Œзбекистон республикаси


- расм. Сейсмик актив худудларда ғишт деворларини тиклашда девор оралиғига вертикал



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 109
-
расм. Сейсмик актив худудларда ғишт деворларини тиклашда девор оралиғига вертикал 
ва горизонтал йўналишларда темир-бетон ўзаклар монолит ҳорлда бетонланиши:а- темир-
бетон ўзакларнинг режада кўриниши; б,в-ғишт деворларнинг ўзаклар ёрдамида 
кучайтирилиши фрагментлари.
Бўлиб ўтган кўпгина зилзилалар оқибатини ўрганиш натижалари 
биноларнинг пойдевор ва ертўла деворлари сейсмик таъсир пайтида бошқа 
конструкцияларга нисбатан кам шикастланишини кўрсатди. Аммо бу ҳол ушбу 
конструкцияларни лойиҳалашда зилзилабардошлик талабларини эътиборга 
олмаслик керак деган нотўғри хулосага олиб келмаслиги керак.
Ғишт деворли биноларни лойиҳалашда бино қаватлар сони 5 қаватгача 
бўлганда пойдевор жойлашиши чуқурлиги носейсмик зонада қуриладиган 
биноларникидай қабул қилинади. Бўш (мустаҳкамлик кўрсаткичлари паст бўлган) 


213 
грунт шароитидан қуриладиган бино пойдевори бундан мустасно бўлиб, бундай 
шароитда пойдевор жойлашиши чуқурлиги қиймати оширилади. Ноқулай грунт 
шароитида қуриладиган пойдевор асоси грунтлари махсус тадбирлар бажариш 
орқали (зичлаш, грунтларни алмаштириш, химиявий мустаҳкамлаш ва ш. к.) 
мустаҳкамланиши лозим. Иморат режадан алоҳида қисм(отсек)ларга ажратилган 
бўлса, алоҳида қисмлар пойдеворлари бир хилда чуқурликда жойлаштирилади. 
Агарда релъефга мувофиқ бино пойдевори жойлашиш чуқурлигини ўзгартириш 
лозим бўлса, чуқурлик ўзгариши меъёрий хужжатларда келтирилган нисбатда 
бажарилиши шарт.
Сейсмик актив регионларда юк кўтарувчи деворлар остига лентасимон 
пойдеворлар қуриш энг тўғри ечим бўлади. Ўта чўкувчан, тўшама ва шу каби 
грунтлар шароитида қуриладиган пойдеворлар қўшимча тадбирлар бажариш 
ҳисобига кучайтирилади. Агарда бино пойдевори йирик блоклардан тикланса, 
бунда блокларнинг бир-бирига "тишлатиши" сифатли бажарилиши лозим.
Сейсмик актив ҳудудларда қуриладиган пойдеворларда носейсмик 
ҳудудларда қўлланиладиган материаллардан фойдаланилади. Бунда фақат 
бетонда тўлдиргич сифатида чақилмаган бутун силлиқ катта тошлардан 
фойдаланиш чегараланади. Уларни сейсмик активлиги 7 балли зоналарда 
баландлиги 5 м. дан ошмаган ҳолларда бир қаватли биноларда ишлатиш мумкин.
Агарда бино конструктив ечимига асосан пойдевор устунсимон бўлса, у 
ҳолда уларнинг барчаси узлуксиз темир-бетондан қилинган тўсин ёрдамида ўзаро 
туташтирилади. Ғишт деворлар остига қўйиладиган гидроизоляцион қатлам 
цемент қоришмадан ишланиши лозим, гидроизоляцион қатлам сифатида тол, 
рубероид каби рулонли материаллардан фойдаланиш мумкин эмас.
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги уларни сейсмик кучлар 
таъсирига ҳисоблаш ишларининг аниқлик даражаси (ҳамда уларнинг тўғри 
бажарилиши) ва лойиҳалаш ишларининг тўғри амалга оширганлигига боғлиқ 
бўлиб қолмасдан, балки қурилиш-монтаж ишларининг сифатига ҳам боғлиқдир. 
Бино ва иншоот лойиҳаси "аъло" даражада бажарилганига қарамай, қурилиш 
жараёнидаги бажариладиган ишларнинг сифати паст даражада бўлса ёки 
технологик жараёнлари кетма-кетлиги нотўғри бажарилса, бу ҳолат бино ёки 
иншоот сейсмик мустаҳкамлигининг пасайишига сабабчи бўлади. Қурилиш 
ишлари технологияси масалаларининг махсус курсда кўриб ўтилиши сабабли 
уларга бу ўринда батафсил тўхталмаймиз.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish