Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Жарроҳлик даволаш учун кўрсатмалар



Download 8,73 Mb.
bet14/28
Sana24.03.2022
Hajmi8,73 Mb.
#508364
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
Симптоматик артериал гипертензия

Жарроҳлик даволаш учун кўрсатмалар. Вазоренал гипертензияни аниқ белгиланган клиник кўринишини аниқ ташхислаш жарроҳлик даволаниш учун кўрсатма бўлиб хизмат қилади. Бошқача қилиб айтганда, ангиографик равишда аниқланган буйрак артериясининг гемодинамик (70% дан кўпроқ торайиши) ва функционал (гиперренинемия, буйрак функциясининг пасайиши) аҳамиятга эга бўлган артериал гипертензия синдроми учун жавобгар бўлган буйрак артерияси стенози қон асосий оқимини тиклашга қаратилган аралашувга мухтож. Агар эндоваскуляр даволаш усулларини бажариш имкони бўлмаса, шунингдек стентлашдан кейин буйрак артерияларини рестенозларида буйрак артерияларини очиқ усулда қайта тиклаш тўғрисида кўрсатмалар қўйилади.
Жарроҳлик давосига қарши кўрсатмалар бу оғир юрак етишмовчилиги, ўткир мия қон томирлари ва коронар қон айланишининг бузилиши, шунингдек, икки томонлама буйраклар бужмайиши хисобланади.
Вазоренал гипертензия билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш усулини танлаш буйрак артерияси шикастланишининг табиати, қон томир ва орган патологияларининг мавжудлиги билан белгиланади.
Буйракдаги қон оқимини тўғирлаш учун маълум бир усулни танлаш буйрак артерияси шикастланишининг этиологияси, жойлашиши ва даражаси хамда қорин аортаси ва унинг шохлари қўшма патологиясининг мавжудлиги билан белгиланади. Аммо буйрак артерияларининг асосий касалликлари учун энг яхши натижаларни берадиган биринчи танлов операциялари мавжуд. Буйрак артерияларининг атеросклеротик шикастланишларида бундай операция трансаортал эверсион эндартерэктомия ҳисобланади. Фибромускуляр дисплазия билан оғриган беморларда, патологик жараённинг локализациясига қараб, шикастланган сегментни резекция қилиб, кейинчалик протезлаш амалга оширилади. Носпецифик аортаартеритда қон томирларининг шикастланишининг хилма-хиллиги ва оғирлигини ҳисобга олсак, бошқа операциялар ичида буйрак артерияси протезлаш энг кўп қўлланилади.



Расм.11. Трансаортал эндартерэктомия амалиёти.





Расм.12. Аорта-буйрак аллошунтлаш амалиёти.



Расм.13. Чап буйрак артерияси реимплантация амалиёти.





Расм.14. Ўнг буйрак артерияси аутовеноз протезлаш амалиёти.





Расм. 15.Буйрак артерияларига бўлган асосий жаррохлик йўллари.


Буйрак артерияларида жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун асосан учта жарроҳлик ёндошув қўлланилади: бўйлама медиал лапаротомия, кўндаланг пастки киндик лапаротомияси ва торакофренолюмботомия. У ёки бу киришни танлаш жарроҳлик аралашувнинг вазифалари ва ҳажми билан белгиланади.





Download 8,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish