Ўзбекистон республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби



Download 166,23 Kb.
bet6/10
Sana05.04.2023
Hajmi166,23 Kb.
#924992
TuriДоклад
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-модул Ижтимоий Б.Суюнов

Ҳиндистон

1951 йилда Ҳиндистонда Давлат сиёсати доирасида оилани режалаштириш Миллий дастури ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ушбу дастурга мувофиқ:


- никоҳ ёши кўтарилди;
- тўрт кишилик оила қуриш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди;
- аҳолини ихтиёрий равишда оммавий стерилизация қилиш амалга оширилди.
Туғилишни назорат қилишнинг энг қатъий усулларидан бири Ҳиндистонда амалга оширилган. 1976 йилда Бош вазир Индира Ганди аёлларни оммавий стерилизация қилишни ва икки ёки уч болали оналарни яна ҳомиладор бўлса, аборт қилдириши кераклиги белгиланди. Пул мукофоти эвазига процедурадан ўтишдан бош тортганлар мажбуран операцияга юборилган. Рағбатлантириш тизими кўп болали оилалар тўғрисида хукуматга хабар берганлар фойдасига ишлади. Натижада йил давомида 8 миллионга яқин эркак ва аёл стерилизация қилинди.
Усулнинг оғирлигига қарамай, Ҳиндистон унга бир неча бор қайтган. Дастлаб 1980-йилларда, 5 миллионга яқин одам ихтиёрий стерилизация қилишга рози бўлган. 2011-2012 йилларда 4,6 миллионга яқин аёл бир марталик тўлов эвазига операция қилдиришга рози бўлган.
Демографик портлаш ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, хусусан, қашшоқликни камайтириш, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш, ва иш ўринларини яратиш билан боғлиқ жараёнларни қийинлаштиради.
Оилани режалаштириш сиёсати тарғибот, тиббий, маъмурий ва ҳуқуқий чораларни ўз ичига олади. Оилани режалаштириш марказлари стерилизация операцияларининг янги усулларини тарқатиш билан шуғулланади (Ҳиндистонда ҳар йили ўртача 5 миллионга яқин эркак ва аёл стерилизация қилинади
ва 50-60 млн. аёл контрацептив воситалардан фойдаланади).
Никоҳ ёши кўтарилди.


Ветнам тажрибаси

Ветнам ҳукумати томонидан жамиятни ижтимоий-иқтисодий модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар инсон капиталига таянади. Демографик ривожланиш ва инсон капиталини шакллантиришнинг асосий йўналишлари бир нечта давлат ҳужжатларида шакллантирилган. Хусусан, 2000-2010 йилларга мўлжалланган репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш Миллий стратегияси, 2001-2010 йилларга мўлжалланган Миллий демографик стратегия, 2011-2020 йилларга мўлжалланган инсон капиталини ривожлантириш стратегияси, инсон салоҳиятини ошириш режаси шулар жумласидан.


Ветнам ҳукумати томонидан мамлакатнинг келажакдаги
ижтимоий-иқтисодий ривожланишини белгилайдиган қонун ҳужжатларида инсон салоҳиятини ошириш ва жамиятнинг мувозанатли демографик ривожланиши зарурлигига аҳамият берилган.
2019 йилда аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, мамлакатда
96,2 млн. киши яшаётганлиги аниқлади(2022 йил 99,2 млн). Ҳозирда мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича дунёда 15-ўринда ва Жануби-Шарқий Осиёда
3-ўринда (Индонезия ва Филиппиндан кейин). Сўнгги ўн йил ичида Ветнам аҳолиси 10,4 млн.га ўсди.
Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш Миллий стратегияси доирасида Ветнам ҳукумати томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар 2001-2010 йилларда туғилишнинг пасайишига олиб келди. 2001 йилда репродуктив ёшдаги аёлга 2,25 болани ташкил этган бўлса, 2011 йилга келиб у 1,9 гача камайди. Бироқ, 2022 йилга келиб Ветнамдаги аҳолининг жинси ва ёш таркибидаги ўзгаришлар туфайли репродуктив ёшдаги аёлга 2,09 болага етди.
Аҳолини рўйхатга олиш натижалари Ветнам жамиятида туғилишнинг бир нечта хусусиятларини қайд етди:
- аёлларнинг таълим даражаси қанчалик юқори бўлса, уларнинг туғиш даражаси пастлиги кузатилди. (Масалан, олий маълумотли аёл - 1,8 фарзанд, коллеж даражасида - 1,9 бола, ўрта маълумот даражасида — 3,7 бола ва ҳеч қачон мактабга бормаган - 2,6 бола тўғри келган)
- қишлоқ жойларда туғилиш даражаси шаҳарларга қараганда юқори бўлганлиги (ҳар бир аёлга 2,2 ва 1,8 бола).
- бадавлат хонадонларда 2 фарзанд, ўртаҳол хонадонларда эса ҳар бир аёлга 2,4 фарзанд тўғри келган.
Бундан ташқари, Ветнам ҳукуматининг қонун ҳужжатларида
2030 йилгача 104 млн. аҳолига эришиш вазифаси қўйилган.
Шу мақсадда, 2030 йилгача бўлган даврда янгиланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш комплекс дастурига мувофиқ, ҳукумат туғилишни оддий кўпайиш даражасида, яъни репродуктив ёшдаги ҳар бир аёлга ўртача 2,1 болани сақлаб қолиш, шунингдек, мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи аҳоли турмуш тарзидаги номутаносибликни камайтириш учун тегишли чоралар кўриб бормоқда.
Ветнамда сўнгги йигирма йил ичида бўлган ўзгаришлар сабабли, ҳозирги кунда Ветнам аёллари 1999 йилга нисбатан камроқ бола туғиш ва каттароқ ёшда туғиш тенденциясига эга бўлдилар. 2020 йилда Ветнам ҳукумати қарорига мувофиқ, 2030 йилгача туғиш даражасини мослаштириш дастури тасдиқланди ҳамда туғилиш даражаси паст бўлган шаҳар
ва вилоятларда одамларни 30 ёшдан олдин биринчи фарзанд кўриш белгиланди. Ветнам демографик сиёсатини йиллар давомида кўриб чиқадиган бўлсак:



Download 166,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish