Œзбекистон республикаси


олишни тушунтирувчи схема



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

олишни тушунтирувчи схема.
Фараз қилайлик планетанинг қаеридадир кучли ер ости ядро портлашлари 
амалга оширилган бўлсин. Портлаш пайтида унинг манбаи атрофида жуда қисқа 
фурсатда грунтнинг зичлашиш жараёни вужудга келади ва барча томонларга 
сиқилиш деформациясини пайдо қилувчи сейсмик тўлқинлар тарқалади. Ушбу 
сиқилиш сейсмик тўлқинлари ер сиртига етиб келар экан дастлабки дақиқадаёк 
грунт зарраларини юқорига томон ҳаракатлантиради. Бу ҳолда планетанинг барча 
сейсмик станцияларида сейсмик приборлар плюс(+) ишорали бўйлама 
тўлқинларнинг етиб келганини қайд қиладилар, яъни улар биринчи бўлиб 
сиқилиш тўлқинлари етиб келганидан далолат берадилар. Табиий тектоник 
зилзилалар ўчоғида бутунлай бошқача жараён содир бўлади. Бу ерда тоғ 
жинслари блокларининг бир-бирига нисбатан кескин силжиши содир бўлади, бу 
бир томонда зичлашиш зонасини, иккинчи томондан жинсларнинг чўзилиш 
зонасини вужудга келтиради. Натижада планета сиртида баъзи ҳудудларда 
грунтнинг юқорига (+ йўналиш) ҳаракати, баъзи жойларда эса пастга (- 
йўналишда) ҳаракати кузатилади. Бу ҳолни сейсмик приборлар аниқ 
кўрсатадилар. Мутахассислар қатор ҳисоб ишларидан кейин харитада нодал яъни 
нол чизиқларини ўтказиб олиш орқали турли характердаги сейсмик тебра-
нишларини аниқлайдилар.
Маълумки, 1988йил 7 декабрда Арманистонда Спитак зилзиласи содир
бўлди. Зилзила содир бўлган дастлабки кунданоқ аҳоли орасида зилзила


225 
жараенининг сунъийлиги тўғрисида шубҳа туғилди. Ушбу жараённинг
сунъийлиги тўғрисидаги «миш-миш» гаплар ҳозир ҳам гоҳ-гоҳида қулоққа
чалинади, яъни зилзила (тектоник)табиий жараён бўлмасдан, у ер ости
портлашлари-деб тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Ёки бошқасида, гўёки,
табиий (тектоник) зилзилани кучли ер ости портлашлари келтириб
чиқарганмиш. Спитак зилзиласи ер шарининг кўплаган сейсмологик
станцияларида қайд қилинди ва бу сейсмограммалар илмий нуқтаи
назаридан сейсмологлар томонидан чуқур ўрганилди, таҳлил қилинди ва
барча мамлакатлар сейсмологлари бу борада ягона фикрга келишган. 
Ушбу зилзиланинг барча давлатлар сейсмологик станцияларида олинган
сейсмограммаларни юқорида келтирилган механизм бўйича таҳлил қилиш
орқали барча сейсмологлар бу жараён табиий тектоник зилзила эканини бир
овоздан қайд қилишди. Бундан ташқари зилзила оқибатларини чуқур ўрганиш
натижалари зилзила содир бўлган ҳудудда ер сиртида узуклар, ўчоқ зонасида
синиқлар пайдо бўлганини тасдиқлади, яъни зилзила содир бўлиши табиати
табиий бўлган.
Масаланинг иккинчи томони зилзила магнитудаси М=7,0 га тенг бўлиб, 
унинг энергияси 10
22
Эрг. бўлган. Бу энергия миқдорини портлашлар
энергиясига таққосласак, у Хирасима шаҳрига (1945й.) америкаликлар
томонидан ташланган тахминан юзта атом бомбаларнинг бир вақтда
портлатилгандаги йиғинди энергиясига тенгдир. Табиийки, ўша пайтда тинч
Арманистонда бундай маблағталаб жараённи амалга оширишга сиёсий
зарурият ҳам йўқ эди. Масаланинг ташкилий томонини олиб қаралганда ҳам
ушбу даҳшатли ер ости портлашини амалга ошириш жуда қийин эди.
Чунки, Спитак зилзиласи ўчоғи, яъни унинг гипоцентри тахминан (5-3) км.
чуқурликда жойлашган. Бундай чуқурликка фақат ер қаърини бурғулаш
орқали эришиш мумкинлигини ҳисобга олсак, бундай чуқурликдаги
шахталарни таёрлаш-қуриш ишларини аҳолидан пинхона амалга ошириш
жудаям қийин. (Ушбу ҳудудда бунга имкон берувчи кенг зоналар ҳам
мавжуд эмас.) Агарда бундай катта ҳажмдаги ер ишлари олиб борилган
бўлса, албатта унинг «изи» қолиши лозим эди. Шунинг учун, бу ҳозирги кунда
ойдинлашган масаладир. 
Маълумки, бирор жойда ўпирилиш содир бўлса, бунинг таъсиридан кучсиз 
зилзила вужудга келади. Бунинг таъсиридан грунтда содир бўладиган сейсмик 
тебранишлар унча узоқ бўлмаган эпицентрал масофалардагина сейсмик прибор 
орқали қайд қилинади. Грунт тебранма ҳаракат характерини таҳлил қилиш орқали 
сейсмолог олимлар зилзила ўчоғида содир бўлган жараён тўғрисида хулоса 
қилишлари мумкин.
Худди шундай зилзила таъсиридан содир бўлган грунт тебранишларини 
Тошкент сейсмик станцияси 1908 йил 30 июнда соат 6
32
да узоқ Сибир ўлкасига 


226 
сирли Тунгус метеорити тушган пайтдаги портлаши натижасидан қайд қилган 
эди.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish