Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 0,64 Mb.
bet25/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

Кредит таваккалчилиги:-қарздорнинг кредитор ҳисобидаги асосий қарз ва фоиз миқдорини туламаслик хавфи.
Фоиз таваккалчилиги- тижорат банклари, кредит корхоналари, инвестиция фондларини ерилган кредит ставкалари устидан, жалб этилган маблағга улар тулаши керак бўлган фоиз ставкасини ошиши натижасида йўқотаётган маблағлар хавфи.
Валюта хавф-хатар- у ўзида бир мамлакат валютасига нисбатан иккинчи мамлакат валютаси курсини ўзгариши билан боғлиқ хавф хатарни мужассамлаштиради.
Бой берилган молиявий фойда таваккалчилиги-бу хўжалик фаолиятини тухтатиш ёки бошқа қандайдир тадбирни амалга ошмаслиги натижасида содир булувчи қўшимча молиявий зарар таваккалчилигидир.


2.Молиявий хавф-хатар даражасини пасайтириш усуллари.
Молиявий хавф-хатарни турли восита ва усуллари ёрдамида олдини олиш мумкин. Ундай воситага, хавф-хатардан сақланиш, бошқалар зиммасига ўтказиш, хавф-хатар даражасини пасайтириш киради. Хавф- хатардан сақланиш-бу хавф-хатар билан боғлиқ ишларни қилишдан воз кечиш демакдир. Лекин хавф-хатардан воз кечиш инвестор учун булгуси даромаддан воз кечиш демакдир. Хавф-хатарни сақлаб қолиш-бу хавф-хатар хатарини инвесторда яъни инвестор зиммасидан маъсулиятни қолдириш демакдир. Инвестор венчур молиялаштиришни амалга оширар экан, у венчур молялаштиришдан кўриладиган зарар урнини ўз маблағи ҳисобидан қопланишини олдиндан билади.
Хавф-хатар хатарини бошқа шахс зиммасига ўтказиш-бу инвестор барча хатар учун маъсулиятни ўзини суғурталаш орқали суғурта идораси зиммасига ўтказилади.
Хавф-хатар даражасини пасайтириш-йўқотиш хажми ва содир бўлиш эхтимолиятини кискартиришни билдиради.
Инвестор молиявий хавф-хатар хатарини пасайтирувчи аниқ воситаларини танлар экан қуйидаги принциплардан келиб чиқиши керак:
1. Ўз маблағидан ортиқ миқдордаги хатар билан хавф-хатар килмаслик
керак.
2. Хавф-хатар хатарини оқибатини уйлаш керак.
3. Оз даромад иштиёкида катта хатарга бормаслик керак.
Биринчи пинцип амалга оширишнинг мазмуни шуки, капитал киритишдан олдин, инвестор: Шу таваккачиликка бориб.
-максимал даражада кўриши мумкин бўлган зарар хажмини аниқлаши;
-«Уни киритиладиган капитал хажми билан таққослаши»;
-уни ўзининг барча хусусий молиявий ресурслари билан таққосланишя агар бу капиталдан ажралиб қолса, банкрот бўлмаслигини аниқлаши керак.
Киритиладиган капиталдан кўриладиган зарар хажми шу капитал хажмига тенг, ёки ундан ортиқ ёки кам бўлиши мумкин. Тўғридан-тўғри инвестициялашда зарар хажми коидага кура венчур капитал хажмига тенг бўлади.
Масалан: Инвестор хавф-хатар ишига 100 минг сум қўйди. Иш амалга ошмади ва инвестор 100 минг сумни йўқотди. Аммо пулнинг ҳарид нархини пасайишини инобатга олса, айниқса инфляция шароитида, кўрилган зарар миқдори, қуйилган пулдан кўп бўлади. Бундай вазиятда кўриладиган зарар хажмини инфляция индексни ҳисобга олиб аниқланади.
Агар инвестор 1992 йил бир йилдан кейин 500 минг сум олиш ниятда таваккалчик ишига 100 минг сум қўйди. Аммо иш амалга ошмади ва унга бир йилдан кейин пулни қайтармадилар. Бундай холда кўрилган зарар хажмини инфляция индексини ҳисобга олиб аниқланади. 1992 йилдан инфиляция индекси 2200 % яъни кўрилган зарар хажми 2200 минг сумм (22*100 минг сум).
Портфель инвестицияда, яъни икинчи бозорда сотилувчи қимматли когозларни сотиб олишда, аслида зарар хажми сарфланган капитал суммасидан кам бўлади.
Иккинчи принципни амалга ошириш, инвестор кўриш мумкин бўлган максимал зарар миқдорини бўлган холда, унинг оқибати нимага олиб келиши, хавф-хатар эхтимоли қандай, хавф-хатар қилишдан воз, кечиш керак-ки, маъсулиятини ўз зиммасига олди-ми ёки бошқа киши зиммасига куяди-ми аниқланиш лозимлигини талаб этади.
Учинчи принципли амал қилиши айниқса молявий хавф-хатарни бошқа шахс зиммасига ўтказишда намоён бўлади. Бу холат шуни англатади-ки, инвестор ўзи учун қулай бўлган суғурта бадали ва суғурта суммаси орасидаги муносабатни аниқлайди.
Суғурта бадали (ёки суғурта мукофоти)-бу амалдаги қонун ёки суғурта шартномасига асосан суғурталанувчига суғуртага томнидан суғурта таваккалчилиги учун туланадиган тулов.
Суғурта суммаси-бу суғурталанган моддий қимматликлар (ёки суғурталанувчининг фуқаролик маъсулияти, хаёти ва соглиги)ни пулдаги суммаси.
Агар суғурта бадалида иқтисод қилинган маблағидан кўриладиган зарар улчами нисбатан юқори бўлса, у холда инвестор хавф-хатарни ўз зиммасига олмай, хавф-хатардан сақланиш зарур.
Молиявий хавф-хатар даражасини пасайтириш учун турли хил усуллар қўлланилади. Уларга
-диверсификация.
-танлов ва натижалар тўғрисида қўшимча информация олиш;
-лимитлаш (чеклаш)
-суғурталаш (шу жумладан хеджирлаш).
Диверсификация-капитал ёки ундан келувчи даромаднинг йуқолиши билан боғлиқ хавф-хатарни камайтириш мақсадида, бир бири билан бавосита боғлиқ бўлмаган инвестицияланаётган маблағни ҳар хл пул қуйилган объектлараро тақсимлаш жараёнини ўзида ифодалайди. Бундай олганда диверсификация, мижозларга ўз анцияларини сотиб олинган маблағни фонд бозорларидан сотиб олинувчи ва барқарор ўртача даромад олиб келувчи ҳар хил қимматли когозларга сарфловчи инвестицион фонд фаолиятига таянади. Диверсификация хилма-хил фаолият турлари аро капитал тақсимотида хавф- хатар хатарининг бир қисмидан химояланиш имконини беради.
Масалан: Инвестор томонидан 5 хил хиссадорлик жамияти акциясини сотиб олиш, бирта хиссадорлик жамияти акциясидан оладиган даромадига нисбатан 5 баробар ўртача даромад олиш эхтимолиятини оширади ва мос равишда хавф-хатар даражасини 5 марта камайтиради.
Инвестор гохида ноаниқ натижалар ва чекланган маълумотларга асосланиб қарор қабул қилади. Табийки агар инвесторда тўлиқ маълумот бўлганида эди у анча аниқ башорат қилиб хавф-хатар даражасини пасайтирган бўлар эди. Бу эа маълумотларга товар хусусиятини беради.
Маълумотлар шундай қимматли товарки, инвестор хамма вақт у учун катта маблағ сарфлашга маблағ хавф-хатарнинг қандайдир бир сохасига айлангади, ва у эккутинг-дейилади.
Тўлиқ маълумот қиймати-тўлиқ маълумот натижасидан кутилаётган даромаддан, тўлиқ бўлмаган маълумотдан кутилаётган даромаднинг фарқига тенг.
Масалан: тадбиркор товардан 100 дона-ми, 200 дона олиш керак?-деган муаммога дуч келади.
Агар 100дона товар олса, ҳаражат ҳар дона товарга 120 сумдан тўғри келади, 200дона олса ҳар дона товарга ҳаражат 100 сумдан тўғри келади.
Тадбиркор ҳар бир дона товарни 180 сумдан сотмоқчи, лекин шу товарга бозордаги талабдан унинг хабари йўқ. Ўз муддатида сотилмаган товар кейин 90 сум ва ундан кам баҳода сотилиш эхтимолияти «50» ва «50»га тенг яъни 100 дона товарни сотиш учун 0,5 эхтимолият ва таворни сотиш учун 0,5 эхтимолият мавжд. 100 дона товарни сотишдан келадиган даромад 6000 сумни [200*(180-100)] ташкил этади.
Ўртача кутилаётган даромад 11000сум [(0.5*6000)+(0,5*16000)] Маълумотлар аниқ бўлганида унинг кутилаётган қиймати 11000 сумга тенг, ноаниқ маълумот бўлганида маълумот қиймати 8000 сумга тенг бўлади (200дона товарни сотиб олишда 0,5*1600=8000с) у холда тўлиқ маълумот қиймати 11000-8000=3000с тенг бўлади. Демак, талаб тўғрисида аниқ аниқ маълумотга эга бўлиши учун яна 3000сум тулаб қўшимча маълумот олиш керак ва хатто башорат унчалик аниқ бўлмасада, келажакда савдони яхши йўлга қуйилишини таъминлашни башорат қилиш мақсадида, савдо бозори ва талабни ўрганиш учун мазкур маблағни қуйиш анча фойдали бўлади.
Лимитлаш-бу лимитлар урнатиш, яъни савдо, капитал, ҳаражат суммаларига маълум бир чегара қуйишдир. Чеклашлар, лимителаш- хавф- хатарни пасайтиришнинг мухим воситаси ҳисобланади у банкларда ссудалар беришда, хўжалик субъектларида товарларни (кредит карточкалари орқали) кредитга сотишда, инвесторлардп маълум бир суммадаги капитални оборотга қуйишда қўлланилади.
Суғурталашнинг мохияти шундаки, инвестор хавф-хатар хатарини олдини олиш учун бир қисм даромадидан кечишга шай, яъни у хавф-хатар даражасини нулга тенглаштириш учун туловга тайёр. Аслида, агар суғурта қиймати кутилаётган зарар билан тенг бўлса, (яъни, 200 минг сум кўрилиши кутилаётган зарарнинг суғурта полиси 200 минг сум бўлса) инвестор хавф- хатарга ён бермайди, балки у кўриниш мумкин бўлган молиявий йўқотишларни урнини тулдириш учун ўзини суғурталайди.
Молиявий хавф-хатарни суғурталаш унинг даражасини пасайтирувчи кенг таркалган усуллардан биридир.



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish