Ўзбекистон республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби



Download 166,23 Kb.
bet1/10
Sana05.04.2023
Hajmi166,23 Kb.
#924992
TuriДоклад
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-модул Ижтимоий Б.Суюнов


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СТРАТЕГИК ТАҲЛИЛ
ВА ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ОЛИЙ МАКТАБИ

ИЖТИМОИЙ ХАВФСИЗЛИК


ўқув модули

“Демографик жараёнларни бошқаришга оид илғор хорижий тажрибалар” мавзусида


АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ ДОКЛАД

Бажарди: 107-гуруҳ тингловчиси


Б.Суюнов

Тошкент-2023


МУНДАРИЖА

Кириш.
1. Ўзбекистонда демографик жараённи бошқаришдаги муаммо ва камчиликлар


2. Демографик жараёнларни бошқаришда Хитой, Ҳиндистон ва Ветнам тажрибаси
3. Демографик жараёнларни бошқаришда Европа ва АҚШ тажрибаси
4. Демографик жараёнларни бошқаришда хориж тажрибасини қўллаш истиқболлари

Хулоса


Иловалар

Кириш

Республикамизда амалга оширилаётган бозор ислохотларини жадаллаштиришда демографик ривожланиш хусусиятлари мухим урин тутади. Иктисодиётни ривожлантиришда зарур буладиган ресурслар ичида мамлакатимиз инсон ресурсларига бойлиги билан ажралиб туради. Лекин, бу ресурслардан унумли фойдаланиш, уларнинг сифат жихатидан бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган таркибини шакллантириш, бу ресурсларни иктисодиёт эхтиёжларига мос равищца тармоклар ва минтакалар буйича окилона жойлаштириш энг долзарб муаммолардан хисобланади. Инсон ресурсларидан бозор муносабатлари шароитида фойдаланишнинг узига хос хусусиятларидан бири яна шундаки, бу тизим ракобатга асосланганлиги учун ишчи кучларининг яхши иш уринлари учун борадиган узаро кураши, корхоналарнинг сифатли ишчи кучлари учун олиб борадиган кураши натижасида ишсизлик муаммосини келтириб чикаради.
Сўнгги йилларда ривожланаётган мамлакатларда демографик суръатнинг юқорилиги, аҳоли сони, никоҳлар ва туғилишларнинг ортиб бориши мамлакатлар иқтисодиётига юк бўлиш билан бирга, ушбу йўналишдаги муаммоларни вужудга келишига хизмат қилиши мумкин. Демографик жараёнларнинг ижтимоий соҳаларга таъсири таҳлил қилинганда, уларнинг деярли барчасида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши билан боғлиқ жиҳатлар иштирок етганини, яъни ҳар қандай ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни яратиш, янада такомиллаштириш аҳоли сони ортишидан келиб чиқиб амалга оширилсада, охир-оқибат мамлакат иқтисодиётга таъсири кўзга ташланади. Бир қатор мамлакатлар, биринчи навбатда иқтисодиёти суст ривожланган давлатлар аҳоли сонининг юқори суръатларда ўсиши, бунга тескари пропорсионал тарзда иқтисодиёт ривожланиши паст бўлганлиги билан ажралиб туради. Осиё Африка жанубида жойлашган қатор мамлакатларда ана шу жиҳатларни кўриш мумкин. Лекин буларнинг барчасига қарамай, агар мамлакат тўғри ва самарали ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб борса, демографик жараёнлар, жумладан, аҳоли сонининг ортишидан ижобий натижа бўлиши ҳам мумкин.
Барча ижтимоий тизимларнинг асосий элементи аҳоли бўлиб, кўпинча қарор қабул қилиш объекти бўлади ёки ҳеч бўлмаганда бу жараённинг ажралмас қисмига айланади. Бундай ҳолда, объект шахслар ва гуруҳлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиши мумкин. Аҳолининг кўплаб сифат хусусиятлари уларнинг демографик хусусиятлари билан боғлиқ ҳисобланади.Булар, аҳоли учун жинс ва ёш тузилиши. Демографик прогнозларнинг асосий мавзуси аҳолининг сони, ёши ва жинси таркибидаги ўзгаришдир.
Бундан ташқари, аҳолининг ҳудуд бўйича бўлинишини ҳисобга олсак, маълум бир ҳудуддан ташқарида яшовчи одамлар алоҳида қизиқиш уйғотади. Шунинг учун аҳоли прогнозлари натижалари маълум бир жамоа ёки улар яшайдиган ҳудуднинг ривожланишини бошқариш тизими доирасида қарор қабул қилиш учун энг муҳим маълумотлардан бирига айланмоқда.


Download 166,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish