Œзбекистон республикаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
 
 
 
§2. 5. 4. Каркас бинолар.


214 
Юк кўтарувчи негизи каркас бинолар қурилишда кенг тарқалган бўлиб, 
кўпгина саноат ва жамоат бинолари ҳамда кўп қаватли биноларда бу турдаги 
конструкциялардан фойдаланиш яхши самара бермоқда.
Кучли зилзила оқибатларини ўрганиш, бундай ҳажмий-режавий ечимли 
биноларнинг етарли сейсмик мустаҳкамликка эга эканини кўрсатди. Каркас бино 
сейсмик мустаҳкамлиги алоҳида элементларнинг мустаҳкам боғланишлари 
орқали фазовий конструкция тизимини ташкил қилиш билан таъминланади.
Каркас биноларнинг афзалликлари планетамизнинг турли бурчакларида 
қурилиш ва эксплуатация қилиш жараёнида намоён бўлди. Айниқса, 
планетамизнинг барча сейсмик актив зоналарида содир бўлган зилзилалар 
синовидан бу турдаги бинолар муваффакиятли ўтдилар.
Маълумки, сейсмик актив регионларда бир қаватли ва кўп қаватли бинолар 
темир-бетон ҳамда метал каркаслардан қилинади.
Рама системали биноларда зилзила пайтида горизонтал кучларни каркаслар 
қабул қилади, аммо режадаги ўлчамлари катта бўлмай баландлиги анча юқори 
бўлган бинолар юқори даражадаги деформацияланиш хусусияти билан 
характерланади.
Бундай бинолар учун баландлиги бўйича горизонтал кучлардан пайдо 
бўладиган эгувчи моментларнинг баландлик бўйлаб нотекис тарқалиши 
характерлидир. Бу ҳол каркасни йиғма темир-бетондан қилишда унификация 
(бирхиллаштириш) масалаларини қийинлаштиради.
Вертикал бикрлик диафрагмали рама тизимли биноларда асосий горизонтал 
кучлар ёпма дисклар орқали вертикал бикрлик элементларига узатилади, 
горизонтал кучларнинг маълум қисми каркас конструкцияси орқали қабул 
қилинади. Бундай тизимнинг қўлланилиши горизонтал кучлардан рама эле-
ментларида пайдо бўладиган эгувчи моментлар камайишига олиб келади ва улар 
рама элементлари орасида тенг тақсимланади.
Вертикал бикрлик диафрагмали рама, тизим каркасларини 16 ва ундан 
баланд қаватли биноларда ишлатиш тавсия қилинади.
Сейсмик актив ҳудудлардаги кўп қаватли саноат биноларининг темир-бетон 
каркаслари юк кўтарувчи қилиб ишланади. Улар бўйлама ва кўндаланг 
рамалардан ҳамда кўпинча шарнирсиз боғланишлар кўринишда одатда йиғма 
колонна ва кўндаланг ригеллардан ташкил топади. Бир қаватли ишлаб чиқариш 
биноларда юқоридаги боғланишлар шарнирли ва қаттиқ боғланишлар шаклида 
қилинади.
Биноларда диафрагмалар горизонтал кучларни қабул қилишга мўлжалланади 
ҳамда улар режада симметрик ва текис тақсимланган, кўндаланг диафрагмалар 
эса имконият даражасида бутун эни бўйлаб ишланади. Бу диафрагмалар бинога 
бутун баландлик бўйлаб қўйилади. Бикрлик диафрагмалари сифатида зинапоя 
клеткалари ёки лифт шахталари ишлатилганда проёмлар режада симметрик ҳолда 
жойлашиши таъминланиши лозим.


215 
Сейсмик актив ҳудудларда темир-бетон каркасли бинолар тикланиши 
жараёнига кўра: йиғма, монолит ва йиғма-монолит турларга ажратилади. Бу 
турдаги конструкциялар ҳарбирининг ўзига хос устунликлари (афзалликлари) 
ҳамда камчиликлари мавжуд бўлиб, уларга "Архитектура", "Қурилиш жараёнлари 
технологияси" ва бошқа курсларида батафсил тўхтатилиб ўтилади. Булардан 
ташқари каркаслар тайёрланадиган материалларига кўра темир-бетон ва метал 
каркасларга ажратилади.Метал каркаслар масъулияти юқори бўлган биноларда 
ишлатилади.
Кўпкаватли рама конструкцияли каркасларда ва бирқаватли каркас бинолар 8 
ва 9 балли активликдаги ҳудудларда лойиҳаланганда туташган жойлари 
зўриқишлар кам жойларда бўлиши таъминланиши керак.
Сейсмик актив ҳудудларда қўлланиладиган конструктив схемалар (йиғма 
каркас) қуйидаги 107-расмда келтирилган.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish