Туғилиш даражаси истиқболлари. Умумқабул қилинган демографик концепцияларга асосланиб, мамлакатда ёш ва туғишнинг умумий кўрсаткичлари ўзгаришининг узоқ муддатли тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, 2050 йилга келиб туғишнинг умумий даражаси қишлоқ жойларида ҳар бир аёлга 2,2 боладан шаҳарларда 2,0 дан кам болага камайиши мумкин деб башорат қилинмоқда. Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси орасида туғишнинг “қариш” кўрсаткичи ўзгармаслиги тахмин қилинади. Туғилганда онанинг ўртача ёшининг жами 0,4 йилга ўсиши шаҳар аҳолиси учун ушбу кўрсаткичнинг 2050 йилгача бўлган прогноз даврида ўсиши сезилмаслиги мумкин.
Жаҳон демографик ривожланишида Ўзбекистон ҳозирги кунда туғилиш даражаси юқори (умумий туғилиш даражаси 25% дан юқори) ва паст
(15% гача) кўрсаткичларга эга мамлакатлар ўртасида ўрта ўринни эгаллайди.
Туғилиш даражаси ўсишининг асосий омиллари:
- аҳолининг ёш таркибидаги ўзгаришлар-репродуктив ёшдаги аёллар сонининг кўпайиши;
- ёш оилалар сонини кўпайтириш ва никоҳ барқарорлигини ошириш. Республикада ҳар йили 300 мингга яқин янги оила тузилади;
- қишлоқ аҳолисининг репродуктив хулқ-атворини ўзига хос маҳаллий маданият, қадриятлар, уч авлоднинг биргаликда яшаш анъаналари ва кўп фарзанд кўришга бўлган муносабати( Қишлоқ жойларда репродуктив ёшдаги бир аёлга тўғри келадиган болалар сони 2,7, шаҳарларда эса ҳар бир аёлга 2,1 бола даражасида қолди).
Ўлим даражасининг кутилаётган ўзгаришлари. Умумий ўлим даражаси динамикаси шаҳар ва қишлоқ жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаларининг фарқланишини акс эттириши мумкин, бу шаҳар аҳолиси ўртасида туғилиш пайтида умр кўриш давомийлигининг янада динамик ўсишида акс этади. Эркакларда бу ўсиш аёлларга қараганда кучлироқ бўлиши, биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар ортиқча ўлимининг камайиши кутилмоқда. 2050 йилгача бўлган прогнозга кўра, шаҳар эркаклари ва аёлларининг ўртача умр кўриш давомийлиги мос равишда
77 ва 81 йилни ташкил қилиши кутилмоқда.
Қишлоқ эркаклари ўртача 76 йил, аёллари эса тахминан 79 йил яшаши мумкин. Шаҳар ва қишлоқ жойлари ўртасидаги ўлим ҳолатидаги бу фарқлар асосан шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг тиббий ёрдам олиш имкониятларидаги фарқларга асосланади.
Умуман олганда, эркаклар ўлимининг аёллар ўлимига нисбатан тезроқ пасайиши эркаклар ва аёлларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичларининг яқинлашишига олиб келади. Қишлоқ жойларда яшовчи эркаклар ва аёллар ўртасидаги умр кўриш давомийлигидаги фарқни олти ойга, шаҳар жойларда яшовчиларни эса бир йилга қисқартириш мумкин.
Республикада меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларнинг ўлим даражаси нисбатан паст бироқ, уларнинг ўлимида гендер номутаносиблик мавжуд, эркакларнинг ўлим даражаси аёллар учун бир хил кўрсаткичдан 2 баравар юқори (эркаклар учун 10 минг кишига 18 та ҳолат ва аёллар учун 8 та ҳолат).
Ўлим сабаблари таркибида эркак ва аёлларда қон айланиш тизими касалликлари биринчи ўринни эгаллаб келган ва бу ҳолатларнинг учдан икки қисми юрак томирлари касалликларга тўғри келади. Меҳнат ёшидаги аёлларда ўлимнинг асосий сабаби онкологик касалликлар сабаблардан бири ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳозирги вақтда ўлимнинг умумий даражаси бўйича кўрсаткичлари нисбатан яҳши мамлакатлар қаторида ҳисобланади. Ҳар йили ўлганлар сони туғилганлар сонидан 4,5-5,0 баравар кам, бу Ўзбекистоннинг муҳим демографик салоҳиятидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |