркиби



Download 2,36 Mb.
bet86/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

59-модда. Шаҳарлар ва посёлкалар ерларининг таркиби


Шаҳарлар ва посёлкаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари жумласига киради. Бу ерлар таркибига қуйидагилар киради:
1) шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари;
2) умумий фойдаланишдаги ерлар;
3) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ва бошқа ерлар;
4) дарахтзорлар эгаллаган ерлар;
5) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;
6) алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари;
7) сув фонди ерлари;
8) захира ерлар.


Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик Кодекси (9-модда) ва Ер кодексига кўра аҳоли пунктларининг турлари шаҳар аҳоли пунктлари (шаҳарлар, шаҳар посёлкалари) ва қишлоқ аҳоли пунктларига (қишлоқлар, овуллар) бўлинади.


Шаҳарлар деганда, аҳолиси асосан саноат ва савдо, шунингдек хизмат кўрсатиш, бошқарув, фан, маданият соҳаларида банд бўлган энг катта аҳоли пунктлари тан олинади. Шаҳарлар умумий қоидага биноан туман, вилоятларнинг маъмурий ва маданий марказлари ҳисобланади. Уларнинг характерли хусусияти аҳолининг зич жойлашганлиги ва қурилишларнинг компактлигидадир. Шаҳар жамият ҳаётида кўп жиҳатдан ижтимоий организм, мураккаб иқтисодий–географик, архитектура ва қурилиш, шунингдек маданий мажмуалашган бўлади. Шаҳар ерлари таркибига шу шаҳар чегараси доирасида жойлашган ерлар киради. Шаҳар чегараси ушбу шаҳарнинг бош режаси ва техник иқтисодий ривожланиш асосларига кўра белгиланади ҳамда шу ерларни давлат ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб туради.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик майдонига айланди. Зеро, давлатимизда аҳолининг тез суръатларда ўсиб бораётганлигини инобатга олиб, шаҳар ерларидан фойдаланишнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби ўрнатилган. Демак, шаҳар ва посёлка аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш шартлари ва тартиби Ер кодекси билан биргаликда ердан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари - Шаҳарсозлик Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ҳам белгиланади. Шунга кўра шаҳар ва посёлкаларнинг ерлари деганда, тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида чегаралари белгиланган аҳоли яшайдиган, маъмурий, иқтисодий-ижтимоий, маданий-маиший бино-иншоотлар жойлашган, шунингдек шаҳар ва посёлкаларнинг бошқа мақсадлар учун белгиланган маъмурий чегаралар доирасидаги барча ерлар тушунилади.
Шаҳар ва посёлкаларнинг ерларидан яшаш учун жой, одамларнинг ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий фойдали фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг маданий-маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун базис сифатида фойдаланилади.
Мамлакатимизда шаҳар ерларини тасарруф этиш ҳуқуқи шаҳар ҳокимликларининг тасарруфидадир. Шаҳар ерларидан шаҳарнинг бош режаларига, режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига ҳамда шаҳар ҳудудининг ер-хўжалик тузилиши лойиҳаларига мувофиқ равишда фойдаланилади.
Шаҳарларнинг бош режалари шаҳар ерларидан саноат, уй-жой қурилиши ва бошқа қурилиш учун, ободонлаштириш ва аҳолининг дам олиш жойларини барпо этиш учун фойдаланишнинг асосий йўналишини белгилаб беради. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш лойиҳалари бош режалар асосида ишлаб чиқилиб, шаҳар қурилишига тегишли айрим участкалардан қай йўсинда фойдаланишни белгилаб беради. Шаҳар ҳудудининг ер тузиш лойиҳаси шаҳарнинг иморат қуриш мўлжалланмаган ва вақтинча иморат қурилмайдиган ерларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 9-моддасига асосан, шаҳар аҳоли пунктлари қуйидагиларга бўлинади: энг йирик аҳоли пункти - аҳолисининг сони бир миллиондан ортиқ кишидан иборат; йирик аҳоли пункти - аҳолисининг сони икки юз эллик мингдан бир миллионгача кишидан иборат; катта аҳоли пункти - аҳолисининг сони юз мингдан икки юз эллик минггача кишидан иборат; ўртача аҳоли пункти - аҳолисининг сони эллик мингдан юз минггача кишидан иборат; кичик аҳоли пункти - аҳолисининг сони эллик минггача кишидан иборат.
Посёлка деганда, одатда шаҳарга ўхшаб кетадиган, аммо ундан кичикроқ ҳажмдалиги билан фарқ қиладиган маъмурий-ҳудудий бирлик тушунилади. Аҳоли сони шаҳар аҳоли сонига қўйилган минимал талабга жавоб бермайдиган вахта усулида ишловчи нефтчилар, газчилар, қидирувчиларнинг яшаш жойлари вахта посёлкалар сифатида тан олинади (ЎзР Шаҳарсозлик кодексининг 9-моддаси). Бундай посёлкаларда вақтинчалик аҳамиятга молик ва аҳоли таркиби доимий бўлмаган ҳамда иқтисодиёт тегишли тармоғининг хизмат мақсадидаги объектлар ҳисобланадиган бино, иншоотлар, шунингдек темир йўл назоратчилари, ўрмончилар, қурувчиларнинг уйлари, дала шийпонлари ва бошқалар жойлашади.
Ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари, қуриш лойиҳалари ва қоидалари билан белгиланади.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида аҳоли пункти ҳудудлари улардан фойдаланиш устуворлигини ҳисобга олиб обод, ишлаб–чиқариш ва манзара дам олиш қисмларига бўлинган20. Обод ҳудуд турар жой қурилиши, жамоатчилик бино ва иншоатлари, шу жумладан илмий тадқиқот институтлари ва уларнинг мажмуалари, кўчалар, майдонлар, парклар ва умумий фойдаланиш жойлари, шунингдек, санитар–ихота зоналарини яратишни талаб этмайдиган баъзи коммунал ва саноат объектларини жойлаштириш учун мўлжалланган бўлади. Ишлаб чиқариш ҳудуди саноат корхоналари ва улар билан боғлик бўлган илмий муассасалар мажмуаларининг улардаги тажриба ишлаб чиқариш объектларини, коммунал омбор объектларини, ташқи транспорт иншоатларини, шаҳардан ташқари ва шаҳар атрофи алоқа йўлларини, муҳандислик иншоат ва тармоқлари, шунингдек ишчиларга хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган бўлади. Қишлоқ аҳоли пунктларида ишлаб–чиқариш ҳудуди қишлоқ хўжалик машиналари таъмир устахоналари ва гаражларини, уруғ ва ўғит омборларини, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва емлари омборларини, чорвачилик фермалари ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш буйича ишлаб чиқариш туридаги объектларни жойлаштириш учун мўлжалланади. Манзара дам олиш худуди очиқ кўкаламзорлаштирилган ва сув билан таъминланган жамоат фойдаланиш майдонлари, шунингдек ниҳолхона ва санитар – ихота тизимидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, аҳоли пункти ерлари мамлакатимиз аҳолисининг муқим яшаш жойи ҳисобланади. Ушбу тоифадаги ерлардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар каби маҳсулот ишлаб чиқариш манбаи сифатида эмас, балки ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва такомиллаштириш базиси сифатида фойдаланилади.
Аҳоли пункти ерларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улардан фойдаланиш мақсадлари аҳолининг иқтисодий–ижтимоий, маданий–маиший эҳтиёжларини қондиришни назарда тутган ҳолда белгиланади. Яъни, аҳоли пункти ерларидан фойдаланишнинг бошқа тоифадаги ерлар каби бир эмас, бир қанча мақсадлари белгиланиши назарда тутилади. Шу сабабли бундай ерлар таркибида ер фондининг барча тоифаларини учратиш мумкин. Аҳоли пункти ерлари таркибидаги ер фондининг алоҳида тоифалари ҳуқуқий ҳолати ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Яъни, ушбу ер фонди тоифалари ҳар доим ҳам умумий тартибдаги ер фонди тоифалари билан бир хил ҳуқуқий режимга эга бўлавермайди. Масалан, шаҳарлар таркибидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан икки баравар кўп солиқ олинади.
Аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳам бир хил бўлмайди. Шаҳар ва посёлка ерлари ҳуқуқий ҳолатида бир қатор умумийлик бўлиши мумкин. Масалан, бундай умумийлик шаҳар ва посёлка ерларининг таркиби бир хиллигида кузатилади. Давлатнинг шаҳар ва посёлка аҳоли пунктлари лойиҳаларини тузиш, ушбу ерларни бошқариш, ажратиб бериш, олиб қўйиш каби фаолияти посёлка ерларига нисбатан шаҳар ерларидаги каби тадбиқ этилади. Қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари аксинча ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан яқиндан боғланган бўлади.
Яна бир хусусияти шундаки, аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши, яъни бошқарув жиҳатдан ҳам фарқлар бўлади. Шаҳар аҳоли пунктларининг ерлари туман, шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқарилса, қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари туман ҳокимлиги томонидан ҳам, қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарув органлари томонидан ҳам бошқарилади (агар қишлоқ аҳоли пункти қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳудудида жойлашган бўлса).
Қишлоқ ва шаҳар аҳоли пункти ерлари ҳуқуқий ҳолатини умумлаштирувчи бир қанча хусусиятлар мавжуд. Бундай ерлар энг аввало аҳоли муқим яшаш жойи бўлиб, фуқароларнинг иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий ҳамда маиший эҳтиёжларини қондиришга қаратилгандир.
Айниқса, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерларининг ўзига хос хусусиятини уларнинг умумий фойдаланишдаги ерларидан фойдаланиш тартиби ва мақсадларида кўриш мумкин.
Аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун шундай ҳуқуққа эга бўлган турли хил субъектларнинг кўплиги характерлидир. Уларга қишлоқ хўжалик корхоналари, ноқишлоқ хўжалик корхоналари, фуқаролар киради. Айниқса фуқаролар аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланувчи асосий субъектлар ҳисобланадилар. Улар аҳоли пункти ерларидан деҳқон хўжалиги юритиш ёки турар-жой қуриш мақсадида фойдаланишдан ташқари, гараж, оғилхона каби қўшимча биноларни жойлаштириш, шунингдек боғдорчилик, полизчилик юритиш мақсадларида ҳам фойдаланадилар.
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда аҳоли пункти ерларининг қуйидаги жиҳатларини қайд этиш лозим:

  • ушбу тоифадаги ерлар энг аввало инсонлар яшаши учун мўлжалланганлиги сабабли, улардан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу мақсаддан келиб чиқади;

  • қурилиш ерлари аҳоли пункти ерларининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, уларга нисбатан ер фондининг бошқа тоифаларидан фарқли равишда хусусийлаштиришни қўлласа бўлади;

  • аҳоли пункти ерлари маъмурий-ҳудудий бирлик ҳисобланади;

  • аҳоли пункти ерларининг ҳуқуқий ҳолати ер ҳуқуқи билан бир қаторда шаҳарсозлик меъёрлари билан ҳам тартибга солинади.




Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish