§2. 5. 3. Сейсмик мустаҳкам ғишт деворли
биноларни лойиҳалаш.
Бўлиб ўтган зилзилалар оқибатларини таҳлил қилиш натижалари, агарда
сейсмик мустаҳкамликка тўғри ҳисоблаш ва лойиҳалаш ишлари қурилиш
қоидаларига тўлиқ амал қилганда бино ва иншоотлар сейсмик таъсирига етарли
даражада қаршилик кўрсата олишини кўрсатади.
Табиийки, турли конструктив системали биноларнинг ҳар қайсиси сейсмик
таъсирларга турлича қаршилик кўрсатиши билан ажралиб туради.
Ушбу параграфда ғишт деворли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини
таъминловчи асосий конструктив чоралар билан танишамиз. Ғишт деворли
бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган чоралар билан танишишда,
ушбу конструктив системали биноларнинг зилзилалар пайтидаги ҳолатларини
таҳлил қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Бўлиб ўтган кучли зилзилалар оқибатларини ўрганиш, бино ва иншоотлар
конструкция ва элементлари ҳолатларини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларга
олиб келди:
205
-
бинолар пардеворларида (икки дераза ёки ғишт орасидаги девор) зилзила
пайтида қия (қийшиқ) ёки кесишувчи қийшиқ ёриқлар пайдо бўлади ва ушбу
ёриқлар пардевор ўртасида ўсиб борган, бурчакларга томон камайган; энсиз
пардеворларда ёриқлар кам содир бўлади (уларни хатто кўз билан илғаш қийин)
ва улар кўпинча горизонтал йўналишда содир бўлгани (пардевор юқориги ва
пастки чокларда) кузатилади;
-
биноларда горизонтал ва қийшиқ ёриқлар бино баландлиги бўйича ҳар хилда
тақсимланган; Баъзи ҳолларда бино пастида ёриқлар кўп кузатилса, айрим
ҳолларда аксинча, ҳолат кузатилган;
-
ғиштдан қурилган биноларда энг кўп содир бўладиган бузилишлар бино
бурчаклари бузилишларидир. Бундай бузилишлар деворлар текислигида таъсир
қилувчи кучлардан (ёки битта девор текислигида) бир вақтда юкланишдан содир
бўлади. Иккала ҳолда ҳам бир томондаги девор иккинчи томондагини итаради;
-
кўп ҳолларда бино ташқи бўйлама деворлари ички деворларга нисбатан кам
шикастланади. Буни ички деворлар бикрлигининг юқорилиги билан тушунтириш
мумкин. Ички деворларда проемлар камлигидан улар асосан силжишга ишлайди
(яъни уларда силжиш деформацияси содир бўлади) бу вақтнинг ўзида тор ташқи
пардеворларда маълум даражада кўндаланг эгилиш ҳам содир бўлади. Проёмсиз
деворларнинг силжишдаги чегаравий қийматлари пардеворларнинг эгилишидаги
чегаравий қийматларидан кичкина бўлганлиги шикастланишга сабаб бўлади;
-
қурилишдаги олиб бориладиган иш сифати қанчалик паст савияда бўлса,
зилзила пайтида шикастланиш даражаси шунча юқори бўлади;
-
бино статик ҳолатида нотекис чўкиши ва бошқа сабаблар туфайли
шикастланишлар содир бўлган биноларнинг сейсмик мустаҳкамлиги кескин
камаяди.
Ғишт деворли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш чоралари
юқоридаги зилзилалар оқибатларини ўрганиш туфайли қабул қилинган хулосалар
асосида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади. Биноларни лойиҳалашда,
биринчидан, зилзила пайтида алоҳида конструктив элементларнинг биргаликда
ишлашини таъминлаш мақсадида улар орасидаги боғланишларнинг
кучайтирилиши, иккинчидан, юк кўтарувчи конструкцияларнинг статик ҳамда
динамик мустаҳкамлигини оширишга қаратилиши лозим.
Барча юк кўтарувчи конструкциялар (бўйлама ва кўндаланг деворлар,
ораёпма ва шу каби конструкциялар бир-бирига мустаҳкам боғланган ҳолда ушбу
бино ёки иншоот сейсмик кучлар таъсирига фазовий конструкциялар системаси
сифатида қаршилик кўрсатади. Агарда конструкциялар орасидаги боғланишлар
етарли мустаҳкамликда бўлмаса, конструкцияларнинг зилзила пайтида ажралиб
кетиши ва ҳатто кулаши мумкин. Биноларнинг фазовий бикрлигини таъминлашда
айниқса конструкцияларнинг роли муҳим. Ораёпма конструкциялари горизонтал
диафрагма ҳамда бино юк кўтарувчи конструкциялари ўртасида сейсмик
кучларни тақсимлайди ва бино юк кўтарувчи конструкциялари орасидаги сейсмик
206
кучлар тақсимланиши ва бино сейсмик мустаҳкамлиги ораёпма конструкцияси
бикрлигига боғлиқ бўлади.
Юқорида қайд қилинганидек, ғишт деворли биноларда энг нозик жойлар
бўйлама ва кўндаланг деворларнинг туташув жойлари ҳисобланади. Икки
йўналишдаги деворларни бир-биридан ажратувчи ёки аксинча интилувчи
зўриқишлар шу жойларда тўпланади. Шунинг учун икки йўналишдаги
деворларнинг боғланишини кучайтириш мақсадида деворларнинг туташув
жойларидаги горизонтал чокларга сим тўр ётқизилади. Сим тўрларнинг узунлиги
1,5-
2,0 м бўлиб, 7-8 балли сейсмик актив регионларда девор баландлиги бўйлаб –
ҳар 70 см дан, 9 балли регионларда - ҳар 50 см дан жойлаштирилади.
Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини темир-бетон камарлар ишлатиш
орқали оширишни К.С.Завриев таклиф қилган. Ушбу антисейсмик камарлар сим
тўрлар билан биргаликда барча бўйлама ва кўндаланг (ички ва ташқи) деворлар
бўйлаб ўтказилади ва ҳар бир қаватнинг ишчи баландлигида ётқизилади. Бу
конструктив ечим девор ва ёпмалар билан чамбарчас боғланиб, ягона ёпиқ
системани ташкил қилади. Деворларнинг ўз текислигида сейсмик кучларга
қаршилик кўрсатишини, ёпма конструкциялар бикрлигини оширишда
антисейсмик камарлар биринчи даражали роль ўйнайди.
Антисейсмик камарлар барча йўналишда ғишт кладка(ғиштин девор)нинг
боғланишларини мустаҳкамлайди, ёриқлар пайдо бўлишга қаршилик кўрсатади
ҳамда зилзила пайтида вужудга келувчи кўндаланг куч (унга мос эгувчи
момент)ни ўзи қабул қилади.
Антисейсмик камар деворларни балка ва ёпмалар ҳамда ўзаро (бўйлама ва
кўндаланг деворлар орасидаги) таран содир бўлишнинг олдини олади.
Антисейсмик камарлар бўйлама ва кўндаланг деворларга бутун периметр бўйлаб
ётқизилади. Камарлар узунасига ҳар 25-40 см.да 4-6 арматура билан боғланади.
Арматура сифатида А-1 классли пўлат арматура ишлатилиб, 7-8 балли сейсмик
активликдаги зоналарда унинг миқдори 10, 9 балли зоналарда эса 4-12 дан кам
бўлмаслиги лозим. Бино деворларининг туташув жойларининг арматуралар
ёрдамида қўшимча мустаҳкамланиши ҳамда антисейсмик камарнинг айрим
деталлари 103-104 расмларда кўрсатилган.
207
Do'stlaringiz bilan baham: |