§2. 6. 3. Ер ости портлашларининг бино ва
иншоотларга сейсмик таъсири.
Маълумки, табиий тектоник зилзилалар пайтида бино ва иншоот
конструкцияларига таъсир қилувчи сейсмик куч қиймати тебранма ҳаракат
тезланишига боғлиқ (пропорционал) бўлади. Сейсмик куч қиймати Ньютон
қонунига кўра сейсмик тебранма ҳаракат тезланишининг элемент массаси
кўпайтмасига тенг бўлади.
5
,
1
3
3
)
(
20
=
R
Q
n
V
5
,
1
3
3
=
R
Q
N
K
V
231
Ер ости портлашларидан пайдо бўладиган сейсмик тебра- нишларда бино ёки
иншоотларда бўзилиш содир бўлиши учун сейсмик тебранишлардан конструкция
оладиган энергияси унинг деформацияси потенциал энергиясига тенглашиши ёки
бошқача айтганда, конструкция сейсмик тебранишлардан оладиган энергияси
унинг ички "запас" (захира) энергиясига тенглашиши лозим. Бу ҳолда ҳаракат
тезланиши айтарли қийматга эришмаслиги ҳам мумкин.
Кўпгина катта массали саноат портлашлари сейсмик таъсирини кузатиш
шуни кўрсатганки, сейсмик портлаш тўлқинлари таъсирида грунт тебранма
ҳаракати частотаси 60 сек
-1
, тезланиши 100 см/сек
2
ва тебраниш амплитудаси
0,27мм бўлганда бундай сейсмик таъсир кўпгина бино ва иншоотлар учун ҳеч
қандай хавф туғдирмайди.
АҚШ Тоғ бюроси кузатувлари натижаси хулосаларига кўра сейсмик-портлаш
тўлқинлари таъсиридан вужудга келувчи тебра- нишлар хавфсиз тезланишлар
қиймати 0,1g-1g атрофида бўлиб, хавфли тезланишлар қиймати эркин тушиш
тезланиш g нинг қийматидан катта бўлади. Бу ҳол ҳар қандай кучли тектоник
зилзилалар оқибатларини ўрганиш хулосаларига қарама-қаршидир.
Бундай шароит ер ости портлашларининг бино ва иншоотларга сейсмик
таъсири механизми ўзига хос томонларининг сейсмик таъсирини баҳолашда,
албатта, манашу жараёнларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш лозим
бўлади.
Ер ости портлашларида сейсмик -портлаш тўлқинларининг энг тўлиқ
характеристикаси бу энергетик характеристика бўлиб, ушбу параметрга сейсмик
тўлқинларнинг бир йўла бир неча параметри қўшилади. Энергиянинг асосий
параметри эса -бу ҳаракат тезлигидир.
Бундан ташқари ер ости портлашларининг сейсмик таъсирида бино ёки
иншоот конструкцияларидаги пайдо бўладиган кучланиш ва нисбий деформация
қиймати ҳам тебраниш тезлигига тўғри пропорционалдир. Шунинг учун,
тебранма ҳаракат тезлигини ер ости портлашларининг асосий характеристикаси
қилиб ишлатиш қулайлик туғдиради.
Ер ости портлашларининг сейсмик таъсирини ўрганиш шуни кўрсатадики,
бир хил конструктив ечимдаги бирдай грунт шароитида жойлашган бино ёки
иншоотларда сейсмик-портлаш тўлқинлари таъсиридан содир бўладиган
деформация ва бузилиш жараёни сейсмик тебраниш ҳаракати тезлиги маълум
қийматдан ошгандан сўнг содир бўлади. Юқорида айтганимиздек,
портлашларнинг сейсмик таъсирини баҳолаш мақсадида сейсмик шкала ишлаб
чиқилган бўлиб, ундаги сейсмик таъсир интенсивлиги (балларда) зилзила сейсмик
интенсивлигига мос келади.
Ер ости портлашларининг бино ва иншоотларга сейсмик таъсирини баҳолаш
муҳимдир. Ер ости портлашларининг бино ва иншоотларга сейсмик таъсири
интенсивлиги иншоот хусусий тебраниш даври ва грунт сейсмик тебраниш
даврининг иншоот ҳамда иншоот тебранма ҳаракат сўниш декременти хусусий
232
тебраниш даврига нисбатига ҳамда иншоот тебранма ҳаракат сўниш
декрементига боғлиқ бўлади.
Бино ёки иншоотнинг хусусий тебраниш даври Т
0
асосий параметрлардан
ҳисобланади ва у конструкция бикрлиги ва ундаги масса тақсимланишига ҳамда
заминнинг қайишқоқлигига боғлиқ бўлади. Бино ёки иншоот хусусий тебраниш
даври Т нинг асос грунти сейсмик тебраниш даври (Т
0
)га нисбати иншоот
сейсмик тебраниш интенсивлигини белгилайди. Агарда Т<<Т
0
шарт бажарилса, у
ҳолда бино ёки иншоотнинг фазодаги ҳолати қўзғалмасдан қолади. Асос грунти
сейсмик тебраниш даври Т қиймат жиҳатдан бино ёки иншоот хусусий тебраниш
даври Т га яқин бўлса, (яъни Т=Т
0
) ушбу системада резонанс ходисаси содир
бўлади. Резонанс ҳолатида бино ёки иншоот тебраниш амплитудаси грунт
амплитудасидан бир неча марта ортади.
Сейсмик-портлаш тўлқинларининг таъсир қилиши вақтининг жуда кичик
миқдорда ва юқори частотали характерда бўлиши баландлиги айтарли бўлган
қайишқоқ ишоотларга хавф туғдирмайди (тутун трубалари ва ш.к). Темир-бетон
ва метал конструкицияларнинг сейсмик-портлаш тўлқинлари таъсирига
устуворлиги энг юқори бўлади.
Ер ости портлашлари сейсмик таъсирида юқори частота характерли бўлгани
туфайли у кўпгина, масалан, фермалар анкерли боғланишлари, рамалар таянч
конструкциялари ва ш. к. учун хавф туғдиради.
Бундай ҳолларда конструкцияларда парчинмихли боғланишлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
233
20 -
жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |