Œзбекистон республикаси


- расм. Бино деворларининг туташув жойларини арматуралар ёрдамида қўшимча



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

103-
расм. Бино деворларининг туташув жойларини арматуралар ёрдамида қўшимча 
мустаҳкамлаш: а) бурчаклар б) кесишув жойлари. 1-асосий арматура, 2-монтаж 
арматураси. 
 
104-
расм. Бинолар бўйлама ва кўндаланг деворларининг туташув жойларининг 
арматура ёрдамида қўшимча мустаҳкамланиши.
а-бурчаклар, б-кесишув жойлари. 


208 
105-
расм. Антисейсмик камарлар деталлари. 
 
а-бино бурчаги, б-ташқи ва ички деворларнинг туташув жой, в-канал ўтган жой-
лари; 1-асосий арматура; 2-монтаж арматураси; 3-хомутлар; 4-кўшимча арматуралар.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


209 
 
 
106 -
расм. Томёпма ва ташқи девор боғланиши:
1-
анкерли боғгланиш; 2-темир-бетон камар; 3-8 мм ли камар; 4-каркас боғланиш:
5-
темир-бетон боғланиш.
107-
расм.Темир-бетон ёпмаларнинг деворга маҳкамланиши: 


210 
1-
йиғма ёпма; 2-анкер боғлама; 3-ички девор; 4-арматура.
108-
расм. Антисейсмик камарнинг юқори қават деворига, тўсиқ деворларининг 
томёпма ва кўтарувчи деворларга махкамланиши
.
Камарнинг эни ўлчами девор эни ўлчами 51 см гача бўлган деворники билан 
бир хилда, деворнинг эни ўлчами 51 см дан ошганда камар ўлчами ундан 10-15 см 
кам қилиб олинади. Антисейсмик камар баландлиги 15 см дан кам бўлмаслиги 
лозим.
Зилзила пайтида ораёпма ва томёпма панелларида уларни ўзаро силжитувчи 
кучлар пайдо бўлади. Шунинг учун темир-бетон ёпма конструкцияларнинг 
горизонтал йўналишдаги бикрлигини ошириш лозим бўлади. Шунингдек 
панелларнинг ўзаро силжишига қаршилик кўрсатиш мақсадида шпонкалар 
қилинади. Шпонкалар панелларнинг ён томони текислигида қолдирилган ўйиқ 
жой (паз)ларга цемент қоришма қуйилиш орқали амалга оширилади. Зилзила 
пайтида панеллар орасидаги чокларда ҳосил бўладиган силжитувчи (қирқувчи) 
кучларни худди ана шу шпонкалар ўзига қабул қилади(107-расм). 
Агарда ёпма панеллар монолит ҳолда ҳамда барча деворлар контури бўйлаб 
қўйилса, у ҳолда махсус антисейсмик камар қўймаса ҳам бўлади.
Мўрилар ва шамоллатиш канали ўтиши сабабли ғишт деворларнинг 
заифлашишини мустаҳкамлаш мақсадида бу жойда камарлар қўшимча 
арматуралар ёрдамида кучайтирилади. (106в-расм) 


211 
Бино энг юқори қаватининг томи сатҳида ўрнатиладиган антисейсмик 
камарларнинг устидан босиб турадиган конструкциялар бўлмаганлиги сабабли 
зилзила пайтида ўзининг инерцияси туфайли ўрнидан силжиши мумкин. Бундай 
ҳолат содир бўлмаслиги учун, деворнинг узунасига ҳар50 см.да камардан пастга 
(зарур жойларда юқорига) 25-30 см узунликда арматура чиқариб қолдирилади. 
Бундай арматуралар ўрнига шпонкалардан ҳам фойдаланса бўлади. Бунинг учун 
антисейсмик камар остидаги деворда 14х14х30 см. ўлчамдаги чуқурча 
қолдирилади ва чуқурчага вертикал арматура жойлангандан сўнгра камарга ҳам 
чуқурчага ҳам бетон қуйилади. (106-а расм) 
Ғишт деворли биноларнинг қурилиш ҳажми катталиги бу турдаги 
конструктив ечимдаги биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигига алоҳида эътибор 
қаратишни тақозо қилади.
Олимлар томонидан ғишт деворли бинолар деворларининг мустаҳкамлигини 
оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тавсиялар 9 балл сейсмик 
актив регионлар учун ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосини қуйидагилар ташкил 
қилади: 
-
биноларнинг ташқи деворлари пардеворлари (икки дераза ёки эшик 
орасидаги девор) темир-бетон ёки армоғишт аралашма (включение) си билан 
кучайтирилиб, бу аралашма (включение)лар пардеворнинг иккала қирралари 
бўйлаб бинонинг бутун қавати бўйлаб қилинади. Ушбу арматуралар ўзаро ҳамда 
пардевор билан ёпиқ горизонтал хомут стерженлар ёрдамида боғланади. Хомут 
стерженлари 5-6 арматуралардан иборат бўлиб, уларнинг баландлик бўйлаб 
қадами 30-40 см бўлади;
-
деразалар орасидаги камарни икки сатҳда конструктив кучайтириш лозим. 
Пастки қисми-монолит темир-бетон перемичка (дераза тепадони) си камар билан 
умумлаштирилган ҳолда, тепа қисмининг қалинлиги бир ғишт қатори ўлчамида 
бўлиб бетон қатлами ичига жойлашадиган бўйлама арматура, ёрдамида, амалга 
оширилади. Тепа ва пастки қисмлар бўйлама арматуралари хомутлар ёрдамида 
бириктирилади;
-
ички ва ташқи деворлар арматураланиши ҳисоб асосида, деворлар туташган 
жойларини кучайтириш ва шу каби йўриқлар ҚМҚ талаблари асосида амалга 
оширилиш лозим; 
-
маълумки, деворларда қўйиладиган вертикал мўри ва шамоллатиш 
каналлари етарлича сейсмик мустаҳкамликка эга бўлмаган жойлардир. Шунинг 
учун мўри ва вентиляцион каналлар ўтган жойларда антисейсмик камарлар 
қўшимча арматуралар ёрдамида кучайтирилади.
Маълумки, ғишт деворлари мўрт материалдан ташкил топган бўлиб, 
уларнинг зилзила содир бўлган пайтда вужудга келувчи сейсмик кучлар 
таъсирига қаршилик кўрсатиш қобилияти темир-бетон конструкцияларникидан 
анча паст. Шунинг учун сейсмик актив худудларда ғишт деворларни тиклашда
девор орасига вертикал йўналишда темир-бетон ўзаклар монолит ҳолда 


212 
қуйилади. Бу билан ғишт ва темир-бетон материалидан иборат комплекс
конструкция ҳосил қилинади ва уларнинг фазовий бикрлиги (мустаҳкамлиги)
ҳамда юк кўтариш қобилияти кескин оширилади. 
Темир-бетон ўзакларнинг девор билан биргаликдаги иш шароитини 
таъминлаш мақсадида ўзаклар девор орасигача 50см. узунликда арматуралар 
ётқизилади; ўзакларнинг ўзи эса антисейсмик камарлар билан биргаликда 
қўшиб бетонланади. Вертикал темир-бетон ўзакларнинг кўндаланг кесими
арматуралар диаметри ўлчамлари, зилзила пайтида деворга таъсир қилувчи
сейсмик кучлар миқдорига кўра белгиланади. Юк кўтармайдиган ва тўсиқ 
деворларнинг ўлчамлари носейсмик худудларникидай белгиланади.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish