маркетинг истеъмолчи эътибори ва маблағи учун рақобатли курашда иштирок
этувчи барча ташкилотларда қўлланилади.
Маркетинг ҳалқаро бозорларга фармацевтик корхонанинг чиқиши ва
самарали фаолиятининг ажралмас муҳим қисми ҳисобланади.
Хорижий фирмаларда маҳсулотни сотишдан келиб тушган ҳар бир
маблағларнинг катта қисми (айрим ҳисобларга кўра, 50% ва ундан ортиғи)
маркетинг харажатларига сафарбар этилади.
Иқтисодиётининг ижтимоий тармоқларидан олинган маблағнинг 1/4 дан
1/3 қисмигача маркетинг фаолиятида иштирок этади. Буларга улгуржи ва
чакана савдо вакиллари, транспорт, омбор хўжалиги, алоқа воситалари, ҳамда
ишлаб чиқариш, молиялаштириш, хизматлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа
соҳаларга тегишли ходим, ишчилар киради. Маркетинг соҳасида бандлик
келажакда ҳам долзарб бўлиб қолади.
Маркетинг фаолияти билан иқтисодиётнинг бутун тармоқлари
шуғулланади, мисол учун, реклама ва маркетинг тадқиқотлари. Рекламага
сарфланадиган умумий йиллик харажатлар 100 млрд. доллардан ортади.
Кўпчилик агентликлар 1 млрд. доллар ва ундан ортиқ халқаро айланма
маблағларига эга бўлади. Ҳар йили 1,8 млрд. долларга яқин маблағ маркетинг
тадқиқотларига сарфланади. Бунда йирик компаниялар ҳар йили бир неча
миллионлик даромад кўрадилар.
Маркетинг масштаблари ўта кенгдир. У нархнинг келиб чиқиши,
маҳсулотнинг омборда сақланиши, савдо белгисининг яратилиши, савдо
ходимларини
бошқариш,
кредитлаш,
маҳсулотни
етказилиши,
корхоналарнинг ижтимоий маъсулияти, чакана савдо дўконларини
жойлашуви масалалари, чакана ва улгуржи савдо истеъмолчиларини ўрганиш,
реклама, жамоат билан муносабатлар, бозорни ўрганиш, товарларни
режалаштириш ва кафолатлар тақдим қилиш билан боғлиқ бўлади.
Истеъмолчилар учун маркетингнинг аҳамияти бир неча низомлар билан
аниқланади:
маркетинг инсонларга янада хабардор бўлиш, топқир бўлиш ва
самарали бўлишга имкон беради;
чакана савдо фармацевтик корхоналари иш тартибининг
оптималлашуви, товарнинг харакати, рекламага харажатлар, товарлар
турлари, ва маркетингнинг бошқа соҳалари заҳиралар координациясини
яхшилайди;
маркетинг инсонлар ва уларнинг ҳаёт тарзига қарашларига
аҳамиятли равишда таъсир кўрсатади;
маркетинг ҳаёт тарзининг яхшиланишига ёрдам беради.
Маркетолог-мутахассислар фармацевтик фирмаларни янада хавфсиз
маҳсулотлар тайёрлашга ундайдилар; жамоат энергиясини тежаш,
касалликларни даволаш, алкоголни суистеъмол қилмаслик масалаларига
тегишли мурожаатларни ишлаб чиқарадилар, янги маҳсулотлар, ғоялар ва
хизмат турларини тан олиш ва тарқатишга ёрдам берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: