Œзбекистон республикаси


Зилзила вақтида нима қилиш керак



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

Зилзила вақтида нима қилиш керак. 
Зилзила бўлган ернинг сезиларли тебраниши нисбатан жуда кам вақт (бир 
неча секунд), кўпи билан бир минутгача (кучли зилзила бўлганда) давом этади. Бу 
тебранишлар кўнгилсиз бўлиб, одамларда қўрқув уйғотади. Бундай шароитда 
одам ўзини тута билиши, ўзини қўлга олиб, хотиржамликни сақлашга ҳаракат 
қилиши керак. Агар онгли равишда тинч, хотиржамлик билан ҳаракат қилинса, 
эсон-омон зиён кўрмасдан қолишлиги учун умид ортади. Ернинг ёки иморатнинг 
тебранаётганлиги сезилган тақдирда дарҳол уй жихозлари, улардан нарсаларнинг 
қулаши, ағдарилиши, синиб учиб тушиши мумкинлиги ва бунинг натижасида 
ҳалокат юз беришини эсда тутган ҳолда, эхтиёткорлик чораларини кўриш лозим. 
Бунинг учун столлар, краватларнинг тагига беркинишдан хижолат тортмаслик 
керак, бундай қилмаганлар, кўпинча синиб, ағдарилиб тушаётган буюмлар, шип 
ва девор бўлакларини қурбони бўлишлари мумкин.
Ер қимирлаганда қуйидаги амалларни бажаришни тавсия этамиз: 
1. 
Тинч турмоқ, бошқа одамларни тинч ҳолатини бузилишига сабаб 
бўладиган ҳаракатларни қилмаслик, масалан, бақирмаслик, югуриб юрмаслик.
2. 
Уй ичкарисида бўлган тақдирда, дарҳол хавфсиз жойга туриб олиш керак. 
Масалан, стол ва краватлар тагига кириб олиш мумкин. Хонанинг ички эшиклари 
орасига, ички бурчакларига туриб турилади. Ер қимирлаганда кўпинча ташқи 
деворлар қулашини ёддан чиқармаслик керак. Дераза ойналари, иситгичлар ва 
оғир буюмлардан нарироқда турган маъқул, чунки улар қулаши ёки силжиши 
мумкин (масалан, музлатгичлар ёки саноат ускуналари). Мактабларда ўқувчилар 
ваҳима ва саросимага тушиб қолгудай бўлсалар, ўқитувчилар уларни 
тинчлантиришлари лозим, улардан бир хиллари парта ва столлар тагига 
беркинишса, бунга қаршилик қилмаслик керак. 17 май 1976 йилдаги 9 баллик 


255 
Газли зилзиласи бўлиб турган жараёнда бир гуруҳ мактаб ўқувчилари чиқишга 
улгура олмай қолиб асосий юк тушаётган деворлар бурчагига беркинишган ва 
ўзларини ўлимдан сақлаб қолишган, чунки бу зилзилада мактаб биносини ташқи 
деворлари қулаган ва томлари босиб қолган эди.
3.
Ташқарига шошилиб чиқмаслик керак. Ташқи деворлар бўйлаб 
тушаётган синиқ парча ва бўлаклар жиддий хавфга эгадир. Зилзила бошланаётган 
вақтда қаерда турилган бўлса, ертебраниши тамом бўлгунга қадар шу ерда туриш 
керак, тебраниш тугагандан кейингина хавфсизрок жойга ўтиш лозим 
4.
Кўп қаватли уйларнинг ичкарисида бўлган тақдирда лифт ва зиналарга 
шошилмаслик керак. Чиқиш жойларида саросимага тушган одамлар сони кўпайиб 
боради, лифтлар ишламай қолади. Бундан ташқари тажриба шуни кўрсатадики, 
кўпинча зиналар зилзила бўлаётганда қулаб тушади. Лифтлар эса тўхтаб қолади, 
агар шу вақтда лифт ичида бўлинса, зилзила тўхтамагунча ундан чиқмаслик, 
чиқилгандан кейин эса жуда эхтиёткорлик билан иш тутиш керак.
5.
Электр қуввати тўхтаб қолса, ёнғин чиққанлиги ҳақидаги сигнал 
эшитилса, қўриқлаш ёки ёнғинни ўчириш сигналлари ишлаб кетса, 
ажабланмаслик керак. Синаётган ойналарнинг жаранггини, дарс кетаётган 
деворларнинг қирсиллашининг ва учиб тушаётган буюмларнинг овозини 
эшитишга тайёр бўлиш ва қўрқмаслик керак. Кўп ҳолларда кечалари зилзила 
бошланиши билан электр энергиясини узатиш тўхтаб қолади, бундай ҳолларда, 
айниқса баланд уйларда истиқомат қилувчилар қўрқмасдан илгари мўлжаллаб 
қўйилган хавфсиз жойларга (асосий юк тушаётган деворларда ўрнатилган 
эшиклар оралиқида) тезда бориб туриб олишлари, ташқарига чиқмасликлари 
маъқул.
6.
Агар зилзила жараёнида кўчаларда бўлиб қолинса, дарҳол кўчанинг 
ўртасига, майдонларга, ялангликларга - иморат ва иншоотлардан, симёғоч ва 
электр симлари ўтган жойлардан узоқроққа бориб туриш керак.
7.
Агар мустаҳкам қурилмаган бир ёки икки қаватли ғиштли уйларнинг 
ичкарисида бўлинган тақдирда, тезроқ ташқарига чиқиб кетишлик, уйнинг ичида 
қолингандан кўра хавфсизрок бўлади. Фақат юқорида учиб тушаётган 
бўлаклардан ва бошқа хавфли буюмлардан эхтиёт бўлиб тезроқ чиқиб кетиш 
маъқул. Иложи бўлса, иситгич ускуналари ва газ! хусусий уйларда ёниб турган 
печкалардаги оловни ўчириб чиқиб кетилса яна ҳам яхшироқ бўлади.
8.
Зарурият бўлмаса дераза ойналардан сакрамаслик даркор, уй бутунлай 
сақланиб қолган тақдирда ҳам, жарохатланиш мумкин.
9.
Зилзила содир бўлаётганда баланд қаватли иморат ёнидаги йўлакда 
бўлинса, унда дарҳол кўча эшик йўлагига ёки иморатдан анча нарига-очиқ жойга 
кетиш лозим. Бу билан қулаб тушаётган иморатлар ва уларнинг бўлакларининг 
шикастдан сақланилади.
10. 
Корхона ва идораларда ҳамма ишлар тезда тўхтатилиб, ишчи ва 
хизматчилар ҳавфсиз жойларга бориб туришлари лозим. Зилзила жараёнида 


256 
электр энергиясини ўчирилиб, машина ва ускуналарни иши тезда тўхталиши 
зарур. Бунинг натижасида сув, пар, кислород ва ҳаво босимларини пасайтиради ва 
қўшимча содир бўлиш мумкин бўлган ҳалокатлардан сақлайди.
11. 
Агар ҳаракатдаги автомобилда автобус, троллейбус, трамвайда 
бўлинса, уни баланд иморатлар ва кўприклардан нарироқда тўхтатиб, силкиниш 
тамом бўлгунча қадар улардан чиқмасдан ўтириб туриш керак. Ҳаракатдаги ва 
тўхтаб турган метро поездларида электр энергияси одатда зилзила пайтида ўз-
ўзидан ўчади ва қоронғилик пайдо бўлади. Шундай пайтларда саросимага 
тушмасдан тинч туриш ва бошқаларни тинчлантириш керак. Поезд 
бошқарувчисининг гапларини эътибор билан эшитиб, унга ҳамма амал қилиши 
зарур.
12. 
Ер силкинишлари қайтарилади, бунга ҳайрон қолмаслик керак. 
Биринчи ларзадан кейин, одатда, тиниш бўлади, кейин тезликда қайтарилади. Бу 
ходиса бир зилзиланинг ўзида ҳар хил тўлқинлар тарқалишига боғлиқ. Бундан 
ташқари афтершок ҳодисаси содир бўлиши мумкин, яъни, асосий ларзадан кейин, 
янги тепки афтершок бўлади. Афтершоклар асосийларидан бир неча кунлардан 
кейин содир бўлиши мумкин. Афтершоклар асосий зарбадан кучсизланган иморат 
ва иншоотларга шикаст келтиради. Айрим вақтларда афтершоклар асосий 
ларзадан кучлироқ бўлган вақтлари ҳам бўлган.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish