109-
расм. Каркас биноларнинг йиғма элементларга
ажратилиш схемалари.
Бу ерда каркас чизиқли элементлар уларни тайёрлаш жараёнини
осонлаштиради ҳамда уларни ташиш ва йиғма элементларни монтаж қилишни
соддалаштиради.
216
Каркас қирқимидаги крестсимон ва бошқа элементлар монолит темир-
бетоннинг афзалликларидан масъул жойларда фойдаланиш муҳимдир.
Каркасларни алоҳида элементларга ажаратишнинг ясси схемасида
элементлар Т, П, Г шакллари ва крестсимон кўринишларда тайёрланади. П
шаклдаги элементлардан бошқа элементлар қават ёки оралиқнинг ўрта қисмида
бириктирилади.
Бир қаватли саноат биноларида темир-бетон икки консолли тўғри тўртбурчак
кесимли колонналар ишлатиш тавсия қилинади. Темир-бетон каркасларнинг
қаттиқ узел (боғланиш)ларини пайванд тури ёки ёпик хомутлар билан
кучайтириш лозим.
Пролётларда рама ригеллари боғланишларда ва бўйлама ригеллари
боғланишларда ва бўйлама ригеллар каркас кўндаланг рамаларига ёйсимон ёки
ванна пайванди орқали пайвандланади ҳамда пайвандланган жойи майда
тўлдиргичли бетонлар билан монолитланади. (107-расм)
Каркас биноларда тўсиқ девор конструкциялари сифатида енгил осма
панеллар, ўз вазнини кўтарувчи деворлар, ғишт ва тош тўлдиргичлар ишлатилади.
Осма панеллар лентасимон ёки қаватлараро қирқимда ишланади. Уларнинг
каркасга бирлашган жойлари қайишқоқ ҳолатда қилиниши лозим. Осма панеллар
бино конструктив ечимига кўра, колонна консолларига ҳам таяниши мумкин.
Бундай конструктив ечим танланганда осма панеллар шундай мустаҳкамланиши
зарурки, улар сейсмик таъсир пайтида деворнинг горизонтал кўчишга тўсқинлик
қилишмасин.
Сейсмик активлиги 8 ва 9 балл ҳудудларда каркасларни ўз-ўзини кўтарувчи
ғишт ва бетон блок деворлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқ эмас, бундай
ҳолда енгил бетондан ишланган осма панеллардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Агарда конструктив ечимига кўра каркас биноларда ўз-ўзини
кўтарувчи ғишт деворлар ишлатилганда улар махсус чоралар орқали
мустаҳкамланиши шарт. Каркас биноларда ғишт деворлар бино қадами масофаси
билан чегараланади ва улар каркас билан қайишқоқ боғланишда бўлиши керак.
Ғишт деворнинг боғланиш жойларида 7-8 балли ҳудудларда узунлиги 150 см, 9
балли ҳудудларда эса бутун девор бўйлаб арматура тўр жойлаштирилади.
Ўз-ўзини кўтарувчи ғишт ва йирик блокли деворлар 7 балли ҳудудларда
12м.дан ошганда, 8 балли ҳудудларда 9 м ва 9 балли ҳудудларда 6 м.дан ошганда
конструктив ҳолда вертикал бўйлама арматура билан арматураланиши лозим.Бу
ҳолда ғишт кладка 1-тоифада бажарилиши ҳамда жами бўйлама арматура
кўндаланг кесим юзаси бутун ғишт кладкаси юзасининг 0,1% ташкил қилиши
керак.
217
Do'stlaringiz bilan baham: |