Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana07.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#485341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
маркетинг укув кулланмаККучун

 
Зарурий жой 
Рецепт асосида бериладиган дори воситаларида жой масаласи бир 
кўринишда енгил ҳал этиладигандек туюлади. Чунки улар фақат дорихоналар 
томонидан тарқатилиши мумкин, шу сабаб жой танлови белгиланган. Бироқ 
ҳаммаси ҳам оддий эмас. Рецепт препаратларини имкон қадар самаралироқ 
тақсимлашга уриниш, улгуржи ва чакана тармоқлар, шифохоналар, 
клиникалар ва давлат муассасаларидан иборат бўлган мураккаб дистрибуция 
каналларининг ривожланишига ёрдам беради. Тақсимланишнинг ушбу 
иштирокчилари беморлар эҳтиёжи ва хоҳишлари таъсири остида қоладилар. 
Беморлар ва дистрибуция каналлари иштирокчиларининг жойлашувини ҳам 
корхона, омбор, ҳудудий савдо ривожланиши ва товарни етказиш услублари 
белгилаб беради.
Маркетингнинг “жой муаммоси” нуқтаи назаридан муҳим таркибий 
функцияси дистрибуция канали фаолиятини таъминлаб турувчи шахслар 
билан иш алоқаларини мустаҳкам сақлаш ҳисобланади. Улгуржи ва чакана 
сотувчилар, ҳамда шифохоналар ишлаб чиқарувчи компаниянинг тарқатиш 
сиёсати ҳақида маълум тасаввурга эга бўлишлари керак. Дистрибуция
соҳасида мустаҳкам иш муносабатларини сақлаб қолишда ишлаб 
чиқарувчининг товарини қайтарилишига, аниқ бухгалтерия ҳисоби ва 
кредитнинг оммабоплигига нисбатан ҳолати, шу билан бирга ўрнатилган 
алоқалар, жумладан, компаниянинг барча маҳсулотларининг мавжудлиги ва 
келиб чиқиши ҳақида маълумотларни олиш имкони муҳим аҳамият касб этади. 
Дори воситалари ишлаб чиқарувчи аксарият компанияларнинг маркетинг 
бўлимларида савдолар бўйича директор ва дистрибуция бўйича директор 
мавжуд, уларнинг вазифаси савдо ҳажмига боғлиқ бўлган дистрибуция 
каналлари иштирокчилари ишлаб чиқарувчи компаниянинг тарқатиш 
сиёсатини тушунишлари ва қабул қилишлари учун ҳаракат қилишдир.
Тегишли нарх 
Нарх – маркетингнинг таркибиий қисмидир. Албатта, ҳаётий зарур 
воситалар нархидан қатъий назар сотиб олинади (имкон даражасида), биров 
аксарият маҳсулотлар аналоглари билан алмаштирилгани сабабли ўз 
маҳсулотининг нархини ҳаддан ортиқ юқори қўйиш натижасида, 
харидорларсиз қолиш хавфи бор.
Фармацевтик тармоқнинг ўзига хос нодир тавсифларнинг бири – 
инсонлар унинг маҳсулотларидан фойдаланишни хоҳламасликларидир. 
Бошқача қилиб айтганда, айрим истисноларсиз, беморлар ўзларига 
шифокорлар томонидан тайинланган препаратларни сотиб олишни 
хоҳламайдилар. Улар ундан кўра, янги кўйлак, ёки кинога чипта сотиб олган 


бўладилар, ёки яхши ресторанга кечки овқатга борган бўлардилар. Шу билан 
бирга рецепт асосида бериладиган препарат инсон касал вақтидагина зарур. 
Ушбу омиллар рецептурали воситаларини, ҳамда уларнинг нархларини 
обрўсини камайтиради. Шу сабаб дори воситаларига қўйилган нархлар доим 
жамоат танқидига учраб туради. Дорихоналар ходимлари ушбу мавзу бўйича 
шикоятларни мунтазам эшитишга мажбур бўладилр. Натижада – бутун саноат 
танқид остида қолади. Ушбу шароитларда яхши нархнинг ўзи бўлмайди, 
танлов фақат “ўта қиммат” ва “ҳаддан ортиқ қиммат” нархлар оралиғида 
бўлади. Маълумки, дори воситалари хусусий корхоналарда ишлаб чиқилар 
экан, уларнинг баҳоси бўлади. Т.Левитт “овқат – манба”, ҳаёт мақсади эмас, 
овқатсиз ҳаёт тўхтайди. Фойда – “бизнеснинг манбаи”, фойдасиз бизнес 
тўхтайди. Дори воситаларини ким тўлашидан қатъий назар – бемор ёки 
суғурта компанияси, беморларни парвариш бўйича агентлик ёки бирор давлат 
идораси - маркетинг бўлими нарх қанча бўлишини белгилашга мажбур, бу 
унинг вазифалардан биридир. Амалиётда маҳсулотга қўйиладиган бир эмас, 
бир неча нархлар ҳақида гап боради. Мисол учун, антибиотик бир 
капсуласининг нархи қандай миқдорда ва кимга сотилаётганига боғлиқ ҳолда 
(чакана ва улгуржи сотувчи, шифохона ёки шифокорлар), ҳамда қаерда - 
маҳаллий ёки хорижий бозорда сотилиши фарқланиши мумкин. Нархлар 
кўплаб омиллар таъсирида шаклланади. Маркетинг бўлими, энг аввало, 
қуйидагиларни инобатга олиши зарур: 
-
препаратнинг кутилаётган савдо ҳажми; 
-
рақобатчиларнинг аналогик маҳсулотларга нархи; 
-
илмий тадқикот ишларига ҳаражатлар; 
-
бозор хусусиятлари. 
Кўриниб турибдики, кейинчалик айрим препаратларнинг нархлари 
компанияни касодга олиб бориши мумкин бўлган даражагача пасайиши 
мумкин, бу борада беморлар ҳаддан ортиқ сарфлардан ҳимояланади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish