Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Таваккалчилик элементлари билан боглик карорларни танлаш ва амалга оширишга таъсир килувчи омиллар



Download 0,64 Mb.
bet22/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

4. Таваккалчилик элементлари билан боглик карорларни танлаш ва амалга оширишга таъсир килувчи омиллар.

Тадбиркор олдида таваккалчилик карорини ёки харакат усулини кабул килишда хўжалик жараёнига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниклаш асосий муаммолардан саналади. Шундан кейин, ўзида бор имкониятлар доирасида, фойдали таъсир кўрсатувчи омилларни кучайтириш, зарарлиларини пасайтириш масаласини хал килиш керак булади.


Таваккалчиликда хисобга олиниши зарур булган ва хавф-хатарни келтириб чикарадиган мухим омиллар куйидагилардир: тадбиркорлик сохаси; табиий офат; ўгирлик; рэкет; бизнес режани шакллантирувчи шахсларнинг омилкорлик даражасининг пастлиги, бизнес буйича шерикларнинг виждонсизлиги ёки мол-мулксизлиги. Шартномада алданиш хавфи ёки карздорнинг тўлаш кобилияти йўклиги ходисаси билан дуч келиш, карзни кайтармаслик ва бошкалар хакикатда юз бериши мумкин булган ходисалардир. Юкорида келтирилган омиллар мукобил тактикавий карорларни таваккалчилик элементларини хисобга олган холда танлашда сўзсиз ўз таъсирини кўрсатади. Бу таъсир икки хил намоён булади. Биринчидан, хўжалик вазиятикнинг элементларининг ўзаро таъсирлашуви оркали вазиятнинг ривожланиш жараёнида тактик карорлар кабул килинади ва амалга оширилади. Иккинчидан, таъсир ишбилармон ва бизнесдаги бошка иштирокларнинг шахсий хусусиятларига боглик элементлар оркали намоён булади. Карор кабул килишда салбий омил булиб вазият кўйган масаланинг мураккаблиги ва янгилиги хисобланади. Бу кўп холларда ишбилармонни саросимага солади, баъзида кўркув самарасини бунёд этади, маълумотларни рационал тахлил килиш ва амалда тўгри карор килиш имконидан махрум килади. Бу айникса, хавф-хатар юкори булган холда якколрок кўзга ташланади. Бирок, бир катор холларда, ишбилармон таваккалчилик элементлари билан борлик булган хўжалик карорларини ўз хис-туйгулари буйича, ўз билганича кабул килади, амалга оширади ва бир катор харакатлар мажмуасини бажаргандан кейингина ўз килмиши ва аввалги вазиятга бахо беради. Аммо, хис-туйгу жараёнлар механизмлари илмий жихатдан деярли ўрганилмаган ва амалда уларни бошкариб булмайди. Шу сабабли ишбилармон экстремал вазиятда ўз хис-туйгуларига ишонолмайди.
Таваккалчилик харакатини танлашда булгувчи салбий окибатларни кечиктириш усули маълум роль ўйнаши мумкин. Агар кутилаётган салбий окибатнинг хавфи карор кабул килингандан кейинрок юз бермаса, балки узокрок вактдан сўнг юз берадиган булса, унда окибатнинг хавфи камайиши мумкин ёки у тадбиркор учун унчалик дахшатли туюлмайди. Аммо, бу билан юз бериши мумкин булган окибатни бутунлай бартараф этиб булмайди. Агар ишбилармон тактик усулларни буш эгаллаган булса, асоссиз, яъни амалий жихатдан окланмаган таваккалчилик юзага келади ва хавф-хатар даражаси ошади. Таваккалчилик буйича фойдали карор кабул килишда ва уни амалга оширишда тадбиркорнинг хўжалик вазиятини тугри бахолай билиш ва ундаги хавф белгилари хамда зарарли окибатларни ажратиб олиш ва макбул харакатлар усулини танлай билиш кобилияти мухим роль ўйнайди.
Тадбиркорнинг хавф-хатар ва таваккалчилик элементлари билан боглик ишлар буйича карор кабул килишда ўз хиссиётини бошкара олиш кобилияти мухим ахамият касб этади. Агар, мумкин булса, стресс омиллар таъсири остида (хаяжон, кўркув ва асаб зўрикиши холатларида) карор кабул килишдан сакланиш зарур.



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish