2. Демографик жараёнларни бошқаришда Хитой, Хиндистон ва Ветнам тажрибаси
Хитой тажрибаси
Аҳоли сонининг кўпайиши билан боғлиқ жиддий муаммолар аҳолиси миллиард кишига яқин ёки ундан кўп бўлган мамлакатларда учрайди. Хитойда 1,3 миллиарддан ортиқ фуқаро истиқомат қилади — турли манбаларга кўра, 138 -144 киши 1 кв.кмга тўғри келади. Хитойда туғилишни назорат қилиш масаласи жуда кескин ҳисобланади. 1979 йилда Хитой ҳукумати “битта оила — битта бола” деб номланган дастурни бошлади, бу эса иккинчи ва ундан кейинги туғилган болалар учун ўртача 4-8 баробаргача йиллик даромад жаримасини назарда тутган.
Шу билан бирга, Хитойда туғилишнинг умумий даражаси ва аҳолининг табиий ўсишини камайтириш учун никоҳга кириш учун ёш чегара белгиланди (эркаклар учун – 22 ёш, аёллар учун 20 ёш), маъмурий ва иқтисодий
чора-тадбирлар тўплами ишлаб чиқилди. Шундай қилиб, битта фарзанд кўришга содиқ бўлган аёлларга “туғилишни мукаммал режалаштириш” сертификатлари топширилди. Бу уларга болалар муассасалари, тиббий ёрдам ва уй-жой олишда афзалликларга эга бўлиш ҳуқуқини берди. 14 ёшгача бўлган битта боласи бўлган ота-оналар ойлик маошининг 10% миқдорида нафақа олдилар, улар тарбия ва таълим учун солиқ тўлашдан озод қилиндилар ва ҳоказо.
Болаларнинг белгиланган меъёридан ошгани учун санкциялар орасида:
- иккинчиси туғилган тақдирда биринчи бола учун олинган суммаларни қайтариши;
- иккинчи бола учун “солиқ” тўлаш;
- иккинчи боланинг овқатлари учун юқори тўлов;
- иккинчи ва кейинги болалар туғилганда туғруқ таътилининг йўқлиги ва биринчи бола туғилганда тақдим этилган тиббий харажатларни қайтариш белгиланган.
Бундай чора-тадбирлар Хитойга туғилишнинг умумий даражасини сезиларли даражада камайтиришга имкон берди. Агар 70-йилларда ўртача бир аёлга 4,5 та бола тўғри келган бўлса, 90-йилларнинг бошларида 2.4 га камайди
Бироқ, аҳоли ўсишини чеклаш баъзи муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, аммо янгиларини келтириб чиқаради. Сўнгги йилларда Хитой ҳукумати “бир оила” сиёсатининг бир қатор салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатлари билан юзма-юз келди. Ўртача умр кўришнинг узайиши билан бола туғилишининг пасайиши Хитой аҳолисининг қариши ва меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг камайиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсишида пенсия таъминоти ва бошқа ижтимоий харажатлар муаммолари кучая бошлади. Буларнинг барчаси “ғайриинсоний” демографик сиёсатни юмшатиш зарурлигидан далолат берди. 2016 йил январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси ҳукумати барча оилаларга икки фарзанд кўришга рухсат берди, “бир оила – икки фарзанд” дастури эълон қилинди. Бироқ, Хитойнинг демографик сиёсатидаги ўзгаришлар ҳали мутахассисларнинг прогнозларини оқламайди.
Умуман, демографик сиёсат доирасида аҳоли муаммоси замонавий дунёда энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ҳар бир мамлакатда кутилган мақсадларга эришиш учун танлайдиган усул ва воситалар биринчи навбатда, мамлакат ривожланишининг ижтимоий-демографик, геосиёсий, иқтисодий ва бошқа омилларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |