Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Фармацевтик маркетингнинг ривожланиши



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/16
Sana07.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#485341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
маркетинг укув кулланмаККучун

1.2.Фармацевтик маркетингнинг ривожланиши 
 
Замонавий фармацевтик маркетингига 1940-йилининг биринчи ярмида 
асос солинган. Сабабни оқибатдан ажратиб олиш жуда қийин, бироқ 
сульфаниламид воситаларининг кенг тарқалиши, пенициллин ва бошқа 
“мўъжизакор воситалар”нинг ХХ асрнинг иккинчи ярмида кашф этилиши, 
шубҳасиз, фармакотерапия соҳасининг ҳақиқий ютуғи бўлди. Технологик 
прогресс шу қадар жадал эдики, маркетинг унга ета олмас эди. Ҳақиқатан ҳам 
маркетинг технологияларини фаол ривожлантириш учун стимуллар кам эди – 
негаки буюк депрессия вақтида ҳам дори воситалари савдоси юқори даражада 
бўлди, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги иқтисодий кўтарилиш ва ўта омадли 
изланувчанлик фаолияти эса соҳанинг йўқотишсиз гуллаб яшнашига олиб 
келди. Энг ютуқли ишлаб чиқарилган фармацевтик маҳсулотлардан 
миллионлаб инсонлар фойдаландилар. Бироқ, айрим омадсизликлар ҳам ўз 
миқёси ва драматизми билан ҳайрон қолдирарди. 
Фармацевтика соҳасининг гуллаб яшнаши натижасида кўплаб 
компаниялар дори воситаларини ишлаб чиқишга интилишлари кузатилди. 
Албатта, рақобат ҳам кучаярди. Омадли сотувлар учун яхши маҳсулотнинг ўзи 
етарли эмас эди. Ишлаб чиқарувчилар билан параллел тарзда ривожланаётган 
улгуржи ва чакана савдо дори воситаларига юқори талаблар қўйиб борди. 
Рақобатнинг энг муҳим жиҳати нархи эди. Бу ва бошқа омиллар ўзларининг 
илмий-техник имкониятларига мувофиқ фармацевтик саноатга маркетинг 
технологияларини жалб қилишига олиб келди. 
Маркетинг бўлими бошлиқлари уларнинг фаолият соҳалари 
фармацевтик 
саноатининг 
кундалик 
талаб 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқарилишидан фарқловчи хусусиятлари борлигини аниқладилар: қандай 
маҳсулотни сотиб олишни, одатда, истеъмолчи эмас, шифокор ҳал қилади. 
Фармацевтик саноат ўз кучини 250 млн истеъмолчиларнинг харидларини 
белгилаб берувчи ва маҳсулотни юргизувчи 400 минг мутахассисларга 
қаратди. Маҳсулот ҳам ноодатий бўлди. Бир томондан, у инсонлар ҳаётини 
сақлаб қолади ва азобларини енгиллаштиради, бошқа томондан - нотўғри 
қабул қилинганда зарар ҳам келтиради. Бундан ташқари, аксарият дори 


воситалари ножўя таъсирларга эга. Айнан шу сабабларга кўра, фармацевтика 
бозори - энг назоратли бозордир. Дори воситаларини ишлаб чиқарувчи 
шахслар ҳам чакана савдо ходимлари ҳам дипломли мутахассислар бўлиши 
зарур. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо вакиллари регистрациядан ўтган 
бўлиши зарур. Аксарият ҳолларда ишлаб чиқарувчилар маҳсулотнинг кенг 
тарқатилишини хохлайдилар, бироқ бу қонун билан чегаралаб қўйилган. Шу 
билан бирга дори воситаларининг саломатликка таъсири жамоатни жуда ҳам 
ўйлантиради, шу сабаб фармацевтик маркетинг ҳар бир хатоси шу заҳотиёқ 
кучли танқид остида қолади. Фармацевтика соҳаси бошқа соҳалар каби бозор 
қоидаларига асосан ишлайди ва маркетинг ўз анъанавий вазифаларини 
бажариши зарур, ноодатий вазиятларда бўлса ҳам ишлайди. Умуман олганда, 
маркетингнинг вазифаси ишингиз саратонга қарши препарат ёки ювиш 
воситасига тушишидан қатъий назар, ўзгаришсиз бўлади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish