Буйраклар сцинтиграфияси уларнинг ҳажми, шакли, ҳолати ва функциялари тўғрисида маълумот беради, аммо бу маълумотлар шунингдек, томирларнинг гипертензияси учун хос эмас. Динамик сцинтиграфиянинг ангиография билан мослиги бир томонлама шикастланишларда 75% ни, икки томонлама шикастланишларда 44% ни ташкил қилади. Ушбу усулнинг қимматли афзаллиги буйрак паренхимасининг миқдори ва функционал фаолияти ҳақида маълумот олиш имкониятидир. Буйрак сцинтиграфияси фармакологик синамалар (ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари) билан биргаликда аниқроқ маълумот беради. Синамаларнинг моҳияти фарм препаратни қабул қилишдан олдин ва кейин буйрак сцинтиграфиясини бажаришдир (одатда каптоприл ёки унинг ўхшашлари). Бундан ташқари, буйрак артериясининг шикастланишида буйрак борувчи қон миқдорини янада камайишига олиб келиб, "дори нефрэктомияси" деб номланувчи феноменни келтириб чиқаради(расм.5.).
Буйрак артериясини инвазив бўлмаган текшириш усуллари орасида магнит-резонансли ангиография муҳим ўрин эгаллайди, бу буйраклар томирларини икки ёки уч ўлчовли реконструксия қилиш имконияти билан тавсифланади. Усулнинг сезгирлиги 100% га, ўзига хослиги эса 80-90% га этади. Аорта шохлари шикастланишини ташхислашда магнит-резонанс томографиясининг стандарт усуллари одатда фақат катта диаметрли томирларда (аорта, ўпка артерияси) юқори аниқликдаги маълумот беради, шунинг учун бошқа холатларда гадолиний билан контрастли кучайтирилган магнит-резонанс ангиографияси афзалроқдир(расм 6).
Расм.5. Буйраклар сцинтиграфияси.
Расм.6. Буйрак артериялари МРА. Икки томонлама буйрак артериялари критик стенози.
МСКТА буйрак артериялари ва веналарини визуализация қилиш билан қаторда буйрак паренхимасининг ҳолатини баҳолашга, томир ичи қурумларини (калций, қон қуйқаларини) аниқлашга имкон беради ва магнит-резонансли ангиография билан солиштирганда аниқроқ маълумот беради. МСКТ ВРГ билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш учун кўрсатмаларни аниқлашда ва эндоваскуляр аралашувларнинг самарадорлигини баҳолашда буйрак томирларини визуал равишда аниқлашнинг якуний ва ягона усули бўлиши мумкин.
Расм.7. Буйрак артериялари МСКТА си. Иккала буйрак артерияси стенози (70-80%).
Буйракларнинг рентген контрастли ангиографияси вазоренал гипертензияни ташхислашда инвазив усул бўлиб, буйрак артерияларидаги патологик ўзгаришларнинг табиати, жойлашиши ва даражасини визуал равишда аниқлаш, уларнинг оғирлиги ва гемодинамик аҳамиятини баҳолашга имкон беради. Танлаш усули - бу Селдингерга кўра аортография. Кўрсаткичларга кўра, буйрак артерияларининг тселектив ангиографияси аниқланган ўзгаришларни, айниқса буйрак дарвозалари соҳасидаги, батафсил маълумот олиш учун ишлатилади. Кўпинча буйрак артериясининг турли хил локализацияси ва стеноз даражасии аниқланади. Стенотик шикастланишнинг умумий белгилари буйрак артериясининг бўшлиғини торайиши, унинг контурларининг тиниқлиги, аорта билан солиштирганда контраст интенсивлигидаги фарқ ва ривожланган коллатералларнинг мавжудлиги хисобланади.
.
Расм.8. РКАГ. Чап буйрак артерияси стенози.
Вазоренал гипертензияни ташхислаш учун қўшимча усуллар қаторида периферик ва буйрак веноз қонида ренин фаоллигини аниқлаш қўлланилади, бу гипертензиянинг буйрак артерияси шикастланишига патогенетик боғлиқлигини исботлашга имкон беради.
Плазма рениннинг фаоллиги радиоиммун усул билан аниқланади. Ренин фаоллигидаги кунлик тебранишлар жуда катта аҳамиятга эга, бу бир нечта қон намуналарини олиш ва текширишни талаб қилади. Гипертензия давомийлиги ошиши билан ренин ишлаб чиқарадиган буйрак фаолияти сусайиб, ренин фаоллиги пасайиши аниқланди. Шунинг учун қон томир гипертензиясида плазма рениннинг мутлақ сонларининг диагностик ва прогностик аҳамияти жуда нисбийдир. Қонда ренин фаоллиги даражасини ишемик ва бузилмаган буйрак ренин коеффициенти билан таққослаш катта клиник аҳамиятга эга. Одатда, буйрак артерияси стенозида, ренин фаоллиги 1,5 баравар ёки ундан юқори, бу беморнинг артериал гипертензияси учун "жавобгарлик" ни тасдиқлайди ва яқинлашиб келаётган операция самарадорлигининг ижобий прогностик белгиси бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |