Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти мухандислик курилиш инфраструктураси факултети



Download 1 Mb.
bet12/15
Sana22.02.2022
Hajmi1 Mb.
#114813
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1-mustaqil ish

Арматуралар синфланиши
Иссиқ ҳолда чиғирланган стерженли арматура асосий механик характеристика­сига кўра олти синфга бўлинади ва шартли равишда қуйидагича белгиланади: A–I (А240), A–II (А300), A–III (А400), A–IV (А600), A–V (А800), A–VI (1000).
Термик ишлов берилган стерженли арматуралар қуйидаги тўрт синфга бўлинади ва қўшимча равишда «т» индекси билан белгиланади: Aт–III (Ат400), Aт–IV (Ат600), Aт–V (Ат800), Aт–VI (Ат1000). Қўшимча «С» ҳарфи билан белгиланган араматуралар учма–уч пайвандланиши мумкин. «К» ҳарфи билан белгиланган арматуралар коррозияга чидам­ли ҳисобланади. Мисол учун, Aт–IIIС (Ат400С), Aт–VI К(Ат1000К).
Мустаҳкамлиги чўзиш йўли билан оширилган арматур қўшимча равишда «в» индекс билан белгиланади, яни АIIIв.
Арматуранинг ҳар бир синфига механик характеристикаси бир хил бўлган, лекин кимёвий таркиби ҳар хил бўлган арматурали пўлат маркаси мос бўлади. Пўлат маркаси­нинг белгисида углероднинг миқдори ва лигерловчи қўшимчаларнинг мавжудлиги кўр­сатилади. Масалан, 25Г2С маркада биринчи рақам пўлат таркибида углероднинг миқдо­ри (0,25 %), Г–ҳарфи марганец мавжудлиги, 2 –рақами маганецнинг миқдори % ҳисоби­да, С –ҳарфи пўлат таркибида кремний борлигини билдиради.
Бошқа кимёвий элементларнинг мавжудлиги қўйидагича кўрсатилади: Х ҳарфи – хром, Т – титан, Ц – цирконий.
A–I, A–II, A–III синфли арматуралар учун физикавий оқувчанлик чегараси МПа га тенг. A–IV, A–V, A–VI синфли юқори лигерланган ва термик ишлов берилган арматуралар учун эса шартли оқувчанлик чегараси МПа  га тенг.
Узилишдан кейинги чўзилиш деформациясининг нисбий миқдори арматура син­фига боғлиқ. A–II, A–III синфли арматуралар катта миқдордаги нисбий чузилиш деформа­циясига эга. Бу синфли арматуралар учун нисбий чузилиш деформацияси  ташкил этади. A–IV, A–V, A–VI синфли арматуралар ва термик ишлов берилган ҳамма синфдаги арматуралар унча катта бўлмаган нисбий чўзилиш деформация­ларга эга.
Стерженли арматураларнинг эластиклик модули Es мустаҳкамликнинг ошиши билан бир қанча камаяди ва A–I, A–II синфли арматуралар учун 2,1105 МПа ни ташкил қилади: A–III, A–IVС синфли арматуралар учун 2,105 МПа ва A–V, A–VI синфли арматуралар ҳамда термик мустаҳкамлиги оширилган арматуралар учун 1.9105 МПа ташкил этади.
Диаметри 3–8 мм бўлган сим шаклидаги арматурани икки синфга бўлиш мумкин: Вр–I – оддий сим шаклидаги арматура (совуқ ҳолда чўзилган, кам углеродли) пайвандланган тўрларни тайёрлаш учун ишлатилади. В–II, Вр–II – юқори мустаҳкамлик­ка эга бўлган сим шаклидаги арматуралар (кўп марта мустаҳкамлаштирилган, углерод­ли) олдиндан зўриқтирилган элементларда ишчи арматура сифатида қўлланилади. Дав­рий профил қўшимча индекс «р» билан белгиланади: Вр–I, Вр–II.
Сим шаклидаги арматуранинг асосий механик характеристикаси унинг вақтинча­лик қаршилиги u билан ифодаланади. Сим диаметри кичрайган сари мустаҳкамлик ортиб боради. Оддий сим арматура учун u = 550 МПа, юқори мустаҳкамликка эга бўлган сим арматуралар учун u = 1300…1900 МПа. Узилишдан кейинги нисбий чўзилиш деформацияси нисбатан кўп эмас  = 4…6%. Юқори мустаҳкамликдаги симнинг узилиши мўрт характерга эга. Арматура симининг эластиклик модули юқори мустаҳ­камликка эга бўлган В–II, Вр– II синфдаги симлар учун – 2105 МПа га, Вр–I, Вр–I синфли оддий сим учун – 1,7105 МПа га, арматура арқонлари учун – 1,8105 МПа га тенг.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish