Франшиза-бу маълум бир улчамдан ортиқ бўлмаган зарарни қоплашдан суғурталовчини озод этиш. Франшиза улчаш деб суғурталовчи томонидан туланиши шарт бўлмаган кўрилган зарар қисмига айтилади.
Кўрилган зарарнинг бу қисми суғурта полиси орқали белгиланади. Франшиза суғурта суммасига ва суғурталаш объектига нисбатан абсолют ёки нисбий қийматда белгиланиши мумкин. Франшиза кўрилган зарар миқдорига нисбатан фоизларда аниқланиши мумкин. франшиза 2 хилга ажратилади:
шартли ва мукаррар.Шартли яъни ҳисоблаб бўлмайдиган франшиза дейилганда агар келтирилган зарар миқдори франшиза миқдоридан ортиқ бўлган холатда тулов билан қоплаш ва белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдордаги зарардан суғурталовчи масъулиятини озод қилиниши тушунилади. Шартли франшиза суғурта полисида махсус атама-клаўзула кўринишида юритилади хамда «Х фоиздан озод этилган»-ёзув кўринишида ифодаланади (бу ерда Х-1,2,3 суғурта суммасидан фоиз қиймати). Ягар келтирилган зарар белгиланган франшизадан ошиб кетса у холда суғурталовчи суғурталанган қопланишни, берилган изохга этибор килмай тўлиқ тулашга мажбур. Масалан: Суғурта шартномаси бўйича шартли франшиза «1млн сумдан озод этилади»деб кўрсатилган. Кўрилган ҳақиқий зарар миқдори 0,8 млн сумни ташкил этади, яъни франшиза суммасидан кичик бўлади, шунинг учун зарар қопланмайди. Агар кўрилган зарар миқдори 1,2 млн сумни ташкил этса, яъни франшиза суммасидан ортиқ бўлса, у зарар тўлиқ 1,2млн сум миқдорида қопланади.
Мукаррар, ёки ҳисобга олинувчи франшиза,-мазкур франшиза хеч қандай шартларсиз, сўзсиз қўлланилишини англатади. Мукаррар франшизда зарар ҳар қандай шароитда белгиланган франшиза миқдорида камайтирилиб қопланади. Мукаррар франшиза суғурта полисидаклаўзула ёрдамида «биринчи Х фоиздан озод қилинади»кўринишдаги матн билан ифодаланилади.(бу ерда Х_фоизлар хамма вақт кўрилган зарар миқдоридан катъий назар суғурталанган қоплаш суммасидан ҳисобланади). Мукаррар франшизада суғурталанган қоплаш кўрилган зарар миқдоридан шу франшиза қийматини фарқига айирмасига тенг бўлади.
Суғурталаш суғурталанган ходиса суғурталанган сумма, суғурталанган қоплаш, суғурта бадали(ёки суғурта мукофоти)га ажратилади. Суғурталанган ходиса-шартномада ёки қонун бўйича содир бўлиши билан суғурталашувчмга ёки қандайдир учинчи шахсга суғурта тўловларини амалга ошириш бўйича суғурталовчи масъулиятни пайдо қилувчи ходисаларга айтилади. Суғурталанган ходисаларда суғурта тўловлари суғурталанган қоплаш кўринишда берилади.
Суғурталанган сумма бўлиб аниқ шартнома ёки қонун асосида кўрсатилган суғурталанувчи хаёти ва солиги фуқаролик маъсулияти, қимматлиликларини суғурталанган пул суммаси ифодаланади. Шундан келиб чиккан холда суғурта бадали ва суммаси ўлчами белгиланади.
Учинчи шахс олдида суғурталанувчининг келтирган моддий зарарини фуқаролик маъсулияти ва мол-мулкини суғурталаш орқали суғурта фонди ҳисобидан зарар қоплаш учун ишлатилган тулов суммасига суғурталанган қоплаш дейилади. Суғурталанган қоплаш суғурта шартномаси ёки аниқ суғурталанган ходиса шарт- шароитидан келиб чиккан холда суғурта суммасидан кўп ёки кам бўлиши мумкин. Суғурталанган қоплаш миқдори суғурта системасидан келиб чиккан холда турли усулларда ҳисобланади. Мол-мулкни ҳақиқий қиймати бўйича суғурталашда, суғурталанган қоплаш суммаси шартнома имзоланган кундан ҳақиқий мулк қиймати бўйича аниқланади.
Суғурта таъминоти кўрилган зарарга тенг бўлади. Пропорционал жавобгарлик системаси бўйича суғурталашда суғурталанган қоплаш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
В=С*У/Ц
Бу ерда: В-суғурталанган қоплаш қиймати.(сум)да.
С-шартнома бўйича суғурта суммаси.(сум)
У-кўрилган зарарнинг ҳақиқий суммаси (сум)
Ц-суғурталанган объектни баҳоланган нархи (сум).
Мисол: Суғурталанган объектнинг баҳоланган суммаси-10млн сум. Суғурта суммаси-5млн сум. Сунурталовчини объектни ишкастлашишидан кўрилган зарар-4млн сумни ташкил этади. Бу холатда суғурталанган қоплаш суммаси.
В=С*У=5*4=2млн сумни ташкил этади.
Ц 10
Биринчи хавф-хатар тизими бўйича суғурталашда, суғурталанган қоплаш кўрилган зарар миқдорида, лекин суғурталанган сумма чегарасида туланади. Унда барча кўрилган зарар суғурталанган сумма чегарасида (биринчи хавф-хатарда) тўлиқ қайтарилади, аммо суғурталанган суммадан ортиқ зарар миқдори.(иккинчи хавф-хатар) умуман қопланмайди. Мисол: Биринчи хавф-хатар системаси бўйича автомабил 4 млн сумга суғурталанган. Шикастланиш туфайли автомабилга 2 млн сумлик зарар етди. Суғурталанган қоплаш миқдори2млн сум бўлади. Мисол: Биринчи хавф-хатар системаси бўйича мол-мулк 40млн сумга суғурталанган.Кўрилган зарар 60 млн сумни ташкил этди. Суғурталанган қоплам суммаси 40млн сумга тенг бўлади.
«Каср қисми»(нисбат қисма)системаси бўйича суғурталаш холатида иккита суғурта суммаст урнатлади ва улардан бирини кўрсатилган қиймат дейилади.
Бу қиймат бўйича суғурталовчи фоизларда ёки натурал касрда ифодаланган хавф-хатарни қоплаш суммасини олади. Суғурталовчи маъсулияти каср қисмлари улчами бўйича чекланган бўлади. Шунинг учун суғурта суммаси кўрсатилган қийматдан ва унинг каср қисмидан кам бўлади.
Суғурталанган қоплаш. Сунурта суммасидан ортиқ бўлмаган хажмдаги кўрилган зарар миқдорига тенг бўлади.
Қийматни тиклаш бўйича суғурталашда объект учун суғурталанган қоплаш миқдори мос турдаги мулкни янги баҳосига тенг бўлади. Мулкни эскириши ҳисобга олинмайди.
Мулкни суғурталашда суғурта суммаси шартнома имзоланаётган вақтдаги унинг ҳақиқий баҳосида ортиқ бўлмаслиги керак. Агар суғурта шартномасида туланиши лозим бўлган суғурталанган қоплашнинг аниқ суммаси кўрсатилмаган бўлса, суғурта вазиятда суғурталанган қоплаш суғурталовчи ёки учинчи шахснинг суғурталанган мулкига етказилган зарар миқдоридан ошмаслиги керак.
Агар суғурталовчи бир нечта суғурта компанияси билан ўз мулки қийматидан, бир неча баробар ортиқ миқдордаги суммага суғурта шартномаси тузса (иккиламчи суғурталаш). У холда унинг барча суғурталанган компаниялардан оладиган суғурталанган қоплаш миқдори шу мулкнинг суғурталанган қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак. Унда ҳар бир суғурта кампанияси кўрсатилган мулкни суғурталаш бўйича суғурталовчи билан тузилган хамма шартномаларнинг умумий суммасига пропорционал нисбатда суғурталанган қоплам суммасини тулайди.
Суғурта шартномасида кўрилган зарар суммасини суғурталанган суммаси чегарасида натура шаклида бериш хам назарда тутилиши мумкин.
Суғурта бадали. Хорижда суғурта мукофоти бу суғурта шартномаси ёки қонун асосида суғурталовчини суғурта қилувчига суғурта учун тулаш мажбур бўлган тулови.
Хавф-хатар эхтимоли қуйидаги кўрсатгичлар билан аниқланади.
1) Суғурталанган ходисалар такрорланиши бу бир суғурта
объектидаги суғурталанган ходисалар такрорланиши миқдори.
2) Хавф-хатарни кумуляция коэф-ти-ишкастланган объектлар сонини,
суғурталанган ходисалар сонига нисбати билан ҳисобланади.
3) Суғурталанган сумманинг курадиган зарари-бу туланган суғурталанган қоплаш суммасини суғурталанган барча объектларнинг суғурта суммасига нисбати.
4) Шикастланишининг огирлиги.(У)-Бу суғурта суммасининг қандай қисми йўқ қилинганини кўрсатади. Қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. У=В*n/c*m/
Бу ерда В- туланган суғурталанган қоплаш суммаси.(сум)
n-суғурталанган объектлар сони (та)
с-суғурта суммаси.(сум)
m-суғурталанган зарар кўрилган суғурталанган объектлар сони.(дона).
Суғурта операцичларининг молиявий барқарорлиги тўлиқ суғурта фонди бўйича яъни суғурталовчи (страховщик) ҳар ажатлари маблағлари такчилиги ёки даромадни ҳар ажатдан устунлигини ифодаланади.
Маблағлар такчиллигининг эхтимоллик даражаси В Конипин коэф-ти билан аниқланади:
Кк=1-q/n*q
бу ерда Кк -Конипин коэф-ти q-портфелдаги барча суғурталар ўртача тариф ставкаси, сум.
n-суғурталанган объектлар сони (та) Ҳаражатга нисбатан даромадларнинг ортиши суғурта фондининг молиявий барқарорлик коэфтини ифодалайди;
Ку=Д+З/Р
бу ерда Ку-суғурта фондининг барқарорлик коэф-ти.
Д-тариф даври давомида суғурталовчининг даромади суммаси сум.
Р-тариф даври давомида суғурталовчининг ҳар ажати суммаси (сум)
З-захира фондидаги маблағ суммаси (сум).
Суғурталовчи мумкин қайта суғурталаши имкониятига эга.
Қайта суғурталаш-бу алохида объектларни ёки суғурталашдаги хавф-хатар хатарини бир қисмини бир суғурталовчидан иккинчисига ўтказиш демакдир.
Суғурталовчи суғурталаш бўйича мажбуриятини қоплашга ўз маблағи ва захираси етарли бўлмаса бу мажбуриятни қайта суғурталаш йўли билан қоплашни таминлашга мажбур.
Хеджерлаш-валюта таваккалчилигини суғурталаш усули.Адабиётларда «хеджерлаш»-ибораси ҳар қандай товар моддий қимматликларни номакбул нархлар бўйича таваккалчилигига оид контрактларни суғурталаш дебам маънода кенг қўлланилади. Суғурталашга оид контракт хедж дейилади. Хеджирлашни ошириш ва пасайтириш деб намланган икки операцияси мавжуд.
Ошириш хеджери ёки ҳар ид хеджери опцион ёки тезкор контрактни ҳарид қилиш бўйича биржа операцияси тушунилади. Ошириш бўйича хедж келгусида нарх (валюта курси) ошиши имкониятидан суғурталаш зарурати тугулган холларда қўлланилади. У реал товарни сотиб олинган вақтидан анча олдин ҳар ид нархини белгиланган имконини беради.
Пасайтириш хеджери ёки сотиш хеджери бу тезкор контрастни сотишга оид биржа операцияси. Пасайтиришга оид хеджерлашни амалга оширувчи хеджер келгусида товарни сотиш имконини беради, шунинг учун биржада тезкор контракт ёки опционни сотиб, у келгусида архнинг пасайиб кетишидан ўзини суғурталайди.
Валюта курсини оширишга оид хедж мисолида хеджирлаш технологиясини қараб чиқамиз:
Мисол№1.Валюта таваккалчилигини хеджерлашдан хўжалик субъектини юз кўчириши. Хўжалик субъекти хеджерлашдан юз кўчирганда, хавф-хатарни ўз зиммасига олади ва валюта курсининг қулай дижамикасига таяниб (ногахон) ўзи билмаган холда валюта жаллобига (чайковчисига) айланади. Бу холда активлар қиймати валюта курси ўзгаришга тўғри богланишда бўлади.