Фармацевтикада бошқарув фани бўйича амалий машғулотлар учун ўқув
қўлланмаси Фармация факультети барча йўналиши 5-босқич талабалари (10
семестр) учун мўлжалланган бўлиб “Фармацевтикада бошқарув” намунавий
дастурига мувофиқ тузилган.
Мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг амалий машғулотларга
тайёрланишлари учун мўлжалланган ва машғулотлар мақсади,
назорат
саволлар, амалий кўникмалар шунингдек назарий маълумотлар ва амалий
вазифалар ҳамда адабиётлар рўйҳатидан иборат.
МУНДАРИЖА
№
Мавзулар
Бетлар
1.
Фармацевтик маркетинг фанининг предмети, аҳамияти ва
ҳажми
6
1.1. Фармацевтикада бозор маркетинг объекти сифатида
7
1.2. Фармацевтик
маркетингнинг ривожланиши
10
1.3. Фармацевтик маркетингнинг ижтимоий вазифалари
11
1.4. Фармацевтик маркетингни бошқариш
17
1.5 Фармацевтик маркетингнинг жамоавий ўрни
17
2.
Истеъмол талаби асосида маркетинг турлари ва вазифалари.
Фармацевтика ташкилотларида маркетинг мажмуаларининг
шаклланиши
19
3.
Фармацевтик ташкилотлар учун маркетинг тизимининг
ташкил этилиши
32
4.
Фармацевтика бозорида рақобат муҳити ва
фармацевтик
корхонанинг рақобат бардошлилиги
40
5.
Дори воситаларини тарғиб қилишнинг ҳуқуқий асослари ва
хусусиятлари
60
6.
Ўзбекистон
Республикасида
фармацевтика
бозори
инфратузилмаси, унинг шаклланиши ва хусусиятлари
81
7.
Фармацевтика
бозорининг конъюктураси
90
8.
Фармацевтика бозорининг сегментация кўрсаткичлари
106
9.
Фармацевтика ташкилотлари маркетинги макро муҳити
116
10. Фармацевтика ташкилотлари маркетинги микро муҳити
124
11. Фармацевтика бозорида маҳсулот сиёсати
134
12. Фармацевтика товарларининг бозордаги ҳаётий даври
153
13. Дори воситаларига нархлар белгиланиши, нарх сиёсати
162
14.
Маркетинг тадқиқотларининг ахборот манбалари билан
таъминланиши
184
15.
Тиббиётга мўлжалланган дори воситалари ва буюмлар
ассортиментининг таҳлили
203
Сўзбоши
Бозор муносабатлари ва фармацевтика бозорида рақобат ривожланиши
маркетингнинг асосий низомларини илмий-амалий қўллаш ва аҳолини дори
воситалари билан таъминлаш соҳасида маркетингнинг ўзига хослиги
заруриятини тақозо қилмоқда. Фармацевтик
маркетинг ва дорихона
ташкилотлари фаолияти фалсафаси сифатида ташқи муҳитдаги ўзгаришларга
ўз вақтида жавоб бериш, истеъмолчиларнинг талаб ва сўровларига ёрдам
беради, маркетинг тадқиқотлари ва ташкилот имкониятлари таҳлили асосида
бошқарувга оид қарорларни қабул қилишни таъминлайди. Маркетингни
билиш ва қўллаш ташкилотга рақобат қилиш, янги бозорларга кириб бориш,
истеъмолчиларни қўлга киритиш ва якунида фойда кўришга қаратилган
мақсадларга эришишда ютуқларни таъминлашга ёрдам беради. Маркетинг
қўллаш - маҳсулотни режалаш ва ишлаб чиқаришдан
бошлаб савдодан
кейинги хизмат ва истеъмолчиларнинг талабига жавобларини ўрганишнинг
кенг чегараларига эга. Жаҳон бозорига чиқиш, маҳсулотлар экспортининг
ортишида маркетинг катта аҳамият касб этади.
Бир вақтнинг ўзида маркетингни қўллаш соҳаси ҳам кенгаяди. Бугун
бу нафақат маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш, балки назорат ва йўлга
қўйиш давлат бошқарув органлари хизматлар доираси, илми,
шаклланиши,
фаолияти ҳамдир. Шу муносабат билан маркетингни билиш нафақат
маркетолог-мутахассисларга, фармацевтларга ҳам муҳим ҳисобланади.