Œзбекистон республикаси


§2. 7. 2. Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоя қилиш



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
§2. 7. 2. Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоя қилиш.
 
Юқорида келтирганимиздек бино ва иншоотларни зилзила таъсиридан 
сейсмик ҳимоя (сейсмоизоляция) энг эски ва актив сейсмик ҳимоялашнинг энг 
истиқболли усулидир. Биноларни сейсмик ҳимоя қилиш усули уни амалга 
ошириш конструктив ечимига кўра қуйидаги турларга ажратилади: 
Бинолар пастки қавати юк кўтариш негизи эгилувчан тизимлари. Ўтган 
асрнинг 30-йилларида биноларни унинг биринчи ёки ертўла қисмини эгилувчан 
қилиб тайёрлаш орқали сейсмик таъсирдан ҳимоя қилиш ғояси илгари сурилди. 
Пастки қавати эгилувчан қилиб ишланганда бинолар сейсмик реакцияси доимо 
бикр конструктив схемали биноларникидан кичик бўлиши ушбу усулда асос 
қилиб олинган.
Биноларнинг биринчи қаватини эгилувчан қилиб бажаришда сейсмик таъсир 
тўлқин характерини ҳисобга олиш лозим, акс ҳолда бинонинг баъзи қисмларида 
интенсив айланма ҳаракат ҳисобига зўриқишлар оддий биноларникидан ҳам 
ортиши мумкин.Чет элда (Англия, Франция, АҚШ, Янги Зелландия) биноларни 
сейсмик ҳимоя қилишда бино пойдевори ва устки юк кўтарувчи конструкцияси 
орасига ўрнатиладиган резинометал таянчлардан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу 
таянч схематик тарзда 116-расмда келтирилган.
116-
расм. Резинометал таянчлардан фойдаланиб биноларни 
 
сейсмик ҳимоя қилиш. 
а-таянчларни ўрнатиш схемаси; б-GAPEC (Франция) типидаги таянч 
конструкцияси схемаси; в-Янги Зелландияда ишлаб чиқилган таянч конструкцияси 


237 
схемаси; 1-таянч; 2-пўлатдан тайёрланган плита; 3-неопрен материалидан тайёрланган 
плита; 4-анкер больтлари учун тешик; 5-резина; 6-пўлат;7-қўрғошин.
 
 
Дастлаб ушбу конструкциялар кўприк таянчларини сейсмик ҳимоялашда 
ишлатилган бўлса, кейинчалик бундай конструкциялар биноларни сейсмик 
ҳимоялашда кенг қўлланила бошланди.
Расмда келтирилган Францияда ишлаб чиқилган GAPEC типидаги сейсмик 
ҳимоя таянч системаси қатлам конструкциясидан ва қатламлар пўлат листлари ва 
неопрен материалидан иборатдир.
Ушбу турдаги таянчлар неопрен материалининг эластиклик хусусиятлари 
туфайли сиқилишга, чўзилишга ва бурилишга юқори мустаҳкамликка эга 
бўладилар.
Францияда Ламбеск шаҳрида қурилган уч қаватли мактаб қурилишида 
(мактабнинг режадаги ўлчамлари 77,5Х30,5 м) ушбу турдаги сейсмик ҳимоя 
таянчларидан фойдаланилган. Конструктив нуқтаи назардан GAPEC сейсмик 
ҳимоялагичларга ўхшаш бўлган таянчлар Янги Зелландия мутахассислари 
томонидан ишлаб чиқилган бўлиб (116-в расм), таянч резина билан метал листлар 
қатламларидан иборатдир. Ушбу таянчлар қатор тўрт қаватли биноларда сейсмик 
ҳимоялагич сифатида ишлатилган.
Япониянинг Ятиё шаҳрида "Юнитика" фирмаси томонидан ушбу 
резинометал қатлами сейсмик ҳимоялагичли бино қурилиб, натуравий тажрибада 
синовдан ўтказилган. Ушбу бино ер устки конструкциялари ёрдамида олтита 
таянчга ҳамда иккита қўшимча амортизацияловчи қурилмага таянган бўлиб ушбу 
ҳимояловчи конструкциялар тизими 1983 йил 2 июлда содир бўлган кучли 
зилзила пайтида яхши самара берган. Ушбу зилзила жараёнида грунт тебраниш 
амплитудаси 20 см.га етганда ҳам бино ичида ҳеч қандай шикастланиш 
кузатилмаган.
Ушбу конструкцияни ишлаб чиққан Япония олимларининг фикрича, ушбу 
сейсмик ҳимоялагич таянчлари зилзила пайтида сейсмик тезланишни 3-5 марта 
пасайтираркан.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish