Œзбекистон республикаси


§2. 5. 5. Йирик панелли бинолар



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

§2. 5. 5. Йирик панелли бинолар.
Йирик панелли бинолар қурилиш тарихи нисбатан қисқа бўлиб, улар яқиндан 
қурила бошланди. 1966 йилги Тошкент зилзиласигача йирик панелли бинолар 
бевосита кучли зилзилалар ўчоғида бўлган эмас. Биринчи марта Тошкент 
зилзиласи бу турдаги биноларни табиий синовдан ўтказди. Тошкент зилзиласи, 
ундан кейин Газли(1976-1984й.), Спитак (декабр 1988й.) ва бошқа зилзилалар 
оқибатларини ўрганиш натижалари бундай конструктив ечимдаги бинолар 
сейсмик нуқтаи назардан мустаҳкамлигини кўрсатди. Йирик панелли бинолар 
конструктив хусусиятларидан келиб чиқиб, ушбу биноларни лойиҳалаш тажриба-
ларига таянган ҳолда, йирик панелли конструкциялардан сейсмик актив 
регионларда фойдаланиш сейсмик мустаҳкамлик нуқтаи назаридан ўзини оқлади. 
(бу ерда фақат сейсмик мустаҳкамлик тўғрисида мулоҳоза юритилмоқда) 
Сейсмик мустаҳкамлик нуқтаи назаридан йирик панелли конструкцияларнинг 
ғишт деворли бинолардан афзаллигини келтириб ўтамиз.
Авваламбор, 
йирик 
панелли 
конструкциялар 
юқори 
даражада 
индустрлаштириш имкониятига эга бўлганлиги улар ғишт деворли биноларга 
нисбатан қарийб икки марта вазнининг енгиллиги ва шу сабабли зилзила 
пайтидаги сейсмик кучлар қиймати анча паст бўлиши айтарли ҳолдир. Қолаверса 
конструкцияларнинг завод шароитида тайёрланишидан иш сифатининг 
яхшилиги, девор материалининг мустаҳкамлиги, юк кўтарувчи конструкциялар 
соддалиги ва улар вазнининг режада нисбатан текис тақсимланганлиги уларнинг 
зилзила пайтидаги сейсмик-зўриққан ҳолатининг анча паст даражада бўлишини 
таъминлайди.
Шу пайтгача содир бўлган зилзила оқибатларини ўрганиш, ер ости 
портлашлари ёрдамида ўтказилган натуравий тажриба натижаларини қайта 
ишлаш асосида сейсмик мустаҳкам йирик панелли биноларни лойиҳалаш учун 
қуйидаги тавсияларни келтириш мумкин: 

йирик панелли бино сейсмик мустаҳкамлиги бўйлама ва кўндаланг 
деворлар, ораёпма конструкциялари иштирокидагидаги фазовий бикрлиги орқали 


219 
белгиланади. Ораёпма ва томёпма панеллар хона ўлчамларида бўйлама ва 
кўндаланг деворларга бутун периметр бўйлаб таянадиган қилиб лойиҳаланиши 
лозим; 

режадаги кўриниши иложи борича симметрик бўлиши ҳамда бино массаси 
ва бикрликларининг текис тақсимланишига эришиш керак. Бўйлама ва кўндаланг 
деворлар бино режаси бўйлаб узлуксиз туташиб кетган бўлишга эришиш лозим;

зилзила пайтида пойдевор чуқур жойлаштирилганда сейсмик тебраниш 
тезланиши камайиш ва сўнишнинг ортиши кузатилади. Шунинг учун кўп қаватли 
биноларда пойдеворни тақсимлаш даражада чуқурда жойлаштириши ҳамда ер 
ости қаватини ёрдамчи хона сифати фойдаланиш мақсадга мувофиқ; 

пойдеворлар лентасимон қилиб ишланса (монолит ва йиғма темир-бетон) 
мақсадга мувофиқ бўлади. Пойдеворлар жойлашиш чуқурлиги носейсмик 
регионлардаги каби олинади.

баландлиги 5м. дан ортиқ биноларда пойдевор ёстиқлари монолит темир-
бетондан қилинади. Катта кучли ва юмшоқ грунтлар шароитида пойдевор 
ёстиқлари бутун периметр бўйлаб бино остига яхлит монолит темир-бетон пли-
талар шаклида қилинади.

биноларнинг остки деворлари пойдевор ёки ертўла деворларидан чиқиб 
турган арматураларга махкамланади. Агар пойдевор йиғма бўлса, девор остига 
монолит темир-бетондан қилинган ёстиқ ишлатилади. Агар бинода ертўла мав-
жуд бўлмаса, йиғма бетон блоклар, устига 100мм. қалинликда ётқизилган темир-
бетон камар ёрдамида бир-бирига боғланади;

ички деворлар панеллари енгил ёки оғир бетондан қилиниши мумкин. Улар 
ўлчамлари бутун хона ўлчамига тенг қилиб олинади. Ички деворлар панеллари 
қалинлиги ҳисоблаш орқали белгиланади, лекин кўндаланг деворлар қадами 
4м.гача бўлганда зилзилабардошлик талабларига кўра меъёрий хужжатларда 
кўрсатилган қийматларидан кам бўлмаслиги керак. Ташқи девор панеллари 
ўлчамлари ҳам хона ўлчамлари билан бирдай олинади. Бу панеллар 
конструкциялари бир қатламли ёки уч қатламли бўлиши мумкин. Бир қатламли 
панеллар, одатда керамзит бетондан ёки енгил бетонларнинг тажрибада синалган 
бошқа турларидан тайёрланади. Девор панели уч қатлам қилиб ишланганда унинг 
икки четки қатлами темир-бетондан ишланади, ўрта қатлами эса иссиқ-совуқни 
ёмон ўтказадиган (минерал пахта, кўпик бетон ва ш.к.) материаллардан 
тайёрланади. Уч қатламли панелларнинг ичкарига қараган темир-бетон қатлами 
юк кўтарувчи қатлам ҳисобланади.
Ушбу қатлам қалинлиги ҳисоб билан белгиланиб, у оғир бетондан 
тайёрланганда, сейсмик активлиги 7-8 балли регионларда 8см ва 9 балли 
зоналарда камида 10 см бўлиши лозим.
Девор уч қатламли қилиб ишланганда қатламлар темир-бетон қовурға 
ёрдамида боғланади. Одатда ички деворлар бир қатламли қилиб ишланади ва 
уларнинг қалинлиги 12 см. дан кам бўлмаслиги лозим.


220 
Бу турдаги бинолар ёпма панеллари оғир бетондан ишланиши ва улар 
ўлчамлари бутун хона ўлчамида бўлиб, улар яхлит ҳолда пастки деворга бутун 
периметр бўйлаб таяниши шарт. Кўндаланг деворлар қадамида катта ўлчами 
(<6,5) бўлганда, ёпма панелларни яхлит жойлаштириш қийинчилик туғдириши 
сабабли, йиғма ораёпма панеллари (кўп ғовакли плиталар) ишлатилиши мумкин. 
Яхлит ораёпма ёки томёпма плиталари таяниши юзаси девор панелларининг 
қалинлигига боғлиқ. Панел қалинлиги 12см, 14 см ва 16 см бўлса, таяниш 
масофаси камида мос равишда 5 см, 6 см ва 7 см бўлиши керак.
Олдин айтилганидек, йирик панелли конструкциялар юқори даражада 
индустрлашганлиги туфайли, конструкциялар тайёрланиши иш сифати яхши ва 
мустаҳкамлиги етарли бўлади. Бу турда бинолар зилзила пайтидаги сейсмик 
мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан панеллар боғланиш жойлари мустаҳкамлигига 
боғлиқ бўлади. Ҳозирда йирик панелли бинолар девор ва ёпма конструкциялари 
икки хил вариантда боғланади: панеллар ичида қолдирилиб бетонлаштирилган 
деталларни ўзаро пайвандлаш орқали боғлаш ҳамда конструкциялардаги махсус 
олдиндан мўлжалланган сиртмоқ ва арматураларни бириктириб монолитлаш. 
Бунда арматураларнинг маълум қисми девор панелларидан ташқарига чиқиб 
туриши ва улар қўшни панел ва ёпма конструкциялар билан мустаҳкам 
боғланиши лозим. Арматуралар ўзаро пайвандлагич, чоклар майда тўлдиргичли 
(шебень) бетон билан қуйилади. Чокларда пайвандлаш ишларини олиб бориш 
пайтида пайвандлаш технологияси талаблари тўлиқ бажарилиши жуда муҳимдир.
Ушбу соҳа олимларининг кўп йиллик илмий изланишлари ва содир бўлган 
зилзилалар оқибатларини анализ қилиш натижасида йирик панелли биноларнинг 
сейсмик мустаҳкамлиги қуйидаги омиллар билан белгиланишини кўрсатди: 
-
конструкцияларда юқори мустаҳкамликка эга бўлган материаллар 
(арматуралар)дан фойдаланиш ва енгил бетонларни ишлатиш зилзила пайтида 
вужудга келадиган сейсмик кучлар қийматини камайтиради; 
-
етарли даражада мустаҳкам бириктирилган бўйлама ва кўндаланг юк 
кўтарувчи деворлар бино барча элементларининг фазовий бирликда ишлашини 
таъминлайди; 
-
юк кўтарувчи конструкцияларнинг режада симметрик ва текис 
тақсимланиши тизим кучланганлик ҳолатининг мураккаблашмаслиги ва зўриқиш 
концентрациясининг камайишига олиб келади; 
-
бино панелларининг завод шароитида тайёрланиши, улар мустаҳкамлиги 
кўрсаткичларининг сифати юқори даражада бўлишини кафиллайди; 
-
конструкцияларда зилзила пайтида вужудга келадиган пластик деформация 
ва локал шикастланишлар панел конструкцияларида кучланиш қайта 
тақсимланишига олиб келади ва бу ҳолда бинонинг тўлиқ қулаши эҳтимоли 
камаяди.


221 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish