210
1-
йиғма ёпма; 2-анкер боғлама; 3-ички девор; 4-арматура.
108-
расм. Антисейсмик камарнинг юқори қават деворига, тўсиқ деворларининг
томёпма ва кўтарувчи деворларга махкамланиши
.
Камарнинг эни ўлчами девор эни ўлчами 51 см гача бўлган деворники
билан
бир хилда, деворнинг эни ўлчами 51 см дан ошганда камар ўлчами ундан 10-15 см
кам қилиб олинади. Антисейсмик камар баландлиги 15 см дан кам бўлмаслиги
лозим.
Зилзила пайтида ораёпма ва томёпма панелларида уларни ўзаро силжитувчи
кучлар пайдо бўлади. Шунинг учун темир-бетон ёпма
конструкцияларнинг
горизонтал йўналишдаги бикрлигини ошириш лозим бўлади. Шунингдек
панелларнинг ўзаро силжишига қаршилик кўрсатиш мақсадида шпонкалар
қилинади. Шпонкалар панелларнинг ён томони текислигида қолдирилган ўйиқ
жой (паз)ларга цемент қоришма қуйилиш орқали амалга оширилади.
Зилзила
пайтида панеллар орасидаги чокларда ҳосил бўладиган силжитувчи (қирқувчи)
кучларни худди ана шу шпонкалар ўзига қабул қилади(107-расм).
Агарда ёпма панеллар монолит ҳолда ҳамда барча деворлар контури бўйлаб
қўйилса, у ҳолда махсус антисейсмик камар қўймаса ҳам бўлади.
Мўрилар ва шамоллатиш канали ўтиши сабабли ғишт деворларнинг
заифлашишини мустаҳкамлаш мақсадида бу жойда камарлар қўшимча
арматуралар ёрдамида кучайтирилади. (106в-расм)
211
Бино энг юқори қаватининг томи сатҳида ўрнатиладиган антисейсмик
камарларнинг устидан босиб турадиган конструкциялар бўлмаганлиги
сабабли
зилзила пайтида ўзининг инерцияси туфайли ўрнидан силжиши мумкин. Бундай
ҳолат содир бўлмаслиги учун, деворнинг узунасига ҳар50 см.да камардан пастга
(зарур жойларда юқорига) 25-30 см узунликда арматура чиқариб қолдирилади.
Бундай арматуралар ўрнига шпонкалардан ҳам фойдаланса бўлади. Бунинг учун
антисейсмик камар остидаги деворда 14х14х30 см. ўлчамдаги чуқурча
қолдирилади ва чуқурчага вертикал арматура жойлангандан сўнгра камарга ҳам
чуқурчага ҳам бетон қуйилади. (106-а расм)
Ғишт деворли биноларнинг қурилиш ҳажми катталиги бу турдаги
конструктив ечимдаги биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигига алоҳида эътибор
қаратишни тақозо қилади.
Олимлар томонидан ғишт деворли бинолар деворларининг мустаҳкамлигини
оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тавсиялар 9 балл сейсмик
актив регионлар учун ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосини қуйидагилар ташкил
қилади:
-
биноларнинг ташқи деворлари пардеворлари (икки дераза ёки эшик
орасидаги девор) темир-бетон ёки армоғишт аралашма (включение) си билан
кучайтирилиб, бу аралашма (включение)лар пардеворнинг иккала қирралари
бўйлаб бинонинг бутун қавати бўйлаб қилинади. Ушбу арматуралар ўзаро ҳамда
пардевор билан ёпиқ горизонтал хомут стерженлар ёрдамида боғланади. Хомут
стерженлари 5-6 арматуралардан иборат бўлиб, уларнинг баландлик бўйлаб
қадами 30-40 см бўлади;
-
деразалар орасидаги камарни икки сатҳда конструктив кучайтириш лозим.
Пастки қисми-монолит темир-бетон перемичка (дераза тепадони) си камар билан
умумлаштирилган ҳолда, тепа қисмининг қалинлиги бир ғишт қатори ўлчамида
бўлиб бетон қатлами ичига жойлашадиган бўйлама арматура, ёрдамида,
амалга
оширилади. Тепа ва пастки қисмлар бўйлама арматуралари хомутлар ёрдамида
бириктирилади;
-
ички ва ташқи деворлар арматураланиши ҳисоб асосида, деворлар туташган
жойларини кучайтириш ва шу каби йўриқлар ҚМҚ талаблари асосида амалга
оширилиш лозим;
-
маълумки, деворларда қўйиладиган вертикал мўри ва шамоллатиш
каналлари етарлича сейсмик мустаҳкамликка эга бўлмаган жойлардир.
Шунинг
учун мўри ва вентиляцион каналлар ўтган жойларда антисейсмик камарлар
қўшимча арматуралар ёрдамида кучайтирилади.
Маълумки, ғишт деворлари мўрт материалдан ташкил топган бўлиб,
уларнинг зилзила содир бўлган пайтда вужудга келувчи сейсмик кучлар
таъсирига қаршилик кўрсатиш қобилияти темир-бетон конструкцияларникидан
анча паст. Шунинг учун сейсмик актив худудларда ғишт деворларни тиклашда
девор орасига вертикал йўналишда темир-бетон ўзаклар монолит ҳолда
212
қуйилади. Бу билан ғишт ва темир-бетон материалидан
иборат комплекс
конструкция ҳосил қилинади ва уларнинг фазовий бикрлиги (мустаҳкамлиги)
ҳамда юк кўтариш қобилияти кескин оширилади.
Темир-бетон ўзакларнинг девор билан биргаликдаги иш шароитини
таъминлаш мақсадида ўзаклар девор орасигача 50см. узунликда арматуралар
ётқизилади; ўзакларнинг ўзи эса антисейсмик
камарлар билан биргаликда
қўшиб бетонланади. Вертикал темир-бетон ўзакларнинг кўндаланг кесими
арматуралар диаметри ўлчамлари, зилзила пайтида деворга таъсир қилувчи
сейсмик кучлар миқдорига кўра белгиланади. Юк кўтармайдиган ва тўсиқ
деворларнинг ўлчамлари носейсмик худудларникидай белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: