Institutional Investor's
Country Credit Rating (ICCR)
|
Иқтисодий
|
133
|
Иилда 1 марта
|
International Country
Risk Guide (ICRG)
|
Сиѐсий,
иқтисодий
|
100дан ортиқ
|
Ҳар ой
|
World Political Risk
Forecast (WPRF)
|
Сиѐсий,
иқтисодий
|
80
|
Ҳар ой
|
Euromoney's Country
Risk Index
|
Иқтисодий
|
116
|
Ҳар ой
|
Oxford Analytical Data
|
Умумий
|
50
|
Ҳар ой
|
Манба: [17]. Игонина Л.Л. Инвестиции: Учебное пособие.- М.: Экономист, 2004.
Бу индексни аниқлаш билан 100 мутахассис шуғулланиб, улар турли хил эксперт баҳолаш услублари ѐрдамида йилда 4 марта тадқиқот олиб борадилар. Мазкур методикада мамлакат таваккалчилигининг баҳоси 3 та таркибий унсурларнинг ўртача кўрсаткичига асосланади:
а) сиѐсий таваккалчилик - 4 та кластерга гуруҳлаштирилган 10 та сиѐсий ва ижтимоий ўзгарувчиларнинг баҳоси: валюта курси динамикаси - ХВФнинг статистик маълумотномасида чоп этилган маълумотлардан фойдаланилади. Бу омилнинг муҳимлик даражаси - 30 %; ташки қарзни тўлаш - 30 %, олтин валюта захиралари динамикаси ва таркиби - 30 %, бюджет катталиги, таркиби ва ижроси - 10 %.
б) операцион таваккалчилик - 15 та иқтисодий, молиявий ва таркибий ўзгарувчилар баҳоси.
в) R - омил, қонунчилик тизимининг баҳосини акс эттиради; ҳуқуқий таваккалчилик даражасининг ва репутацияни йўқотиш таваккалчилиги таҳлили.
Олинган натижалар базасида алоҳида таркибий баҳолар учун якуний маъно шакллантирилади. Бунда сиѐсий таваккалчилик 50 %, операцион таваккалчилик ва R - омил ҳар бири 25 % дан оғирликка эга.
Шундай қилиб, олинган ишбилармон таваккалчилик индекси базасида мамлакатда сиѐсий ва иқтисодий вазиятнинг барча томонлари таҳлили амалга оширилади. Мамлакат таваккалчилиги даражасининг башорати 1 йилга ва 5 йилга амалга оширилади. Агентлик қўллайдиган шкала бўйича энг паст таваккалчилик 100, энг юқори таваккалчилик 0 билан белгиланади.
Бу рейтинглар асосида ҳар бир потенциал инвестор ўзининг имкониятларига ва таваккалчиликка бўлган муносабатига мос келувчи (рейтингга эга бўлган) сармоя киритиш объектини танлаши мумкин.
Инвестиция иқлимининг ва инвестиция таваккалчилигининг умумий баҳоси қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга кўмаклашади:
• инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, инвестиция оқимларининг оптимал тарзда ҳудудий, тармоқ ва бошқа йўналишларини шакллантириш;
• янада қулай инвестиция иқлимини яратиш;
• инвестиция сиѐсатини стратегик режалаштириш ва шакллантириш;
• инвестицияларни жалб этиш ва жойлаштириш механизмини
такомиллаштириш;
• инвестор ва кредиторлар учун инвестиция таваккалчилиги даражасини пасайтириш ва ҳоказо.
Қуйида Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция иқлимининг таҳлилини SWOT-матрицаси кўринишида келтирилган (2-жадвал):
Инвестиция таваккалчилигини аниқлаш ва пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларни қуйидаги кетма-кетликда олиб бориш мумкин:
- инвестиция таваккалчилигини пасайтириш мақсадларини белгилаш (таҳлил ва иқтисодий конъюнктурани прогнозлаштириш методларини қўллаш, субъектларнинг талаблари ва имкониятларини аниқлаш билан тавсифланади);
Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция иқлимининг таҳлили
2-жадвал
Кучли томонлар
|
Кучсиз томонлар
|
- Сиѐсий ва иқтисодий барқарорлик;
- Кучли инвестиция салоҳиятига эга (бой табиий хом-ашѐ захираларининг мавжудлиги, нисбатан арзон меҳнат ресурслари ва малакали кадрларнинг мавжудлиги ва б.);
- Инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилувчи ва кафолатловчи мустаҳкам қонунчилик асослари қабул қилинган;
- Инвестиция жараѐнини қўллаб- қувватлаш инфраструктурасининг такомиллаштирилиши ва хорижий инвесторларни рағбатлантиришнинг комплекс чоралари ишлаб чиқилган.
|
- Мамлакатнинг анклав жойлашганлиги, яъни халқаро денгиз йўлларига тўғридан- тўғри чиқа олмаслиги;
- Асосий халқаро товар ва молиявий бозорлардан узоқлиги;
- Алоқа ва ахборот тизими юқори даражада ривожланмаганлиги;
- Миллий валюта қадрининг пастлиги
|
Имкониятлар
|
Таҳдидлар
|
- Ижобий инвестиция имиджини шакллантириш имконияти орқали инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантириш;
- Хорижий инвесторларнинг қарор қабул қилишига кўмаклашиш учун доимий равишда инвестиция иқлимининг республика ва алоҳида тармоқларидаги мониторингини олиб бориш имконияти;
- Потенциал инвесторларни имкониятлар ва
таваккалчиликлар ҳақида хабардор қилувчи
ягона хорижий инвестициялар агентлигини
(Boards of Investment, One stop office) яратиш
|
- Глобал жараѐнларнинг, ташқи
таҳдидларнинг салбий таъсири;
- Глобал геосиѐсий ва иқтисодий
таваккалчиликларнинг кучайиши, яъни геосиѐсий жиҳатдан қулай жойлашганлиги туфайли буюк давлатларнинг таъсирига
тушиб қолиш таваккалчилиги;
- Ҳудудий таваккалчиликнинг кучлилиги, яъни бир мамлакатдаги регрессив ривожланиш, салбий ўзгаришлар худди шу минтақа ѐки гуруҳдаги бошқа мамлакатларга ҳам таъсир этади.
- Халқаро терроризм ва диний экстремизм таҳдиди;
- Қўшни мамлакатлар билан савдо-
иқтисодий муносабатларнинг
мураккаблашуви.
|
Манба: Рахматуллаева Ф.М. Инвестиция иқлимини баҳолашнинг услубий ѐндашувлари // Иқтисодий ўсишнинг янги сифати: инновация, рақобатбардошлик, инвестициялар: Республика илмий-амалий конференция материаллари. I жилд. - Тошкент, 2008
Do'stlaringiz bilan baham: |