3. Ранглар бўйича ѐки ранглар суммаси бўйича интеграл рейтинг, бунда юқоридаги иккала ѐндошув бўйича натижавий баҳолар умумлаштирилади, бу эса вариантларни нисбатан объектив натижавий баҳолаш имконини беради.
Бошқарув қарорларини кўп мезонли баҳолаш усуллари ѐрдамида кўриб чиқамиз, яъни мини-макс ва макс-мин мезонлари, Гурвиц ва Сэвидж мезонлари ѐрдамида баҳолашни кўрамиз.
Масаланинг қўйилиши. Қишлоқ хўжалик корхонаси янги сотув бозорларига чиқмоқчи. Шунинг учун корхона ўз маҳсулотларини жаҳон стандартлари асосида сақлаш мақсадида обморхона қуришни режалаштирди.
Маҳсулотга бўлган талаб номаълум, шунинг учун маҳсулотларни сотишдан келадиган даромад ҳам номаълумдир. Омборхона ҳажмига, жойлашув жойи ва унинг автоматлаштириш тизимига қараб беш хил вариант (стратегияси) мавжуд, яъни омборхоналарнинг ўлчами - 60 м2, 90 м2, 140 м2, 180 м2, 220 м2 . Корхона маҳсулотига бўлган талаб тўртта ҳолатдан иборат, яъни – йилига 180, 230, 280 и 330 минг тонна. Маҳсулотга талабнинг ушбу ҳолатларда бўлиш эҳтимоли мос равишда 0.1, 0.3, 0.4 ва 0.2 га тенг.
Вариантларни баҳолаш: Вальд, Лаплас, Гурвиц мезонлари бўйича барча стратегия (вариантларнинг) қийматини топиш ва уларнинг ичида энг яхши стратегияни аниқлаш талаб этилади.
Масалани ечиш: Омборхона қурилишининг ҳар бир вариантлари учун мумкин бўлган фойда миқдори 3-жадвалда келтирилган.
Стратегиялардан келадиган фойда матрицаси
3-жадвал
Стратегия
|
Стратегиялардан келадиган фойда (талабнинг
ҳолатлари), млн. сўм
|
1 (180)
|
2 (230)
|
3 (280)
|
4*(330**)
|
1(60м2)
|
20
|
22
|
24
|
24
|
2(90м2)
|
15
|
18
|
34
|
36
|
3(140м2)
|
-5
|
22
|
39
|
37
|
4(180м2)
|
-14
|
6
|
47
|
65
|
5(220м2)
|
-32
|
-5
|
50
|
72
|
*қишлоқ хўжалик корхонаси маҳсулотига бўлган талаб ҳолатлари (4 та ҳолат),
** қишлоқ хўжалик корхонаси маҳсулотига бўлган талаб ҳолатлар бўйича, яъни – йилига 180, 230, 280 и 330 минг тонна.
Стратегиялардан келадиган фойда манфий бўлиши шуни кўрсатадики махсулотларга бўлган талаб кам бўлган ҳолатда катта ҳажмдаги омборлардан зарар кўрилади.
(1) формулага кўра тўлов матрицасининг ҳар бир қаторидан энг кичик фойда олинади. Барча ҳолатларда (стратегия) минимал фойда талабнинг 1- ҳолатига мос келади, яъни маҳсулотга бўлган талаб минимал бўлган ҳолат.
Вальд мезони бўйича энг яхши стратегия бу 1-рақамли стратегия, чунки бу ҳолатда корхонанинг йўқотиши камроқ, аниқроғи талаб кам бўлганда ҳам унинг фойдаси 20 млн. сўм бўлади.
(4) формулага кўра риск матрицасини тузиш учун талабнинг ҳар хил ҳолатларидан фойданинг энг каттаси топилади. Бизнинг мисолда 20, 28, 50, 72 млн. сўм. Тўлов матрицасининг мос устунларидаги элементлардан мана шу сонларни айириб рисклар матрицасини ҳосил қиламиз. (4-жадвал).
Рисклар матрицасининг охирги устунида ҳар бир стратегия бўйича рискнинг (йўқотиш) максимал қиймати келтирилган. Минимал йўқотиш (риск) 2 ва 3 стратегияларга тўғри келади. Шунинг учун ўлчами 90 м2 ва 140 м2 бўлган омборхона қурилганда йўқотиш 57 млн. пул бирлигидан кўп бўлмайди.
Рисклар матрицаси
4-жадвал
Стратегия
|
Маҳсулотларга бўлган талаб
|
Максимал
йўқотиш млн. сўм
|
1
(180)
|
2
(230)
|
3
(280)
|
4
(330)
|
1(60м2)
|
0
|
6
|
-26
|
-48
|
-80
|
2(90м2)
|
-5
|
0
|
-16
|
-36
|
-57
|
3(140м2)
|
-25
|
-6
|
-11
|
-15
|
-57
|
4(180м2)
|
-34
|
-22
|
-3
|
-7
|
-66
|
5(220м2)
|
-52
|
-33
|
0
|
0
|
-85
|
(2) формуладан фойдаланамиз: заҳиранинг камайиш ва кўпайиш эҳтимоллари бир хил бўлсин, яъни α=0,5. Ушбу мезон бўйича стратегияларнинг қиймати қуйидагича бўлади:
H1 = 20·0,5 + 24·0,5=22;
H2 = 15·0,5 + 36·0,5=25,5;
H3 = -5·0,5 + 57·0,5=26;
H4 = -14·0,5 + 65·0,5=25,5;
H5 = -32·0,5 + 72·0,5=20.
Гурвиц мезони бўйича энг яхши стратегия учинчи, яъни юзаси 140 м2 бўлган омбордир.
(3) формула бўйича талабнинг ҳолатлар эҳтимоли бир хил (P1 =P2 =P3 =P4 =0,25) бўлганда турли стратегиялар учун кутилаѐтлан фойда қуйидагича бўлади:
S1 = 20·0,25+22·0,25+24·0,25+24·0,25=22,5
S2 = 15·0,25 +28·0,25+34·0,25+36·0,25=28,5
S3 = -5·0,25 + 22·0,25 +39·0,25+57·0,5=28,25
S4 = -14·0,25 +6·0,25 +47·0,25 +65·0,25=26
S5 = -32·0,25-5·0,25 +50·0,25 +72·0,25=21,25
Лаплас мезони бўйича энг яхши стратегия - 2 билан 3.
Do'stlaringiz bilan baham: |