Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Липидлар алмашинувининг бошқарилиши. Ёғ босиш, семириш, уларни ёшга боғлиқ хусусиятлари



Download 138 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2022
Hajmi138 Kb.
#54507
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 Липид алмашинуви, семизлик, атеросклерознинг

5.6. Липидлар алмашинувининг бошқарилиши. Ёғ босиш, семириш, уларни ёшга боғлиқ хусусиятлари
Ёғ тўқимаси меёрида аёлларда – 20-25%, эркакларда – 15-20% ташкил килади. Ёғ хужайралар сони хомиладорликнинг 3 триместридан то препубертат давригача кўпайиб боради, сўнг уларнинг хажми ўзгаради. Агар тана вазни 20% юқори бўлса семириш кузатилади. Ахолининг 50% семириш кузатилади.
Бирламчи семириш:

  • алиментар фактор: истъемол қилинган овқатнинг калориясига нисбатан сарфланаётган энергия тенглиги бузилган ҳолда. Натижада ёғлар тўпланиб семизлик вужудга келади;

  • гипоталамус шикастланганда: маълумки ёғлар алмашинуви гормонал бошқарувга эга ва гипоталамус шикастланганда иштаҳа маркази бошқариши бузилиб очофатлик ҳолатлари кузатилади, кўп овқат истеъмол қилиш семиришга сабаб бўлади;

  • ирсий семизлик; маълумки ота–она семизликка мойил бўлса генетик ахборотга кўра фарзандлари ҳам мойил бўлади. Бу ирсий ахборот доминант хусусиятига эга;

  • меёридан кўп углеводлар истъемол қилиш энергия манбаи сифатида асосан углеводлар сарфланиб ёғлар заҳираси ортади. Шу билан бирга углеводлар истъемол қилиш доимо инсулин ишлаб чиқаришга мажбур қилади ва бу гормон ёғларнинг заҳирада тўпланишига сабабчи бўлади.

  • бефойда циклларнинг генетик нуқсони.

  • семиришга моил бўлган инсонларда метаболизмнинг самарадорлиги, оксидланишли фосфорилланишни уйғунлиги;

  • инсонларда аэроб ва анаэроб гликолизнинг турлича нисбати.

Иккиламчи семириш – турли хил касалликларда (айниқса эндокрин) кузатилади, масалан гипотиреоз. Қалконсимон безнинг гипофункцияси: қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган гормонлар умумий модда алмашинувини бошқаради ва бу гормон миқдори камайиши модда алмашинувининг сусайишига олиб келиб заҳира моддаларнинг тўпланиши билан кузатилади.
Семириш гени адипоцитларда лептин оқсилини синтези кучаяди, у гипоталамусдаги рецепторлар билан бирикиб нейропептид грелин секрециясини пасайтиради. Лептин рецепторларини камайиши, ёки бу оқсилнинг нуқсони семиришга олиб келади.
Ёғлар сарфланишининг кучайиши еки кахексия.
Ёғлар сарфланишининг кучайиши ва организмнинг ўта озиб кетиши кахексия деб номланади. Бу ҳолат қуйидаги омилларга боғлиқ:
А) алиментар омил: истъемол қилган овқат калорияси жиҳатидан паст бўлиб сарфланаётган энергия юқори бўлган ҳолатларда;
Б) саратон касаллиги ривожланаётганда; ўсма тўқимасида модда алмашинуви кучайган бўлиб бутун организмдан энергия моддаларни тортиб олади, натижада озиб кетиши кузатилади.
В) қандли диабетнинг 1 турида; модда алмашинуви юқорида кўрсатилган ва ёғлар асосан глюкоза синтезига сарфланади.
Г) гипертиреозда: қалқонсимон без гормонлари асосий модда алмашинувини кучайтириб юборадилар.


5.7. Гиперхолестеринемия ва унинг турлари, атеросклероз ривожланишининг биокимёвий асослари
Холестериннинг организмдан чиқариб юбориш йўли ҳам икки хил: жигарда холестериннинг ўт кислоталарига айланиши ва уларнинг ичак орқали чиқариб ташланиши ва ўзгармаган холестеринни ўт таркибида ичакка тушиб ахлат таркибида ажралиши йўли билан боради. Ушбу механизмлар ўртасидаги мутаносибликнинг бузилиши қон ва тўқималарда холестерин миқдорининг ўзгаришигша сабаб бўлади. Бунинг энг жиддий оқибатларидан бири гиперхолестеринемия бўлиб, у ўз навбатида атеросклероз ёки ўт-тош касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

Гиперхолестеринемия турлари:

  • Бирламчи – идиопатик ёки оилавий

  • Иккиламчи – орттирилган ёки экзоген

Гиперлипопротеинемия турлари бир-неча хилдир:
1-тур (наслий) Липопротеидлипаза ва апоС-2 нуқсони хисобига келиб чикади. Қонда ХМ ва ЗЖПЛП ортиши, гипертриглицеридемия, атеросклероз хавфи йўқ
2-тур (оилавий) гиперхолестеринемия. ЗПЛП рецепторлари нуқсони, авоВ-100 гени мутацияси хисобига келиб чикади. Қонда гиперхолестеринемия ва ЗПЛП ортиши, эрта атеросклероз, ксантоматоз
3-тур (оилавий аралаш). апоЕ ва унинг изоформалари нуқсони, рецепторлар билан боғланишини бузилиши хисобига келиб чикади. Қонда ХМ, ЗЖПЛП, ЗПЛПни ортиши, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, эрта атеросклероз, ксантоматоз
4- ва 5-турлар (оилавий гипертриглицеридемия). Генетик гетероген касалликлар, гиперинсулинемия хисобига ЗЖПЛП кўп синтези. Қонда ЗЖПЛП ва ЗПЛП ортиши, гипертриглицеридемия, меёрий гиперхолестеринемия, атеросклероз, ксантоматоз, гипергликемия

Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish