Œзбекистон республикаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
101-
расм. Биноларда асосий технологик жараёнларни ва омборхоналарни биринчи 
пастки қаватга жойлаштириш орқали сейсмик таъсирни камайтириш.
в. бир қаватли бинода колонналарда кран ости балкаларида 
жойлаштириладиган кўприксимон кранларни полда рельсларда юришга 
мўлжалланган кран билан алмаштириш(102-расм);


199 
102-
расм. Кўприксимон кранларни полдагиси билан алмаштириш орқали сейсмик 
таъсирни камайтириш.
3. Зилзила пайтида бино конструкция ва элементларининг фазовий 
биргаликда ишлаш шароитини яратиш принципи.
Йирик панелли ва ҳажмий элементлардан завод шароитида тайёрланадиган 
бинолар конструкциялари биргаликда фазовий иш шароити яхши таъминланади. 
Горизонтал ва вертикал кесишувчи диафрагмалардан ташкил топган бундай 
конструктив схемали биноларнинг юк кўтарувчи элементлари фазовий бикрлиги 
ва устуворлиги яхши таъминланган бинолар ҳисобланади.
Каркас рамали биноларда каркаснинг ўзи фазовий ўзгармас система бўлиб, 
улар текис тақсимланган қадамли ҳамда бир хилдаги бикрликка эга бўлган 
рамалари билан характерлидир.
Каркас конструкциялар кўп марта статик ноаниқ система 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам алоҳида элементларда пластик 
шарнирлар ҳосил бўлишидан вужудга келадиган маҳаллий бузилишлар 
бутун система бузилишига олиб келмайди. Бу турдаги 
конструкцияларнинг юқори юк кўтариш қобилияти ҳам шундан келиб 
чиқади.
 
 
§.2.5.2. Сейсмик актив регионларда бинолар ҳажмий-режа ва 
шаҳарсозлик ечимларига қўйиладиган талаблар 
 
Маълумки, зилзилалар географияси шундай шаклланганки, республикамиз 
шаҳар аҳолисининг қарийб 85% ушбу сейсмик актив ҳудудларга жамланган. Бу 
ҳол шаҳарсозликка ўз навбатида қатъий талаблар қўяди. Сейсмик актив 


200 
ҳудудларда инсон ҳаётига хавф эътиборга олиниб, ушбу талабларни бажаришга 
қаратилган вазифалар конструктив ҳал этилиши лозим.
Шу ўринда бино конфигурациясининг (ҳажмий фазовий ўлчамларининг) 
сейсмик мустаҳкамликка қандай таъсир кўрсатишига қисқача тўхталиб ўтиш 
мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, бинонинг ҳажмий-фазовий ўлчамлари қанчалик катта бўлса, 
унинг характеристикалари ўзгариб боради: нархи ошиб боради, технологик 
жараёнлар сони(ҳажми) ортади, вазни ортади ва ҳ.к. Бино ўлчамлари қанчалик 
кичик бўлса, унинг вазни ва табиийки, зилзила пайтида вужудга келувчи 
инерцион кучлар қиймати шунча кичик бўлади. Бундан ташқари ушбу бинолар 
пролётларининг ўлчами бино поли юзасига нисбатан анча кичик бўлади ва 
бундай шароитда статик (динамик) кучлар бино фазовий тизимини ташкил 
қилувчи кўп сонли девор конструкцияларига тақсимланади.
Бино ҳажмий-фазовий ўлчамларининг ортиши унинг нархининг ортишидан 
ташқари, бино ҳажмий-режавий тизимини ташкил қилган конструкциялар иш 
шароитини мураккаблаштиради. Кўпгина зилзилалар оқибатини ўрганишда 
нисбатан кичик ҳажмий фазовий ўлчамларга эга бўлган бинолар кам 
шикастланганлиги маълум бўлган.
Бинонинг баландлиги ортиши билан унинг эркин(хусусий) тебраниш даври 
ҳам ортади. Одатда бино эркин тебраниш даврининг ўзгариши юқори ва пастки 
сатҳларда бино реакциясининг ва унга мос равишда зўриқишларнинг ўзгаришига 
олиб келади. Маълумки, зилзила доминант тебраниш даври ўчоқ атрофи геологик 
шароитига боғлиқ бўлиб, у 0,1--2 сек давом этади. Бино баландлигининг (мос 
равишда тебраниш даврининг ҳам) ортиши, уни зилзила доминант тебраниш 
давридан узоқлаштиради.
Бу дегани, муаммолар шу йўсинда бартараф қилинади дегани эмас. Кўпгина 
мутахассисларнинг фикрича, бинолар сейсмик мустаҳкамлиги нуқтаи назаридан 
улар қаватлар сони 15 қаватдан ошмагани мақсадга мувофиқ. (Бинолар 
баландлигининг ортиши билан зилзила пайтида унга таъсир қилувчи ағдарувчи 
зўриқишлар ҳам ортади) 
Бинонинг зилзила пайтидаги зилзилабардошлигига унинг горизонтал 
ҳажмий-фазовий ўлчамларининг ортиши салбий таъсир кўрсатади. Агарда 
бинонинг ўлчамлари катта бўлса, симметрик ва содда кўринишда бўлишидан 
қатъий назар, бино сейсмик тўлқин таъсирига яхлит бутун жисмдек қаршилик 
кўрсата олмайди. Шунинг учун ҳам меъёрий хужжатларда бинолар 
ўлчамларининг чегаравий қийматлари келтирилган.
Зилзилабардош бино конструкцияларини лойиҳалашда унинг геометрик 
ўлчамларидан кўра бино тизимида геометрик пропорцияга эътибор қаратиш 
муҳимроқдир. Бирор меъморий ечимга келишда бино узунлигининг энига 
нисбати аҳамиятлидир, узайтирилган шакл бинолар учун мақсадга мувофиқ эмас.


201 
Биноларнинг зилзила пайтидаги зилзилабардошлигини таъминлашда 
бинонинг конструктив ечими(режавий зичлиги) муҳим омил ҳисобланади.
Меъморчилик тарихидан маълумки, ўтмишда бино ва иншоотларнинг юк 
кўтариш негизини ташкил қилган элемент ва конструктциялар сони ва ўлчамлари 
бугунги бино ва иншоотларникидан айтарли даражада кўплиги билан 
характерланади. Вақт ўтиши билан конструктив ҳисоблаш услубиятининг 
такомиллашуви, бинолар юк кўтариш негизини ташкил қилган элементлар ўлчам-
лари ва улар сонини камайтиришга қаратилган эстетик талаблар даражаси ўлароқ 
бинолар юк кўтариш негизи ҳозирги ҳолатга етиб келди.
Кўпгина ҳолларда эстетик қабул қилиш зилзилабардош лойиҳалаш 
талабларига зид бўлиб қолади. Бинолар конструктив ечими ёки режа зичлиги 
деганда вертикал юк кўтарувчи элементлар: колонна, девор, бикрлик 
боғланишлари юзалари йиғиндисининг умумий пол майдонига нисбати билан 
ўлчанадиган катталик тушунилади. Бугунги замонавий қурилишда барча турдаги 
бинолар ичида каркас бинолар (колонналар металдан қилинган ҳолда) режавий 
зичлиги энг кам бўлган лойиҳалар ҳисобланади.
Бироқ, бино баландлигини технологик жиҳатдан чегаралашга олиб келадиган 
талаблар алоҳида эътиборга лойиқ бўлса, кейинги талаблардан бири 
шаҳарсозликда иморатлар зичлигининг айтарли даражада пасайишидир. Бу 
зилзила оқибатларини қисқа муддатда бартараф қилишга яхши имконият 
туғдиради.
Маълумки, янги шаҳарлар қуриш ва мавжудларини кенгайтириш, саноат 
корхоналари, бино ва коммуникациялар жойлаштиришга фақатгина фавқулодда 
ҳолларда ва кўрсатилган ерлардагина ер қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорига мувофиқ қурилиш амалга 
оширилиши мумкин. Бундай катта ҳажмдаги тадбирлар жуда катта маблағталаб 
бўлгани сабабли ушбу ҳудуд ишлаб чиқариш ва ижтимоий - иқтисодий жиҳатдан 
асосланган бўлиши билан бирга қатор талабларни қаноатлантириши 
лозим.Ҳарқандай территория танланар экан бунда маҳаллий, гидрогеологик, 
техник-иқтисодий, санитар-гигиеник ва шу каби кўрсаткичлар эътиборга 
олиниши лозим.
Шаҳарсозликда айниқса, климатик шароит, шамол йўналиши ҳисобга 
олиниши муҳимдир. Нормал шароитда шаҳар турар-жой зонаси саноат зонасига 
нисбатан шундай жойлашиши лозимки, саноат зонасидаги атмосферани заҳарлаш 
эхтимоли бўлган заҳарли газларнинг турар-жой зонасига йўналишга шамол 
йўналиши мос келмаслиги лозим. Сейсмик актив ҳудудларда зилзила оқибатлари 
саноат иншоотлари шикастланиши натижасида атроф-муҳитнинг заҳарланиши 
шароитини вужудга келтириши хавфининг олдини олишда шамолнинг эсиш 
йўналиши ўта муҳим омиллардан биридир.
Муҳим омиллардан яна бири релъефдир.


202 
Зилзила пайтида бино ва иншоотларга бўладиган сейсмик таъсир эффекти 
майдон табиий жойнинг релъефига боғлиқ бўлиб, бу омилни ҳисобга олишнинг 
шаҳарсозликдаги ўрни беқиёсдир. Табиий релъеф қиялиги ошганда релъеф 
мураккаблашгани сейсмик таъсир интенсивлигининг ортишига ҳамда зилзила 
пайтида сув тошқинлари: водопровод, канализация шикастланиши сабабли 
майдонларнинг батқоқланишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши 
мумкин.
Қурилиш учун жой танлашда энг асосий омиллардан бири жойнинг инженер-
геологик шароитидир. Майдон инженер-геологик шароити билан зилзила пайтида 
сейсмик таъсир интенсивлиги орасидаги боғлиқликка юқорида батафсил 
тўхталгандик. Маълумки, шаҳар ва микрорайонлар турар-жой зоналарини жой-
лаштиришда ландшафт архитектураси усулларидан фойдаланиш самараси, ушбу 
ҳудудларни лойиҳалашда санитария-гигиеник талабларни ҳартомонлама ҳисобга 
олиш даражасига боғлиқ бўлади. Айниқса иморат солиш орқали шамол режимини 
бошқариш ёки шамол гулига кўра биноларни жойлаштириш масаланинг муҳим 
томони ҳисобланади. Бу ҳол айниқса зилзила содир бўлгандан кейин, ушбу 
ҳудудда бино ва иншоотларни қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш 
босқичида муҳимдир. Катта саноат туманларида химиявий комбинатлар, ва 
бошқа ишлаб чиқариш технологиясида аварияси атроф-муҳитга заҳарли таъсир 
қилувчи моддалар қатнашадиган ишлаб чиқариш корхоналарининг зилзила 
оқибатида шикастланиши ёки бузилиши натижасида атроф-муҳитга ва айниқса, 
инсонларга катта талофат етиши мумкин. Бундай нохуш ҳолат содир бўлмаслиги 
учун аҳоли турар-жой зоналарини саноат туманларига нисбатан жойлаштиришда 
юқорида айтилган санитария-гигиеник талабларнинг бекаму-кўст бажарилишига 
эришмоқ лозим. Айниқса, табиий релъефга бино ва иншоотларни тўғри 
жойлаштиришдан ташқари шамол эсиш йўналиши (шамол гули)ни тўғри танлаш, 
лозим бўлса шамол йўналишини ўзгартириш ва ҳаво заҳарланишини нейтраллаш 
чораларини кўриш, зилзиладан кейинги биноларни тиклаш даврида айниқса 
муҳимдир.
Турар-жой туманларида биноларни лойиҳалаш босқичида инсоляция 
даражаси махсус санитария меъёрлари билан белгиланади. Ушбу ҳудудларда 
турар-жой территориялари кўкаламзорлаштирилиши фақатгина инсоляциянинг 
меъёрий давомийлигини ҳисобга олмасдан, балки атроф-муҳитнинг меъёрдан 
ортиқ исиб кетмаслигини, яъни радиация нуридан иссиқлик кучининг 
камайтирилишини ҳисобга олиш лозим. Айниқса, бу ҳол йилнинг иссиқ кунлари 
зилзила содир бўлганда ушбу турар-жой ҳудудидаги бактериалогик ҳолатга 
биринчи даражали таъсир кўрсатади.
Умуман олганда турар-жой ҳудудларини лойиҳалашда яшаш ва ишлаш 
шароитини яхшилашга эътибор қаратилиши ва бу борада шаҳарсозликнинг ҳимоя 
тадбирларидан фойдаланиши ҳамда зилзила содир бўлган шароитда атроф-муҳит 
санитария-гигиеник ҳолатига комплекс ёндашишни тақозо этади.


203 
Кўп зилзилалар оқибатлари, зилзилаларнинг энг яқин "йўлдоши" кучли 
ёнғинлар эканини кўрсатди. Зилзила пайтида ёнғиннинг зарарини 
камайтиришнинг 
асосий 
омили 
шаҳарсозликнинг 
ўйланиб 
махсус 
чора(усул)ларидан фойдаланишдир. Инженерлик сейсмологияси ва антисейсмик 
қурилиш соҳаси мутахассисларини зилзила оқибатларини бартараф қилиш 
босқичида эмас, балки, региондаги қурилиш бош режаларини тузиш босқичида 
уларни ушбу жараёнга жалб қилиш мақсадга мувофикдир.
Саноат корхоналари, шаҳар ва аҳоли турар-жой посёлкалари бош режалари, 
албатта сейсмик районлаштириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб 
чиқилиши лозим. Айниқса 8 ва 9 балли сейсмик актив регионларда йирик шаҳар 
ва ривожланаётган саноат зоналари бош режалари тузилганда сейсмик микрора-
йонлаштириш натижалари албатта ҳисобга олиниши шарт.
Одатда (меъёрий хужжатларда ҳам келтирилган) сейсмик активлиги 9балл ва 
ундан юқори бўлган майдонларда бино ва иншоотлар қурилиши тавсия 
қилинмайди. Агарда шу зонада муҳим халқ хўжалик объектлари қурилиши 
зарурият туғилса, Республика "Давархитекқурилиш" қўмитаси ва бошқа хукумат 
органлари рухсати билан қурилиш олиб борилиши мумкин. Сейсмик активлиги 9 
балл бўлган регионларда маҳаллий ашё ресурсларини қайта ишлаш, аҳолига 
хизмат, регион учун зарур янги илмий тадқиқот ва лойиҳалаш институтлари, олий 
ва ўрта махсус ўқув юртларидан бошқа турдаги қурилиш объектларини чеклаш 
тавсия қилинади. Бу турдаги объектлар қурилишига, техник-иқтисодий жиҳатдан 
мақсадга мувофиклиги асосланган тақдирда, рухсат берилади.
Шаҳардаги 8-9 балли сейсмик актив зоналардаги йирик массивлар албатта 
транспорт магистраллари ёки яшил зоналар билан ажратилиши лозим. Бу зоналар, 
зилзила пайтида юзага келадиган ёнғин тарқалишининг олдини олади ва бу ҳолат 
аҳолини тезда талофатсиз эвакуация қилиш имконини яратади. Агарда 
эпицентрал зона шаҳар ичида жойлашиш эҳтимоли бўлса, у ҳолда албатта яшил 
зона жойлашмоғи шарт.
Одамлар кўп тўпланадиган жамоат марказлари ва жамоат бинолари, спорт 
иншоотлари, касалхона ҳамда мактаб ва бошқа болалар муассасалари сейсмик 
нуқтаи назардан қулай зонада жойлаштирилиши лозим. 9 балл сейсмик активлик 
зоналаридаги жамоат овқатланиш муассасалари ва озиқ-овқат билан савдо қи-
лувчи марказлар одатда алоҳида турувчи паст қаватли биноларда 
жойлаштирилади.
Сейсмик нуқтаи назардан ноқулай зонада ҳамда грунт шароити ёмон ва ер 
ости сувлари сатҳи ер сиртига яқин жойлашган территорияларда шундай бино ва 
иншоотлар жойлаштирилиши лозимки, бундай бино ва иншоотларнинг бузилиши 
(
қулаши) одамлар ҳаётига хавф солмаслиги, қимматбаҳо ускуналар бузилиши, 
технологик жараёнлар тўхтаб қолиши ва авария сабабли экология бузилишига 
сабабчи бўлмаслиги керак. Саноат корхоналари бош режасини ишлаб чиқишда 
портлаш хавфи бўлган технологик жараёнли бинолар, авария натижасида ишлаб 


204 
чиқаришда қатнашувчи ходимлар ҳаётига хавф туғилса ҳамда атом элект-
рстанциялари учун сейсмик нуқтаи назардан ўта даражада қулай шароит 
танланиши лозим.
Турар-жой, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари 
ўлчамларининг чегаравий қийматлари ҚМҚ 2. 01. 03. 96. да келтирилган.
Сейсмик активлиги юқори бўлган, грунт шароити ва ер ости сувлари сатҳи ер 
сиртига яқин ҳудудларда саноат корхоналарини лойиҳалашда горизонтал схемали 
технологик жараён қабул қилиниши тавсия этилади.
Зилзила оқибатлари тугатиладиган даврда ишлаб туриши зарур бўлган бино 
ва иншоотлар (энергия ва сув таъминоти системалари, ўт ўчириш деполари, алоқа 
пунктлари), йирик саноат комплекслари, бир вақтда кўп одам тўпланадиган спорт 
иншоотлари ва шу каби бинолар бош режаларини ишлаб чиқишда бош режага 
қўйиладиган климатологик ва сейсмик нуқтаи назардан кулай зонада бўлишидан
ташқари биноларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувига алоҳида аҳамият 
қаратилиши лозим. Ушбу бино ва иншоотлар жойлашган территория зилзила 
пайтида сув иншоотларининг бузилишидан сув босиш хавфи бўлган зонадан 
ташқарида бўлиши лозим. Агарда ушбу талаб бажарилмаса, махсус ҳимоя 
гидротехник иншооти қурилиши талаб қилинади.
Бундай шароитда бош режада бино ва иншоотлар (аҳоли) зичлиги 
чегараланиши мақсадга мувофикдир.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish