СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
ФАРМАЦЕВТИКА ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ КАФЕДРАСИ
ФАРМАКОИҚТИСОДИЁТ ФАНИДАН
Мавзу: Фармакоэпидемиология тахлилида клиник самарадорлик кўрсаткичлари.
Бажарди: Нарзуллаева Дурдона
5- курс 3/2 гурух талабаси
Текширди: Катта ўқитувчи
Содиқова Наргиза
Тошкент 2018
МАВЗУ: ФАРМАКОЭПИДЕМИОЛОГИЯ ТАХЛИЛИДА КЛИНИК САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧИ.
Режа:
I. Кириш.
1.1. Фармацевтика ва тиббий билимлар тизимида фармакоэпидемиологиянинг ўрни ва вазифаси.
II. Адабиётлар шархи.
Фармакоэпедимиология фани асосидаги касаллик ва дори воситаларининг тарқалишини аниқлаш усуллари.
Фармакоэпедимиологик дастурлар – дори воситалари савдосининг босқичлари.
Фармацевтика дистрибьюторлар компанияларнинг иш фаолиятини аналитик миқдорий таҳлили.
Фармакоэпидемиологик маълумотлар таҳлили – ABC/VEN тахлили.
III. Амалий қисм.
3.1. Бронхиал астма касаллигида қўлланиладиган дори воситаларини ҳудудлар буйича тарқалиши.
IV. Хулоса.
V. Фойдаланилган адабиётлар руйхати.
VI. Мундарижа.
I. Кириш.
1.1. Фармацевтика ва тиббий билимлар тизимида фармакоэпидемиологиянинг ўрни ва вазифаси.
Азалдан фармакоэпидемиология деганда катта популяцион ҳудудларда дори воситаларидан фойдаланишни ўрганувчи фан кўзда тутилган. Дарҳақиқат, “фармакоэпидемиология” сўзи икки таркибдан (таркибий қисмдан) иборат: фармакон – дори, ва эпидемиология – тарқалиши. Шундай қилиб, сўзма сўз таҳлил қилинганда фармакоэпидемиология дори воситаларининг тарқалиши ҳақидаги фан маъносини билдиради.
Лекин, ҳозирги кунда фармакоэпидемиология соф иқтисодий жиҳатдан ташқари, фармакоиқтисодиёт, статистика, фармакология ва бошқа бир қатор фанлар билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли, бу фан анча кенг таърифланади.
Фармакоэпидемиология – дори воситалари, истеъмоли, самарадорлиги, ва хавфсизлигини ўрганишда эпидемиологик ёндошишларни қўллайдиган фандир.
Фармакоэпидемиологиянинг асосий мақсадларидан бири – турли соғлиқни сақлаш муассасалари даражасида дори препаратларини тўғри(оқилона) ва иқтисодий самарали истеъмоли ва аҳолини дори препаратларини билан таъминлаш бўйича қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун фармацевтика секторда дори воситаларидан фойдаланиш мониторингини ўтказишдир.
Ҳозирги кунда фармакоэпидемиология дунё миқёсидаги фан бўлиб қолмоқда. Усоғлиқни сақлашни ташкил этишни ўрганувчи, фанлар: статистика, шу жумладан биостатистика, клиник эпидемиология, информатика, иқтисодиёт ва фармацевтика ишини ташкил қилиш фанлари билан чамбарчас боғланган. Соғлиқни сақлаш соҳаси ва фармацевтика сектори муаммоларидаги давлат сиёсатининг маълумотларидан фойдаланиш, ва соғлиқнинг сақлашни ташкил қилиш, фармацевтика иқтисодиёти, фармацевтика ишини ташкил қилиш каби фанлар билан фармакоэпидемиологиянинг узвий боғлиқлиги орқали таъминланади. Клиник эпидемиология, биостатистика ва иқтисодиёт билан боғлиқлик, фармакоэпидемиологияга фармацевтика иқтисодиёти соҳасида, жумладан давлат секторида фармацевтика саноат ва дори воситаларини тайинлашнинг молиявий масалалари соҳасидаги тадқиқотларнинг етакчи ўринда туришга имкон беради. Фармакоэпидемиологик тадиқиқотлар маълумотларини тўғри йиғиш ва қайта ишлаш информатиканинг замонавий ютуқларини қўллашга таянади.
Do'stlaringiz bilan baham: |