МАЪРУЗА 3
МАВЗУ: ЛИПИД АЛМАШИНУВИ, СЕМИЗЛИК, АТЕРОСКЛЕРОЗНИНГ БИОКИМЁВИЙ АСОСЛАРИ
1. Маърузанинг мақсади: Талабаларда ёғ кислоталар синтези, холестерин ва фосфолипидлар алмашинувини бошқарилиши, турли туғма ва орттирилган касалликларда бузилиши тўғрисида маълумотни шакллантириш.
2. Маърузанинг режаси:
4.1. Кириш. Мавзуни асослаш. - 5 дақиқа
4.2. Ёғ кислоталар биосинтези ва унинг бошқарилиши. Пальмитатсинтетаза фермент комплекси. - 20 дақиқа
4.3. Ацетосирка кислота биосинтези ва катаболизми, унинг физиологик аҳамияти. - 10 дақиқа
4.4. Холестерин, тузилиши ва аҳамияти. Холестерин биосинтези ва ташилиши. - 15 дақиқа.
4.5. Организмнинг асосий фосфо- ва гликолипидлари, уларнинг аҳамияти. - 15 дақиқа
4.6. Липидлар алмашинувининг бошқарилиши. Ёғ босиш, семириш, уларни ёшга боғлиқ хусусиятлари. – 15 дақақа
4.7. Гиперхолестеринемия ва унинг турлари, атеросклероз ривожланишининг биокимёвий асослари. - 15 дақиқа
4.8. Хулоса ва блиц-опрос. – 5 дақиқа.
3. Маърузанинг мазмуни
3.1. Кириш, мавзуни асослаш
Инсонлар организмида ТАГ, фосфолипидлар, холестерин ва гликолипидлар бўлиб улар турли хил функцияларни бажаради, шунинг учун доимо улар бизнинг организмимизда синтезланиб ва парчаланиб туради. Бу жараёнлар бошқарилиб турилади. Бу бошқарилишни бузилиши турли хил касалликларга олиб келиши мумкин. Жумладан, семизлик, кахексия, ўт-тош касаллиги, атеросклероз ва бошқалар. Бу касалликлар келиб чиқишининг биокимёвий механизмларини ўрганиш келажакда умумамалиёт шифокорига тўғри ташхис қўйиш, лаборатор кўрсаткичлар ўзгаришларини тахлил қила билиш ва уларга асосланиб тўғри даволаш асосларини шакклантиради.
3.2. Ёғ кислоталар биосинтези ва унинг бошқарилиши. Пальмитатсинтетаза фермент комплекси.
Ёғ кислоталари асосан ёғ тўқималари, жигар ва сут безида синтезланади. Синтез жараёни хужайралар цитоплазмасида кечади, митохондрияда эса цитоплазмада синтезланган ёки ташқи муҳитдан тушган пальмитат углерод занжирининг узайиши йўли билан таркибида 18, 20, 22та углерод тутувчи ёғ кислоталари синтезланади. Синтез учун субстрат вазифасини митохондрияда пируватнинг оксидланиб декарбоксилланиши ва ёғ кислоталар парчаланишидан ҳосил бўлган ацетил-КоА ўтайди. Ацетил-КоА ёглар алмашинувида мухим рол уйнайди, чунки ундан ёг кислоталар, кетон таначалар ва холестерин синтезланади.
Аммо, ацетилКоА митохондрия мембранасидан ўта олмайди, лекин оксалоацетат билан бирикиб цитрат ҳосил қилади ва цитрат махсус трикарбоксилатни ташувчи система воситасида цитозолга ўтади ва цитратлиаза таъсирида ацетил-КоАга айланади.
Цитозолда ацетил-КоАдан ёғ кислоталар синтези ёғ кислоталари синтетазаси деб аталмиш махсус мультиферментлар воситасида кечади. Бу мультифермент махсус ацил ташувчи оқсил (АТО) деб аталмиш оқсил билан бириккан олтита ферментлардан (АТО-ацетилтрансфераза, АТО-малонилтрансфераза, β-кетоацил-АТО-синтетаза, β-кетоацил-АТО-редуктаза, β-оксиацил-АТО-дегидратаза, еноил-АТО-редуктаза) таркиб топган. Оксидланишдан фарқли ёғ кислоталар синтези эндоплазматик тўрда кечади, синтез манбаи бўлиб малонил-КоА ҳисобланади, оралиқ махсулотларни қайтарилиши учун НАДФ.Н2 зарур, ацетил-КоА эса томизғи сифатида ишлатилади. Ёғ кислоталар синтезининг барча босқичлари циклик кечиб, пальмитатсинтетаза юзасида боради.
Пальмитатсинтетаза марказида жойлашган бўлиб, иккита SН-гуруҳини тутади:
Марказий - 4-фосфопантотенатдан ҳосил бўлган ва малонил-КоА ни бириктириш хусусиятига эга.
Периферик – цистеиннинг қолдиғидан ҳосил бўлган ва ацетил-КоА ни бириктириш хусусиятига эга.
Ушбу ферментлар иштирокида дастлаб бутирил-АТО синтезланиб, сўнг унинг углерод занжири узая бориши натижасида бошқа ёғ кислоталари ҳосил бўлади.
Ёғ кислоталар биосинтези 3 босқичда содир бўлади:
Митохондриядан цитозолга ацетил-КоАнинг ўтказилиши.
Ацетил-КоАнинг карбоксилланиб малонил-КоАга айланиши
Ацетил-АТО ва малонил-АТОнинг ҳосил бўлиши, конденсацияланиши, қайтарилиши ҳамда пальмитин кислотанинг ҳосил бўлиши.
Малонил-КоА ацетил-КоА карбоксилаза (коферменти – биотин) таъсирида ацетил-КоАдан куидагича хосил булади:
Биотин-фермент + СО2 + АТФ → карбоксибиотинфермент + АДФ + Фн
Карбоксибиотинфермент + ацетил-КоА → малонил-КоА + биотинфермент
Хосил булган ацетилКоА ва малонилКоА пальмитатсинтетаза комплексининг АТОга бирикишади ва ацетил-АТО хамда малонил-АТО ҳосил бўлади:
Ацетил-КоА + АТО → ацетил-АТО + КоАSH
ацетилтрансацилаза
Малонил-КоА + АТО → малонил-АТО + КоАSH
малонилтрансацилаза
Сунг уларнинг конденсацияланиши кузатилади:
НООС-СН2-CО-S-АТО + СН3-CО-S-АТО → СН3-CО-СН2-CО-S-АТО + СO2
бета-кетоацилсинтетаза
↓ + NADPH, - NADP
СН3-CО-СН2-CО-S-АТО → СН3-CH(ОH)-СН2-CО-S-АТО
β-кетоацил-АТО-редуктаза
↓ -Н2О
СН3-CH(ОH)-СН2-CО-S-АТО → СН3-CH=СН-CО-S-АТО
β-оксиацил-АТО-дегидратаза
↓ + NADPH, - NADP
СН3-CH=СН-CО-S-АТО → СН3-CH2-СН2-CО-S-АТО
еноил-АТО-редуктаза
Хосил булган бутирил-АТО яна малонил-АТО билан конденсацияланиб бу жараён такрорланади то пальмитин кислота синтезлангунча. Синтез тугагандан сунг деациллаза ферменти таъсирида сув иштирокида пальмитин кислота ферментдан ажралиб чикади.
Ёғ кислоталар синтезининг бошқарилиши
Ацетил-КоА-карбоксилаза ферменти бошқарилувчи ферментдир. У 2 хил холатда булиши мумкин: 2 суббирликдан иборат нофаол ва 22 суббирликдан иборан фаол шакли. Жигар ва ёг тукималарида цитрат бу ферментни активатори, узун занжирли ёг кислоталар эса ингибитори хисобланади. АТФ нинг юқори концентрацияси ИЦДГни ингибирлайди, бу эса цитратни тўпланишига олиб келади. Цитрат ёғ кислоталар синтезининг активатори, пальмитин-КоА – ингибитори ҳисобланади. НАДФ.Н нинг юқори концентрацияси ёғ кислоталар синтезини фаоллаштиради, глюкозани ПФЦ да оксидланишини ингибирлайди. Инсулин протеинфосфатазани фаоллаштириб ундан Н3РО4 ажралиши хисобига ацетил-КоА-карбоксилазани фаоллаштиради. Глюкогон ва адреналин эса цАМФга боглик протеинкиназани фаоллаштириб ацетил-КоА-карбоксилазани ингибирлайди.
Ёғ кислоталаридаги углерод атомлари сонининг узайиши митохондрия (ацетил-КоА ҳисобига) ва микросомаларда (малонил-КоА ҳисобига) боради. Жигарда – стеарин кислотаси, нерв тукимасида – лигноцерин ва цереброн кислоталари.
Тўйинмаган ёғ кислоталар синтези
Таркибида битта қўшбоғ тутувчи пальмитоолеин ва олеин кислоталари жигар ва ёғ тўқимаси хужайралари микросомаларида махсус оксигеназалар таъсирида кислород иштирокида пальмитат ва стеаринат кислоталаридан синтезланади. Ушбу реакцияда бир молекула кислород икки жуфт электрон учун акцептор вазифасини ўтайди, уларнинг бир жуфти субстрат (ацил-КоА) ҳисобидан бўлса, иккинчи жуфти НАДФН2 ҳисобига:
С15Н31-СО-S-КоА+НАДФН2+О2→ СН3-(СН2)5-СН=СН-(СН2)7-СО-SКоА +НАДФ
Пальмитил-КоА пальмитоолеил-КоА + 2Н2О
Линол ва линолен кислоталари одам ва ҳайвон организмида синтезланмайди. Организмга улар овқат таркибида тушади. Бошқа ўта тўйинмаган ёғ кислоталари жигарда микросомал ва митохондриал ферментлар иштирокида пальмитоолеин, олеин, линол, линолен кислоталари молекуласининг узайиши ҳамда қўшимча қўшбоғлар киритилиши йўли билан синтезланиши мумкин. ω-3 ва ω-6 ёг кислоталари организмда синтезланмайди.
Триглицеридлар синтезланиши
Тўқималарда триглицеридлар глицерин ва ёғ кислоталаридан синтезланади. Дастлаб глицерин киназа таъсирида глицерин АТФ эвазига фосфорилланади ва глицерол-3-фосфат ҳосил бўлади. Кейинги босқичда глицерол-3-фосфат икки молекула фаол ёғ кислотаси (ацил-КоА) билан бирикиб фосфатид кислота ҳосил бўлади. Ундан фосфатидатфосфатаза таъсирида фосфат кислота қолдиғи ажралиши натижасида ҳосил бўлган диглицеридга, яна бир молекула ацил-КоА бирикиши натижасида триглицерид ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |