6. Кичик бизнесда баъзи бир хўжалик таваккалчилиги турларини сугурталаш.
Тадбиркор хамма вакт эсда тутиши керакки, таваккалчилик баъзи холда муваффакият келтирса, бошка холатда — банкротликга олиб келиши мумкин. Салбий холатни бартараф этиш ва хавф-хатарга муваффакият билан бардош бера олиш учун, уни, биринчи навбатда тўла аниклаш, таваккалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чикиш, турли зарурий тадбирларни ўтказиш, ишбилармоннинг хавф-хатарда колиши максадга мувофиклиги ёки уни сугурталаш зарурлигини аниклаш керак. Кичик даражадаги таваккалчиликда, одатда, зарарни корхонанинг ўзи коплайди ва бунинг учун, зарур фондлар бунёд этилади. Ўрта ва кичик даражадаги таваккалчиликни эса, сугурталаш максадга мувофикдир.
Сугурталаш чора-тадбирлари хавф-хатар окибатида юзага келадиган йўкотишни (кутилмаган холатларда мол-мулк, маблаглар ва ишлаб чикаришни) тўла ёки кисман коплаш (табиий офат, авариялар, бахтсиз ходисалар, хонавайронликга учраган шартномачиларнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги ва бошка холатлар юз берганда) ёки йўкотишларни иложи борича кўпрок сонли юридик ва жисмоний шахслар ўртасида таксимлаш йўли билан коплаш каби усулларда амалга оширилиши мумкин. Ишбилармон ва корхона учун таваккалчиликни химоя мудофаа тадбирлари билан бартараф этиш ёки сезиларли молиявий зарар етказиши мумкин булган хавф-хатарни ўз елкасига олишга хохиш булмаган пайтда сугурталаш максадга мувофикдир.
Сугурталашда икки томоннинг иштироки мажбурийдир — сугурта фондини бунёд этиш ва уни ишлатиш билан шугулланувчи махсус ташкилот ва сугурталанувчи ушбу фондга белгиланган тўловни тўловчи юридик ёки жисмоний шахс. Улар орасидаги муносабат сугурта шартномаси (полис) асосида ташкил топади.
Таваккалчиликни пасайтириш максадида килинадиган сугурталаш ихтиёрий тартибда ўтказилади. Тадбиркорнинг хар кандай фаолияти, одатда, сугурталаниши мумкин. Аммо, бу баъзи бир, хавф-хатар юкори булган холлардагина амалга оширилади.
МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАР, МОЛИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАР
ЧЕГАРАЛАРИ ВА ХЕДЖИРЛАШ
РЕЖА:
1.Молиявий хавф-хатар мезонлари ва турлари.
2.Молиявий хавф-хатар даражасини пасайтириш усуллари.
3.Суғурталаш ва хеджирлаш.
1.Молиявий хавф-хатар мезонлари ва турлари.
Ҳар қандай хўжалик фаолиятида хамма вақт хўжалик операцияларининг у ёки бу хусусияти оқибатида пул маблағларини йўқотиш хавф хатар мавжуд бўлади. Ана шу хавф-хатар молиявий хавф-хатарни ташкил этади.
Молиявий хавф-хатар бу тижорат хавф-хатаридир. Хавф-хатар тоза ва спекулятив бўлиши мумкин. Тоза хавф-хатар-зарар ёки пуллашган натижаларга эришиш имкониятини билдиради. Спекулятив хавф-хатар-хам ижобий, хам салбий натижага эришиш имкониятини ифодалайди. Молиявий хавф-хатар -демак бу спекулятив хавф-хатардир. Инвестор венчур молиялаштиришни амалга оширар экан, у олдиндан ўзи учун икки натижа; фойда ёки зарар кўришини билади. Молиявий хавф-хатарнинг хусусияти шундаки; у молиявий кредит ва биржа сохаларида ўтказилган қандайдир операциялар, қимматли когозлар биржасидаги операциялар натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарар эхтимолиятидир. Молиявий хавф-хатарга: кредит, фоиз, валюта хамда бой берилган молиявий фойда хавф-хатарлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |