Уюмлар тагида қолган одамлар нималар қилиши керак.
Аввало одам ўзини қўлга олиб, бемалол шароитни ўрганиши керак. Агар
керак бўлса, у ўзига биринчи ёрдамни қилиши лозим, қон оқишини тўхтатиш ва
боғлаб қўйиш керак. Кейин атрофдаги бошқа одамларга ёрдамлашиши ва уларни
тинчлантиришга ҳаракат қилиши керак. Уюмнинг тагида қолганлар ташқаридаги
одамлар билан товуш чиқариш ёки тақиллатиш йўли орқали боғланишга уринмоқ
лозим. Ёрдам, албатта, келишини ва уни кутиш кераклигини унутмаслик керак.
258
Куч қувватни тежаб яшовчанликни сувсиз, овқатсиз 15 кун ва ундан ҳам ортиқ
узайтириш мумкинлигини эсдан чиқармаслик лозим. Спитакдаги зилзиласидан
сўнг 16 кундан кейин бир гурух инсонлар ер тўлада тирик қолганликлари маълум
бўлди.
Атрофдаги одамлар уюм тагида қолганларга
қандай ёрдам бериши керак.
Атроф шароитини синчиклаб ўрганиш, фикрлаш қобилияти мустаҳкам
бўлган одамларни топиш, улар билан бирлашиб, дарҳол қидирув-қутқариш
ишларини бошлаб юбориш керак. Жабрланганлар билан боғланиш зарур. Хабар
белгиси-жавоби олингандан кейин жафо кўрган одамлар билан вақти-вақти билан
дукуллатиб гаплашиш усулини топиб боғланиш, иложи топилса, уларни ҳаво, сув
ва дори-дармонлар билан таъминлаш зарур. Одамларни уюм тагидан чиқариб
олиш учун уст томонидан ёки ёнидан очилади, ёки қўшни хонадан девор тешилиб
йўл қидирилади. Жабрланганларни қутқараётганда вазиятга қараб, кўп меҳнат
талаб қилмайдиган усулларни қўллаш, жафокашларни ва ўзини хавфсизлигини
ҳимоя қилган ҳолда ҳаракат қилиш лозим.
Қатор ҳолларда уюмларни очиш мақсадга мувофиқ бўлмайди, яхшиси
девордан дарча ёки туйнук йўллари очиш керак.
Ўтиш йўлларини жихозлашни тўғри ташкил қилиш керак. Бунинг учун яхши
ва кенг жой танлаш лозим, чунки ҳар хил ҳажмдаги ҳарсанглар уюлган жой
бўлаклардан топилса, ҳарсанглар йиқилиши думалаш, силжиш оқибатида ўтиш
йўллари бекилиб қолади.
Ўтиш жойларини маҳкамлашда тўсинлар ва тирговичлардан фойдаланиш
алоҳида аҳамиятга эга.
Ўтиш жойларини бузилишига ер силкинишининг такрорланиши сабаби
бўлиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик керак. Жафо кўрганларга яқинлашган
сари ўтиш йўлларида учрайдиган ва уларни озод қилишда тўсқинлик қиладиган
ҳар хил катталикдаги вайрона бўлакларини олиб ташланади. Ишни, аввало катта
бўлакларни олиб ташлашдан бошлаш маъқул. Жабрланувчини озод қилишда
аввало унинг бошини, кейин танасининг юқори қисмини ва сўнг оёқлари озод
қилинади. Озод қилинган жабрланганларнинг оёқ-қўллари эзилган қисмларнинг
юқорироқ жойларидан сиқиб, боғлаб қўйиш керак.
Қуйишдан ва заҳарланишдан сақланмоқ учун ёнаётган ёки тутаётган
буюмларни буюмдан ажратиб ўчириш керак.
Жабрланганларга
биринчи
тиббий
ёрдам
кўрсатинг.
Махсус
қутқарувчиларнинг келишини албатта кутинг, уларга ўз кўрганларингизни
батафсил айтиб беринг ва уларни қизиқтирувчи барча саволларга жавоб беринг.
259
Фалокатга учраган одамларнинг ҳаёти сизнинг тинчлик ва усталик билан
қиладиган ҳаракатларингизга боғлиқ эканлигини ёдда тутинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |