Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 0,64 Mb.
bet21/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

3. Таваккалчиликни ўлчаш услублари.

Ноаниклик ва таваккалчиликни бахолашда тахминий хисоблар услубий асос сифатида кабул килинади. Хўжалик таваккалчилиги тавсифий элементларининг ўзини намоён килиш шакллари яхши ва ёмон натижалар келиб чикиши эхтимолининг бир хиллиги билан белгиланади. Бу турдаги эхтимоллик меъёрлашган ораликда нолдан (тўла муваффакиятсизлик) то биргача (100% тўла муваффакият) ўзгаради ва айнан у таваккалчилик даражасини белгилайди.


Таваккалчилик даражасининг ўлчови таваккалчилик коэффициенти ёрдамида аникланади (таваккалчилик индекси):

Ут = М/М*


бу ерда: М — салбий ноаниклик кўрсаткичларининг кутилган микдори яъни тахминий зарар микдори.


М* — ижобий ноаниклик кўрсаткичларининг кутилган микдори, яъни ишбилармонликнинг режалаштирилган даромади ёки фойда.
Ижобий сохада ходисанинг юз бериш эхтимоли ошса, таваккалчилик камаяди, колаверса, ижобий сохада даромадлар кўпайса ёки салбий сохада йўкотишлар камайса хам таваккалчилик камаяди. Акс холда таваккалчилик ортиб боради. Таваккалчилик коэффициенти бу сохадаги ўзгаришларни хисобга олинган ноаниклик чегарасида акс эттиради.
Таваккалчилик коэффициентини кўллаб таваккалчиликнинг эмпирик шкаласини тузиш мумкин. Агар берилганлар етарли булса, унда реал иктисодий шароит учун таваккалчилик коэффициентининг микдори кандай булиши кераклигини аниклаш мумкин. Ундан кейин, математик ва иктисодий фикрлашлар асосида таваккалчилик коэффициенти ёрдамида хўжалик таваккалчилигига борувчи шахсларнинг хулк атворини куйидагича классификация килиш мумкин: пессимистик (умидсиз) (0.0), эхтиёткор (0.2), ўртача даражадаги таваккалчи (0.4), таваккалчи (0.6), юкори даражада такваккалчи (0.8), ўта кизиккон таваккалчи (1.0).
Эришиладиган максаднинг мухим тавсифномаси булиб вакт буйича натижа олиш даври хам хисобланади. Шунинг учун хўжалик фаолиятининг кўрсатгичларини режалаштириш ва прогноз килишда, уларнинг хар хил даврда амалга оширилишини хисобга олиб, таваккалчиликнинг динамик коэффициентидан фойдаланадилар. Унинг асосида кутилган натижани такксимлаш зичлигининг функцияси кўрилади ва афзаллик функцияси аникланади.
Таваккалчиликга бахо беришда кўп турли статистик, хисоб аналитик ва эксперт услубларига асосланган усуллардан фойдаланадилар. Статистик усул амалдаги холларда юз берган йўкотишлар динамикасини кузатишга имкон яратади ва улар асосида, ёки зарар кўриш эхтимоллигининг эгри чизиги чизилади, ёки таваккалчилик харажатларининг микдор кўрсаткичи топилади. Эксперт усули эксперт ёрдамида бахолаш номи билан машхур. У мутахассисларни, тажрибали ишбилармонларни жалб килиш билан боглик булади. Агар аналитик экспертизани бир неча экспертлар олиб борса, уларнинг хар бири таваккалчилик эхтимоли ва йўкотиш савиясини ўзи алохида бахолаши керак. Шундан кейин ўртача микдорлар хисобланиши мумкин. Бу маълумотлар даромадни йўкотиш савиясининг экспертизавий эгри чизигини кўриш учун ишлатилиши мумкин.
Таваккалчилик фаолиятининг кўрсаткичларни хисоб аналитик бахолаш усулида муаммони назарий асослаш ва фараздан намойиш этиш асосий ўрин тутади. Ўйин назарияси буйича, мисол учун, таваккалчилик, бир катор ўзаро бир-бири билан боглик булган ўлчовлар билан бахоланади.
Таваккалчиликнинг амалий назарияси факат ўйин бизнесида ишлатиш максадида ишлаб чикарилган. Хўжалик таваккалчилигини бу назария буйича бахолаш усуллари амалда факат бизнинг давлатда эмас, балки хорижда хам тадкик килинмокда.


Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish