Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 138 Kb.
bet6/9
Sana21.02.2022
Hajmi138 Kb.
#54507
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 Липид алмашинуви, семизлик, атеросклерознинг

Атеросклероз назариялари
Ҳозирги вақтда атеросклерознинг келиб чиқишига оид биохимиклар томонидан яратилган бир неча назариялар мавжуд. Шулардан Аничковнинг инфильтрацион назарияси бўлиб, бу назарияга биноан «Холестринсиз атеросклероз бўлмайди». Бошқа назарияга биноан липопротеинларнинг оқсил қисмида ўзгариш бўлиб у организмларга ёт бўлган ҳолда иммунологик реакциялар кучайишига олиб келади (Климовнинг аутоиммун назарияси). Америкалик олимлар Гольдстейн ва Браунлар тамонидан яратилган назарияга биноан атеросклероз келиб чиқишига дислипопротеинемия аҳамияти чексиз. Ушбу назарияларга қисқача тўхтаб ўтамиз.
Одам организмида аутоиммун хоссаларига эга бўлган ЗЖПЛП ёки ЗПЛП ҳосил бўлади. Бу липопротеинларнинг оқсил қисмларига қарши антитело ишлаб чиқарилади. Иммун комплекси - антитело ва ЗЖПЛП ҳосил бўлади. Бу эса эндотелиал хужайралар ўтказувчанлиги бузилиши ва комплексни томир деворида тўпланишига сабабчи бўлади. Артериал қон томир деворини ўтказувчанлигининг ортиши артерияга липопротеинлар киришига қулай шароит туғдиради.ЗЮЛП 7-12 нм диаметрига эга ва марказида гидрофоб ёғ қисми ва атрофида фосфолипид ва глобуляр апопротеин қатлами бўлади. Бу қатлам заррачани эрувчанлигини таъминлайди. Оқсил қисми 2 хил апопротеиндан иборат: апо-А ва апо-С. Апопротеин А нинг апо-А-1 апо-А-2 лар оқсил қисмини 90% ташкил этади. Улар ўзаро аминокислоталар таркиби билан фарқланади, бирламчи ва иккиламчи структуралари ва иммунологик хусусиятлари билан фарқ қилади. Апопротеин-A-1 нинг молекуяр массаси 28000 ва апо-А-2 нинг 17000 дальтонга тенг.
Гольдстеин ва Браунлар назариясига кўра атеросклероз келиб чиқишида асосан дислипопротеинемия аҳамиятга эга. Капиллярларнинг эндотелиал хужайраларининг юзасида махсус рецепторлар бўлиб, улар ЗПЛП ларни боғлаб плазмадан хужайрага ботиб кирадилар. Натижада холестеринга бой бўлган липопротеин хужайрага уни олиб киради. Хужайра лизосомаларида ЗПЛП ва холестерин эфирлари гидролизга учраб эркин холестерин ҳосил бўлади. Хужайрада тўпланиб қолган холестерин у ердан ЗЮЛП таркибида олиб чиқиб кетилади.
Қон таркибида дислипопротеинемия вужудга келганда холестерин хужайрада тупланиб қолади. Бунга кўмаклашувчи омиллардан бири юқори қон босими. Электрон микроскоп остида бундай хужайралар «кўпиксимон» кўринишга эга бўлади. Ортиқча холестеринни сарфлаш учун хужайралар бўлиниши кузатилган, аммо бу янада қон томирлар торайишига олиб келади.Атеросклероз ривожланишига олиб келадиган омиллар:
1.Аниқ омиллар
-дислипопротеинемия, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипо-альфа-липопротеинемия, артериал гипертония, чекиш
2.Эҳтимолли омиллар
-қандли диабет, эмоционал стресс, ирсий омиллар
3.Мумкин бўлган омиллар
-семизлик, гиподинамия
Атеросклероз ва юрак ишемик касаллигининг олдини олиш ва бартараф этиш биокимевий йўлларидан юқорида кўрсатилган омилларни бартараф этиш билан боғлиқдир.
ЛП алмашинуви бузилишини бартараф этувчи асосий қоидалар:

  • 10%га қабул қилинаётган ёғларни камайтириш

  • тўйинган ёғ кислоталар истеъмолини камайтириш

  • тўйинмаган ёғ кислоталарга бой овқатларни истеъмол қилиш

  • клетчаткани кўпрок истеъмол қилиш

  • маргарин, қўй ва мол ёғларни ўсимлик мойларига алмаштириш

  • холестерин кўп сақлайдиган маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш

  • овқат таркибидаги туз миқдорини камайтириш


Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish