Œзбекистон республикаси


- расм. Ёғоч устунларнинг балка остки элементига



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

97-
расм. Ёғоч устунларнинг балка остки элементига
махкамланиши схемаси.
Меъмор ва қурувчилар анъанавий меъморчиликдан чиқмаганидек, ҳар бир 
меъмор устозларининг усулларини муайян даражада ривожлантирган. Шунинг 
учун яратилган меъморчилик асарларида уларнинг услуби ва бадиий ғоялари 
бирлиги намоён бўлган.
5-
БОБ. СЕЙСМИК МУСТАҲКАМ
БИНОЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ.
 
§2. 5. 1. Сейсмик мустаҳкам биноларни
лойиҳалашнинг умумий қоидалари 
 


194 
Қурилиш меъёр ва қоидаларига (ҚМҚ) асосан сейсмик мустаҳкам 
иншоотларни лойиҳалаш қуйидаги кетма-кетликда олиб борилади.
1. Лойиҳаланаётган объект қурилажак участкаси ҳисобий сейсмиклиги 
аниқланади; 
2. Иншоотнинг горизонтал йўналишдаги кучларни эффектив қабул қиладиган 
конструктив схемаси ҳамда ҳажмий-режавий ечими қабул қилинади.
3. Конструкциялар асосий ва қўшимча кучлар таъсирига ҳисобланади ҳамда 
улар кесими танланади.
4. Мос равишда иншоот ҳисоблаш схемаси қабул қилинади, унинг динамик 
характеристикалари аниқланади. Иншоот илгариланма ва содир бўлиши мумкин 
бўлган бурамали тебранма ҳаракатини белгиловчи динамик хусусиятлари анализ 
қилинади.
5. Иншоотга ҳамда унинг алоҳида элементларига таъсир қилувчи ҳисобий 
сейсмик куч ҳисобланади.
6. Конструкцияларда сейсмик зўриқишларнинг ҳисобий қиймати аниқланади.
7. Конструкция ва элементларнинг асосий ва сейсмик кучлар (энг ёмон 
вариантда) таъсиридаги юк кўтариш қобилияти текширилади.
Кўпчилик бино ва иншоотлар учун асосий хавф горизонтал йўналувчи 
сейсмик куч томонидан бўлади. Шунинг учун, бино ёки иншоотнинг ҳар бир 
конструкция ва элементи горизонтал сейсмик куч таъсирига ҳисобланиши лозим. 
9 балдан юқори сейсмик актив регионларда бино ва иншоотлар қурилиши тавсия 
қилинмайди. Шундай экан, меъёрлар асосий масаласи сейсмик активлиги 7, 8 ва 9 
балл бўлган регионларда объектларни лойиҳалашдан иборат. 6 балл сейсмик 
актив регионларда қуриладиган (объектлар) бино ва иншоотларни сейсмик куч 
таъсирига ҳисоблаш талаб қилинмайди. Лекин 6 балл сейсмик актив регионларда 
қуриладиган бино ва иншоотлар умумий режавий ва конструктив ечимлари 
зилзилабардошлик талабларига мос келадиган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, зилзила пайтида бино ёки иншоотлар горизонтал ва вертикал 
йўналган сейсмик куч таъсирига дуч келадилар. Агарда иншоот режавий ечимда 
носимметрик равишда қабул қилинса, яъни унинг масса ва бикрлик марказлари 
ўзаро мос келмаса бундай иншоотга буровчи момент ҳам таъсир қилади.
Юқорида айтилганидек, тажрибалар кўпчилик бино ва иншоотлар учун 
асосий хавф горизонтал йўналувчи сейсмик куч томонидан бўлишини кўрсатади 
ва бино ёки иншоотнинг ҳар бир конструкция ва элементи горизонтал сейсмик 
куч таъсирига ҳисобланиши лозим. Бу ҳолда сейсмик куч ўзаро перпендикуляр 
икки йўналишда, энг катта ва энг кичик бикрлик текисликларида таъсир қилади 
деб қаралади.
Сейсмик кучнинг вертикал таъсир этувчиси конструкциялар оддий зўриқиш-
деформацияланиш ҳолатини фақат қиймат жиҳатдан ўзгартиради. Шунинг учун 
ҳам кўп ҳолларда чўзилишга яхши ишловчи вертикал элементларни марказий 
(ёки кичкина эксцентрицитетли) сиқилган шароитида, пролети 24м.дан ошмаган 


195 
балкалар системаларини мустаҳкамликка ҳисоблашда вертикал сейсмик кучлар 
таъсири ҳисобга олинмайди. Маълумки, сейсмик актив регионларда қурилажак 
бино ва иншоотларни лойиҳалаш босқичида алоҳида эътибор конструктив ечим, 
ҳисоб схемаси, қурилиш материали хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари сейсмик мустаҳкам биноларни лойиҳалашда қуйидаги 
асосий принципларга амал қилиш лозим: 
1. Биноларнинг режадаги кўринишида симметрик ҳамда масса ва 
бикрликларнинг бир текисда тақсимланиши орқали эришиш мумкин бўлган 
сейсмик кучларнинг текис тақсимланиши принципи.
Бино шакли(формаси) иложи борича содда ва мўъжаз бўлиши керак. Зилзила 
оқибатларини ўрганиш натижалари режада айлана ёки квадрат, квадрат шаклига 
яқин тўғри тўртбурчак, яъни томонларининг ўлчамлари унча фарқ қилмайдиган 
ҳамда бўртиб чиқадиган қисмлари бўлмаган тўғри тўртбурчак бинолар энг кам 
шикастланганлигини кўрсатди. Бундай биноларнинг деворлари ва бошқа 
конструктив элементлари турли йўналишларда ўзаро тенг ёки бири-бирига яқин 
бикрликка эга бўлиши туфайли горизонтал сейсмик кучнинг барча йўналишдаги 
таъсирига бундай бинолар тенг қаршилик кўрсатади(98-расм). 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish